52
4-§. Тадбиркорлар иштрокида тузиладиган шартномалар.
Бозор муносабатлари шароитида эса шартномалар барча мулк шаклидаги корхоналар,
шунингдек тадбиркорлар, ҳамда бошқарув органлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни
ўрнатувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
Шартномаларнинг етакчилик роли ва иқтисодий муно-сабатларни ўрнатишнинг янги
тамойиллари ҳуқуқий жиҳатдан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси; мулк;
кооперация; ижара;
тадбиркорлик; деҳқон, фермер, ширкат хўжаликлари; акциядорлик жамиятлари
ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; банклар ва банк фаолияти; чет эл инвестициялари
ва чет эллик инвесторларнинг кафолатлари; хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган.
Шартнома деб икки ёки бир неча (жисмоний ёки юридик) шахснинг ҳуқуқлари ва
бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишувга айтилади.
Шартнома тарафларнинг битими (келишуви) сифатида қуйидаги
белгилар билан
характерланади:
тарафларнинг эркини эркин ифодаланиши;
унинг мазмунини ташкил этувчи барча муҳим шартлар бўйича тарафларнинг
келишганлиги;
тарафларнинг ўз мажбуриятлари бўйича ҳаракатларини (қоида тариқасида) ҳақ эвазига
бажариши;
шартнома муносабатларида тарафларнинг
тенглиги;
шартномани ижро қилишнинг юридик кафолати;
шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик.
Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш,
ўзгартириш ва бекор қилиш вақтида юзага келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик кодекси ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Хўжалик шартномаси деб тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти
соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган,
иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини оладиган келишувга айтилади.
Юридик шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини
амалга ошираётган жисмоний шахслар хўжалик шартномаларининг субъектлари (тарафлари)
бўлади.
Хўжалик шартномаси - фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ҳисобланиб, унга нисбатан Фуқаролик
кодексининг битим-лар ва шартномаларга тегишли барча нормалари тадбиқ қилинади.
Шу билан бир қаторда хўжалик шартномаси ўзига хос хусусиятлар эга бўлиб, улар
қуйидагилардир:
биринчидан – шартнома фақат тадбиркорлик фаолияти соҳасида - яъни фойда олиш
мақсадида;
иккинчидан – шартнома юридик шахслар ва якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркорлар
ўртасида;
учинчидан –
шартнома товарлар бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш
тўғрисида;
тўртинчидан – шартнома фақат ёзма тарзда тузилади.
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий тамойиллари
қуйидагилардан иборат: хўжалик шартномаларини тузишнинг эркинлиги; тарафларнинг ўзаро
манфаатдорлиги; шартнома интизомига риоя этиш; тарафларнинг ўзаро мулкий жавобгарлиги.
Хўжалик шартномалари фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг бир кўриниши бўлганлиги
сабабли шартнома тузиш эркинлиги тамойили ҳам Фуқаролик кодексида белгиланган қоидаларга
асосланади.
Шундай қилиб, барча хўжалик юритувчи субъектлар
шартнома тузишда эркиндирлар, яъни
улар нима ҳақда, ким билан шартнома тузишни танлашлари, мажбуриятларни, ўзаро хўжалик
муносабатларининг амалдаги қонунларга зид бўлмаган бошқа ҳар қандай шартларини мустақил
аниқлашлари мумкин.
53
Демак, хўжалик шартномаси: – тарафлар ўртасидаги мажбуриятларни келиб чиқишининг
асоси ҳисобланади; хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий фаолиятини режалаштиришга асос
бўлади; тарафлар ўртасидаги мулкий муносабатларни ҳуқуқий шакли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: