Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   109
Bog'liq
huquq

г) Масъулияти чекланган жамият 
Масъулияти чекланган жамият деб, бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав 
фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган миқ-дорлардаги улушларга 
бўлинган жамият тан олинади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг маж-
буриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари 
қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Масъулияти чекланган жамиятнинг 
фирма номи жамиятнинг номини, шунингдек “масъулияти чекланган” деган сўзларни ўз ичига 
олиши керак. Масъулияти чекланган жамиятда: 
Маъсулияти чекланган жамият билан бир қаторда 
қўшимча масъулиятли жамият
ҳам 
мавжуд. Қўшимча масъулиятли жамиятнинг фаолияти асосан масъулияти чекланган жамиятга оид 
ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг
63-моддасига мувофиқ, қўшимча масъулиятли жамиятнинг фирма номи жамиятнинг номини, 
шунингдек “қўшимча масъулиятли” деган сўзларни ўз ичига олиши керак. 
Қўшимча масъулиятли жамиятнинг ўзига хос хусусияти унинг иштирокчиларини жамият 
мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги уларнинг устав капиталига қўшган улушлари билан 
чекланмаганлигидадир, яъни жамиятининг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича ўз мол-
мулклари билан қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан ҳамма учун бир хил бўлган, жамиятнинг 
таъсис ҳужжатларида белгиланадиган, каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар 
бўладилар 


52 
4-§. Тадбиркорлар иштрокида тузиладиган шартномалар. 
Бозор муносабатлари шароитида эса шартномалар барча мулк шаклидаги корхоналар, 
шунингдек тадбиркорлар, ҳамда бошқарув органлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни 
ўрнатувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб ҳисобланади. 
Шартномаларнинг етакчилик роли ва иқтисодий муно-сабатларни ўрнатишнинг янги 
тамойиллари ҳуқуқий жиҳатдан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси; мулк; 
кооперация; ижара; тадбиркорлик; деҳқон, фермер, ширкат хўжаликлари; акциядорлик жамиятлари 
ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; банклар ва банк фаолияти; чет эл инвестициялари 
ва чет эллик инвесторларнинг кафолатлари; хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг 
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган. 
Шартнома деб икки ёки бир неча (жисмоний ёки юридик) шахснинг ҳуқуқлари ва 
бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишувга айтилади. 
Шартнома тарафларнинг битими (келишуви) сифатида қуйидаги белгилар билан 
характерланади: 

тарафларнинг эркини эркин ифодаланиши;

унинг мазмунини ташкил этувчи барча муҳим шартлар бўйича тарафларнинг 
келишганлиги;

тарафларнинг ўз мажбуриятлари бўйича ҳаракатларини (қоида тариқасида) ҳақ эвазига 
бажариши;

шартнома муносабатларида тарафларнинг тенглиги;

шартномани ижро қилишнинг юридик кафолати;

шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик.
Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, 
ўзгартириш ва бекор қилиш вақтида юзага келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг 
Фуқаролик кодекси ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий 
базаси тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. 
Хўжалик шартномаси деб тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти 
соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, 
иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини 
тўлаш мажбуриятини оладиган келишувга айтилади. 
Юридик шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини 
амалга ошираётган жисмоний шахслар хўжалик шартномаларининг субъектлари (тарафлари) 
бўлади. 
Хўжалик шартномаси - фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ҳисобланиб, унга нисбатан Фуқаролик 
кодексининг битим-лар ва шартномаларга тегишли барча нормалари тадбиқ қилинади.
Шу билан бир қаторда хўжалик шартномаси ўзига хос хусусиятлар эга бўлиб, улар 
қуйидагилардир:
биринчидан – шартнома фақат тадбиркорлик фаолияти соҳасида - яъни фойда олиш 
мақсадида; 
иккинчидан – шартнома юридик шахслар ва якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркорлар 
ўртасида; 
учинчидан – шартнома товарлар бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш 
тўғрисида; 
тўртинчидан – шартнома фақат ёзма тарзда тузилади. 
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий тамойиллари 
қуйидагилардан иборат: хўжалик шартномаларини тузишнинг эркинлиги; тарафларнинг ўзаро 
манфаатдорлиги; шартнома интизомига риоя этиш; тарафларнинг ўзаро мулкий жавобгарлиги. 
Хўжалик шартномалари фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг бир кўриниши бўлганлиги 
сабабли шартнома тузиш эркинлиги тамойили ҳам Фуқаролик кодексида белгиланган қоидаларга 
асосланади. 
Шундай қилиб, барча хўжалик юритувчи субъектлар шартнома тузишда эркиндирлар, яъни 
улар нима ҳақда, ким билан шартнома тузишни танлашлари, мажбуриятларни, ўзаро хўжалик 
муносабатларининг амалдаги қонунларга зид бўлмаган бошқа ҳар қандай шартларини мустақил 
аниқлашлари мумкин. 


53 
Демак, хўжалик шартномаси: – тарафлар ўртасидаги мажбуриятларни келиб чиқишининг 
асоси ҳисобланади; хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий фаолиятини режалаштиришга асос 
бўлади; тарафлар ўртасидаги мулкий муносабатларни ҳуқуқий шакли ҳисобланади.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish