49
Тадбиркорлик ҳуқуқи манбалари:
Хўжалик ҳуқуқи манбалари турлари бўлиб Конституцияга мувофиқ қабул қилинган қонунлар
ва белгиланган тартибда чиқарилган бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган бир қатор қонунлар
хўжалик ҳуқуқининг манбаи ҳисобланади. Бу қонунларнинг аксарияти бозор муносабатларини
шакллантиришга хизмат қилади. Улардан бир гуруҳи мулк билан боғлиқ муносабатларга доирдир.
Жумладан, бозор иқтисодиёти муносабатларини қонуний кафолатлашга қаратилган мулкчилик
тўғрисида: «Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида», «Ижара
тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» ва бошқа
шунга
ўхшаш бир қатор қонунлар қабул қилинган.
Қабул қилинган қонунларнинг бир гуруҳи бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик
субъектларининг ҳуқуқий ҳолатига бағишланган. Бунга мисол сифатида Ўзбекистон
Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»,
«Банк ва банклар фаолияти тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида», «Фермер хўжалиги
тўғрисида», «Биржа ва биржалар фаолияти тўғрисида» ва бошқа қонунларни кўрсатиб ўтиш
мумкин.
Бундан ташқари бозор иқтисодиёти муносабатларини кафолатлашга қаратилган: «Товар
бозорларида фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги, «Товар белгилари, товар келиб чиқиш жой номи
тўғрисида»ги, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги, «Метерология тўғрисида»ги, «Маҳсулот ва
хизматларни сертификатлаш тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунлари бу соҳада муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Хўжалик ҳуқуқи манбалари турларидан бирини Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлис
томонидан қабул қилинган қарорлар ташкил этади. Бунга мисол сифатида Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиснинг 1995 йил 31 августидаги «Айрим корхоналар ва мол-мулкни
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари ҳақида»ги Қарорини
келтириб ўтишимиз мумкин. Бу қарор билан хусусийлаштирилиши мумкин бўлмайдиган мулк
объектлари санаб кўрсатилади. Айниқса, хўжалик ҳуқуқининг янги шароитларда бозор
иқтисодиёти муносабатлари билан бирга ривожланишида Президентимиз томонидан қабул
қилинган Фармонлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси 94-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Конституция ва қонунларга
асосланиб, уларни ижро этиш юзасидан Республиканинг бутун ҳудудида
мажбурий кучга эга
бўлган Фармонлар, Қарорлар ва фармойишлар чиқаради, деб белгиланган. Бунга мисол 1999 йил
28 июндаги «Молия хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган
муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш
тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 1999 йил 23 июлдаги «Корхоналар
банкротлиги ва санация механизмини такомиллаштириш тўғрисида», 2005 йил 30
апрель
«Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Хўжалик ҳуқуқининг манбаларидан яна бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
чиқарадиган норматив ҳужжатлардир. Ўзбекистон Республика Конституциясининг 98-моддасида
белгиланганидек, Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидаги барча органлар, корхоналар,
муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва
фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Ушбу
қарорларда хўжалик ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқий ҳолати, уларнинг мулк ҳуқуқи ва бозорни
ташкил этиш, товар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ
фаолиятларни ташкил
этиш, ривожлантиришнинг чора-тадбирлари белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг қарорларига мисол тариқасида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
2000 йил 2 август «Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида», 2000 йил 14 август
«Ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини импорт қилиш ва сотишни тартибга солиш чора-
тадбирлари тўғрисида», 2002 йил 20 августдаги «Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда
истеъмол
товарларни олиб келиш ва уларни ички бозорда сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги қарорлари.
50
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат қўмиталари ўз
ваколатлари доирасида қабул қилган ҳуқуқий ҳужжатлари ҳам хўжалик ҳуқуқи манбаси сифатида
кўрилади. Айниқса, маҳаллий ҳокимият ва идора этиш органлари ўз ҳудуди доирасида кучда
бўладиган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: