Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   109
Bog'liq
huquq

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
3-Мавзу: МОЛИЯ ҲУҚУҚИ АСОСЛАРИ 
 
1-§. Молия ҳуқуқи предмети ва тизими. 
Молия
(араб тилидан олинган) пул маблағлари жамғармаларини ташкил этиш ва улардан 
фойдаланиш жараёнидаги ижтимоий муносабатларни акс эттирувчи иқтисодий категориядир.
Молиянинг вужудга келиши товар-пул муносабатларининг ривожланиши ва давлатнинг ўз 
функцияларини бажариши учун зарур бўлган молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжи билан боғлиқ. 
Дастлаб бу атама XIII-XIV асрларда Италияда пайдо бўлган, унинг Генуя, Венеция, Флоренция 
деган шаҳарлари савдо, пул ҳисоб-китоблари ва банк ишининг йирик марказлари бўлган. 
Кейинчалик уни давлат томонидан ўз вазифаларини ҳал қилиш учун йўналтириладиган пул 
муносабатлари тизими, пул жамғар-маларини ҳосил қилиш билан боғлиқ тушунча сифатида 
қўллай бошладилар. 
Шундай қилиб, 
молия
– умумдавлат эҳтиёжларини молиялаштириш учун зарур бўлган пул 
маблағлари жамғармаларини ташкил этиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ 
бўлган иқтисодий муносабатлар тизимидир.
Молия ҳуқуқи давлат молиявий фаолияти соҳасида юзага келадиган, ўзгарадиган ва 
тугалланадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Бу шуни англатадики
молия ҳуқуқи давлатнинг марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул жамғармаларини 
ташкил этиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган ижтимоий 
муносабат-ларнинг барча турларига ўзининг тартибга солиш таъсирини кўрсатади.


38 
Шундай қилиб, 
молия ҳуқуқи
 
предмети
давлат фаолияти турларидан бири, яъни молиявий 
фаолият доирасидаги чекланган ижтимоий муносабатлардир. Ушбу муносабатлар давлат-нинг 
марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул жамғармаларини режали асосда ташкил этиш, 
тақсимлаш ва улар-дан фойдаланиш бўйича давлат фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага 
келади, ўзгаради ва тугалланади.
Давлат молиявий фаолияти амалиёти шундан далолат бера-дики, молия ҳуқуқи предметини 
ташкил этувчи ижтимоий муносбатларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўртасидаги
тегишли давлат органлари номидан бюджет жараёнини амалга ошириш ва Ўзбекистон 
Республикаси давлат бюджети маблағларини тақсимлаш билан боғлиқ муносабатлар; 

бир томондан, молия ва солиқ органлари ўртасидаги, икки-нчи томондан, юридик ва 
жисмоний шахслар ўртасида давлат олдидаги мажбуриятларини бажариш (солиқлар ва бошқа 
мажбурий тўловларни тўлаш), шунингдек, амалдаги қонунчиликда бел-гиланган ҳисобот шакллари 
ва бошқа ҳужжатлар (солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисобкитоблар, даромадлар тўғрисидаги 
декларациялар)ни топшириш бўйича муносабатлар; 

молия органлари ва бошқа давлат органлари ўртасида маб-лағларни сарфлаш йўналишлари
бўйича бюджет маблағлари миқдорини белгилаш масалалари бўйича муносабатлар; 

молия ва солиқ органлари (Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, уларнинг юқори ва 
қуйи ташкилотлари ва муассасала-ри) ўртасида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб 
олиш тартиби ва муддатларини аниқлаштириш, валюта назоратини амалга ошириш билан боғлиқ 
муносабатлар; 

бир томондан, Марказий банк ва унинг тасарруфидаги кор-хона ва ташкилотлар, иккинчи 
томондан, тижорат банклари ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида банк фаолиятини амалга 
ошириш учун лицезиялар бериш, ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва уни бузганлик учун 
чоралар қўллашда белгиланган тар-тибга риоя этиш масалалари бўйича муносабатлар; 

молиявий фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар 
ўртасида мазкур субъектлар то-монидан давлат молия интизомига риоя этилиши бўйича муноса-
батлар ва ҳ.к.
Мол
иявий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ меъёрларига уларнинг ўзаро узвий 
боғлиқлиги хос бўлиб, бу боғлиқлик нафақат уларни чиқарган ҳокимият ва бошқарув 
органларининг ҳолати ва нафақат ушбу меъёрларнинг қўлланиш соҳаси, балки ҳуқуқий тартибга 
солиш предметининг ички тузилмаси қонуниятлари билан ҳам белгиланади. Демак, молия ҳуқуқи 
ўзининг ички тузилмаси ёки тизимига, яъни кўплаб бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқ бўлган 
бутун бир элементларга эга бўлиб, уларда мо-лиявий-ҳуқуқий меъёрлар муайян изчилликда 
бирлашади ва жойлашади. 
Махсус адабиётларда тўғри қайд этилганидек, 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish