Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   109
Bog'liq
huquq

Маъмурий 
қонунчилик.
Маъмурий 
қонунчиликни 
ўрганиш 
чоғида 
маъмурий 
ҳуқуқбузарликларни тартибга солувчи асосий норматив ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг 
1995 йил 1 апрелда кучга кирган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси эканлигини ёдда 
тутиш зарур.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг умумий қоидаларида маъмурий 
ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қиладиган 
қонунлар асосида жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган. 
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни юмшатувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлар 
орқага қайтиш кучига эга, яъни улар ушбу ҳужжатлар чиққунча содир этилган ҳуқуқбузарликларга 
ҳам тааллуқлидир. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгилайдиган ва уни 
кучайтирадиган ҳужжатлар эса орқали қайтиш кучига эга эмас. 
Мазкур кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик ушбу 
ҳуқуқбузарликлар ўз табиатига кўра, амалдаги қонунларга мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб 
бўлмаган тақдирда юзага келади. 
Агар маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлигининг 
қонунга хилов эканлигини билган, унинг зарарли оқибатларига илгаридан кўзи етган ва уларни 
онги равишда истаган, ушбу оқибатларнинг юзага келиши эҳтимоллигини билган бўлса, бундай 
маъмурий ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилган ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги натижасида 
зарарли оқибатлар юз бериши мумкинлигига илгаридан кўзи етган, аммо енгилтаклик билан 
уларнинг олдини оламан, деб умид қилган ёхуд бундай оқибатлар бўлиши мумкинлигига кўзи 
етиши керак бўлгани ҳолда илгаридан кўзи етмаган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик 
эҳтиётсизлик орқасида содир этилган, деб ҳисобланади. 
Маъмурий жавобгарликка маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтда 16 ёшга тўлган 
шахслар тортиладилар. 
Таълим олувчилар айниқса вояга етмаганларнинг жавобгарлигини ўрганишлари керак. 
Мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги бошқарув тартибини, давлат ва жамоат тартибини
табиатни, аҳолининг соғлиғини ва бажарилишини таъминлаш ўзларининг хизмат бурчларига 
кирадиган бошқа қоидаларни амалга ошириш соҳасида белгиланган нормаларга риоя этмаслик 
билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилганда юзага келади. 
Қонунга хилов ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этилган вақтда муомалага лаётсиз ҳолатда 
бўлган, яъни ўз ҳаракатлари учун жавоб бера олмайдиган ёки сурункали руҳий касаллик, руҳий 
фаолиятининг вақтинчалик ишдан чиқиши,ақлий ожизлик ёҳуд бошқа касаллик оқибатида ўз 
ҳарактларини идора қила олмайдиган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. 
Маъмурий жазо чораларининг моҳиятини ўрганиш ва уларнинг турларини билиш зарур. Улар 
қуйидагилардан иборат: 
1)
жарима; 
2)
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини 
тўлаш шарти билан олиб қўйиш; 
3)
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни 
мусодара этиш; 
4)
муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситани бошқариш, ов қилиш 
ҳуқуқидан) маҳрум этиш; 
5)
маъмурий қамоққа олиш. 
Маъмурий жазога тортиш хусусиятлари, жазога тортишнинг умумий қоидалари, маъмурий 
ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар, жазо муддатларини ҳисоблаш, 
жазога тортиш муддатлари, шахс давр ўтганидан сўнг маъмурий жазо тортилмаган деб 


37 
ҳисобланадиган муддат, етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклаш кабиларни тушаниб 
олиш муҳим. 
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг турли хил маъмурий ҳуқуқбузарликлар 
тавсифи берилган махсус қисмининг мазмуни билан баитафсил танишган маъқул. Уларга 
қуйидагилар киради: 
1)
фуқароларнинг 
ҳуқуқ 
ва 
эркинликларига 
тажовуз 
қиладиган 
маъмурий 
ҳуқуқбузарликлар; 
2)
аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар; 
3)
мулкка тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар; 
4)
табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги маъмурий 
ҳуқуқбузарликлар; 
5)
саноатдаги, қурилишдаги ва иссиқлик ҳамда электр энергиясидан фойдаланиш 
соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар; 
6)
қишлоқ хўжалигида маъмурий ҳуқуқбузарликлар, ветеринария, санитария қоидаларини 
бузиш; 
7)
транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар; 
8)
фуқароларнинг турар жой ҳуқуқларига тааллуқли, коммунал хизмат ва ободонлаштириш 
соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар; 
9)
савдо, тадбиркорлик ва молия соҳалардаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар; 
10)
одил судловга тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар; 
11)
жамоат тартибига тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар; 
12)
бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish