Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 5,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/84
Sana03.07.2022
Hajmi5,51 Mb.
#737399
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   84
Bog'liq
ФИЗИОЛОГИЯ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ

Ишнинг бажарилиши.
Асаб тўқимаси ва нейрон препарати микроскоп 
остида кўрилади.


25 
3-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ. Бақада нерв-мушак препаратини 
тайѐрлаш. Биотокларни кузатиш: Гальванининг 1- ва 2-
тажрибалари (тинчлик токи), Маттеучи тажрибаси (ҳаракат токи). 
Қўзғалувчан тўқималар ва биоэлектрик ҳодисалар 
Тўқималарда электр ҳодисаларини ўрганиш борасидаги дастлабки 
уринишлар ХYII аср охирида итальян олими Г.Гальвани томонидан амалга 
оширилган. Гальвани бақанинг орқа оѐғи препаратини мис илмоқ орқали 
темир панжарага илиб қўйган ва оѐқлар панжарага текканида мушаклар 
қисқаришини кузатган. Олим тажриба натижасида шундай хулосага келган: 
―оѐқларни силкиниши бақанинг орқа миясидан пайдо бўлган ва металл 
ўтказгичлар (илмоқ ва панжара) орқали оѐқ мушакларига узатилган ―ҳайвон 
электри‖ ѐрдамида амалга ошади‖. 
Физик олим Вольт Гальвани тажрибасини такрорлади. ―Мушакларнинг 
қисқаришини сабаби уларни ҳар хил металлардан иборат бўлган занжирда 
пайдо бўладиган электр токи билан қитиқланиши‖ деган хулосага келади. 
Шундан сўнг, Гальвани металл иштирокисиз янги тажрибалар ўтказди. У 
бақа орқа оѐғининг болдир мушаги ва қуймич асабидан иборат бўлган асаб-
мушак препаратини тайѐрлади. Бунда асабни сон ѐки болдир мушакларининг 
шикастланган ва шикастланмаган қисмларига ташланганида препарат 
мушаги қисқарганлиги кузатилган. 
Бу ҳодиса кейинчалик Маттеучи томонидан ўрганилган. У биринчи 
бўлиб ―мушакнинг ташқи юзаси унинг ички юзасига нисбатан электр мусбат 
зарядланган, шунинг учун тинчлик ҳолатига хос потенциал айирмаси
мавжуд бўлади, мушак шикастланганида ѐки таъсирланганида бу 
потенциаллар айирмаси кескин пасаяди‖ деган хулосага келади. 
Маттеучи мушак қисқарганида унинг таркибида ҳаракат токи юзага 
келишини исботловчи тажриба ўтказди ва бу тажриба кейинчалик иккиламчи 
тетанус (қисқариш) деб номланди. 
XIX аср ўрталарида немис олими Дюбуа-Реймон физиологик 
тажрибалар учун гальванометр, индукцион ғалтак ва қутбланмайдиган 
электродлар ишлатиб, тинч ҳолатида, қўзғалган ҳолатида тирик тўқималарда 
электр токи (потенциал) бўлишини исботлади. 
Қўзғалган ҳолдаги мембрана потенциалининг қисқа вақт давомида 
ўзгариши ҳаракат потенциали дейилади 
Мембрана ва ҳаракат потенциалларининг мавжудлиги ва ҳаракат 
потенциалини қўзғалиш даврида пайдо бўлишини асосий қоидалари 1902 
йилда Бернштейн томонидан илгари сурилган ва 1952 йилда А.Хожкин, 
А.Хаксли ва Б.Катц томонидан таклиф қилинган ион-мембрана назариясида 
ўз аксини топган. 
Ҳужайра электрогенези назарияси мембрананинг К

, Na

, Cl

ионлари 
учун танлаб ўтказувчанликка эга бўлиши ва бу ионларни концентрациясини 
ҳужайра ичи ва ташқарисида бир хил эмаслигига асосланган. Ҳужайра ичида 
калий ионларининг концентрацияси ҳужайралараро суюқликдагига нисбатан 
30-50 марта кўп, натрий ионлари концентрацияси эса, аксинча 10-15 марта 


26 
кам, хлор ионлари концентрацияси эса 50 марта кам. Бунинг натижасида 
калий концентрацияси градиенти ҳужайранинг ташқарисига, натрий ва 
хлорники эса ичкарисига йўналади.
Физиологик тинчлик ҳолатида ҳужайранинг ички қисми ва 
ташқарисида К

, Na

, Сl

ионларининг бир текисда жойлашмаганлиги 
натижасида мембрананинг ташқи юзаси мусбат зарядга, ички юзаси эса 
манфий зарядга эга бўлади, яъни қутбланган бўлади. 
Қўзғалиш ҳолатида қисқа вақт даврида ҳужайра мембранасининг 
натрий ионларини ўтказиши кескин ошади, бу эса мембранани 
қутбсизланишига, яъни манфий зарядли бўлишга олиб келади ва ички 
юзасини мусбат зарядли ҳолатга келтиради. Қутбсизланиш критик (бўсаға, 
поғона) даражага етганда, ҳаракат потенциали рўй беради

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish