Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


пресинаптик ;  ахборотни қабул қиладиган нейрон постсинаптик



Download 5,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/84
Sana03.07.2022
Hajmi5,51 Mb.
#737399
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   84
Bog'liq
ФИЗИОЛОГИЯ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ

пресинаптик

ахборотни қабул қиладиган нейрон
постсинаптик 
дейилади.
Битта нейрондан иккинчи нейронга ѐки нейрондан эффектор ҳужайрага 
(мушак ѐки секретор) ахборот морфологик жиҳатдан ихтисослашган 
контактлар – 
синапслар
орқали узатилади. Нейроннинг сомасида жойлашган 
синапслар – 
аксосоматик
, дендритдаги – 
аксодендрит
ва аксон 
терминалидаги – 
аксоаксонал 
дейилади. Сут эмизувчиларда 1% синапслар 
электрик
, қолган 99%и – сигнални кимѐвий узатадиган 
кимѐвий
синапслар 
ҳисобланади. Синапслар тузилиши 3 элементдан иборат:
1) пресинаптик мембрана – аксон учидаги мембрананинг қалинлашиши 
натижасида ҳосил бўлади,
2) катталиги 50 нм атрофида бўлган синапс оралиғи,
3) постсинаптик мембрана – нейрон туташадиган ҳужайранинг 
қалинлашган мембранаси (12-расм). 


21 
12-расм. Синапснинг тузилиши 
1 – аксосоматик синапс; 2 – аксодендрит синапс; 3 – аксоаксонал 
синапс 
Аксоннинг охири – пресинапсда – кимѐвий модда 
медиатор
билан 
тўлган 
синаптик пуфакчалар
(везикулалар) жойлашади. Медиаторлар
ацетилхолин 
(орқа миянинг айрим ҳужайралари ва вегетатив тугунларда), 
норадреналин
(симпатик нерв толаларининг охирида), айрим 
аминокислоталар
ва б.лар бўлиши мумкин. Аксон охирига нерв 
импульслари келганида синаптик пуфакчалар пресинаптик мембранага 
келади, кейин медиатор синапс оралиғига қуйилади
.
Нейроглия ва унинг 
аҳамияти. Глия майда, турли шаклли, ихтисослашган ҳужайра бўлиб, улар 
нейронлар ҳамда капилярлар оралиғини тўлдиради. Глия атамаси грекча 
бўлиб елимни англатади. Глия хужайраларини қуйидаги турлари 
фарқланади: 1. Астроглия (макроглия) - асосан таянч ва капилярдан зарур 
моддаларни нейронга ташиш вазифасини бажаради. Астроцитлар МАТ
нинг сиртқи ва ички юзасида кенг тарқалган. 2. Маргинал нейроглия - нерв 
найининг ички ва сиртқи қатламларида учрайди. Асаб толалари оралиғида 
жойлашиб, миелин қобиқларини ҳосил қилади. Маргинал глиянинг 
олигодендритлари марказий ва периферик асаб тизими нейрон таналарини 
ўрайди ва асаб қобиғини ҳосил қилади. 3. Переферик нейроглия - Шванн, 
ВАТдаги стеллит (мантия), леммоцит ва бошқа ҳужайралардан иборат. 
Шванн ҳужайралар периферик асаб тизимидагина учрайди. Улар аксонлар 
қобиғини ташкил қиладиган ягона ҳужайралардир. Стеллит ҳужайралар 
ганглиядаги сезувчи нейронларни, шунингдек вегетатив ганглиялардаги 
мультипольяр нейронлар танасини япроқ каби ўраб олади, лемоцитлар 
перифериядаги миелин қобиқсиз ВАТни ўраб олган Шванн ҳужайраларидир. 
Шванн ҳужайралари МАТ даги маргинал ва периваскуляр глия сингари 
изоляция вазифасини бажаради. Улар миелин функцияларини ва структура 
бутунлигини таъминлайди. Шунингдек, МАТ нинг стеллит ҳужайралари 
сингари Шванн ҳужайраларни ҳам модда алмашинувида қатнашишдан 


22 
ташқари фагоцитоз қобилиятига эга. 4. Эпендимал нейроглия - 
нейроэпетелиал ҳужайралардан иборат бўлиб, орқа миянинг марказий 
канали ва мия қоринчалари деворларини қоплаб олган. Улар цилиндрик 
эпителейни эслатади ва шунинг учун ҳам эпендима деб аталади. Апикал 
(юқори) қисми ҳужайра мембранасининг калта бармоқсимон туклари 
(микроворсинкалари) билан қопланган. Микроворсинкалар оралиғидаги 
типик киприкчалар, секундига 6 марта ҳаракатланади ва мия суюқлиги 
(ликвори) ни ҳаракатга келтиради. Баъзи эпендимал ҳужайралар 
периваскулярнинг, яъни томирнинг базал мембранасигача боради. Бошқа 
хиллари эса секретор фаолиятига эга бўлиб, орқа мия суюқлигини ишлаб 
чиқаради. 5. Микроглия МАТ нинг ретукулоэндотелиял тизимидан иборат 
бўлиб, патологик ҳолатлардагина роль ўйнайди. Улар мия юмшоқ
пардасининг моддага ѐпишиб турган қисмида тўпланган. Микроглия
ҳаракатланиш ва фагоцитоз қобилиятига эга. Зарур бўлганда МАТ тўқимаси 
бўйлаб тез тарқалиб кетади. МАТ да "соқчилик" қилади, майда 
шикастланган ҳужайраларни фагоцитлар келгунига кадар бартараф қилади. 
Глия ҳужайралари нейронлар сингари импульс активлигига эга эмас. 
Уларнинг мембранаси инерт мембрана потенциалини ҳосил қиладиган 
зарядга эга. Масалан, каль-мар Шванн ҳужайрасининг мембрана потенциали 
40 мВга тенг. Глия ҳужайраларининг мембраналари ўртасидаги контакт жуда 
кам қаршиликка эга. Шунга қарамай глия ҳужайралари потенциалларни 
декрементлик билан тарқатади. 
Глия нейронлар билан жуда ҳам яқин контактда бўлади. Шунинг учун 
нейрондаги қўзғалиш глия элементларининг электр ходисаларига таъсир 
этади. Глиянинг мембрана потенциали калий ионининг миқдорига боғлиқ. 
Нейрондаги қўзғалиш ва унинг мембранасидаги реполяризация вақтида 
калий ионлар кўп миқдорда ажралади. Натижада глия атрофида унинг 
миқдорини кўпайиши глия ҳужайрасида деполяризацияни вужудга 
келтиради. 
Нейроглиянинг асаб фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини 
ишлаѐтган нейронлар атрофида глия ҳужайраларининг кўпайишидан билиш 
мумкин. Масалан, ѐруғлик ѐки қўнғироқ билан таъсирлаш вақтида каламуш 
миясининг кўриш ѐки эшитиш зонасида ишлаѐтган асаб ҳужайралар 
атрофида глия ҳужайралари кўпайиб кетади. Шартли рефлекслар ҳосил 
бўлишида ҳам глия катта аҳамиятга эга. 
Миелинли ва миелинсиз асаб толалари. Аксонлар миелин қобиғли ва 
қобиғсиз бўлади. Миелинли тола цилиндр ва уни ўраб олган миелин ва
Шванн қобиқларидан тузилган. У цилиндр мембрана (ѐки аксолемма) ва
аксоплазмага эга. Миелин парда Шванн ҳужайраларининг маҳсули бўлиб, 
липид ва оқсилдан тузилган. Миелин парда электр изоляцияси ролини 
бажаради. 
Миелинсиз толалар фақат Шванн қобиққа эга бўлиб, асосан ВАТда 
учрайди. 
Қўзғалишнинг тарқалиши. Аксонларнинг асосий вазифаси сомада 
ҳосил бўлган қўзғалишни ўтказишдан иборат. Миелинли ва миелинсиз


23 
толалар қўзғалишни ўтка-зишда бир-биридан фарқ қилади. Миелинсиз
толадаги қўзғалиш секин-аста ўқ цилиндр мембранаси бўйлаб узлуксиз 
тарқалади. қўзғалишнинг тарқалиш тезлиги миелинсиз асаб толаларида
аксоннинг диаметрига боғлиқ. Уларнинг диаметри 100 мкм дан 1000 мкм 
гача бўлади. Миелинли асабларда эса аксон диаметри, миелин ҳисобига
йўғонлашган. Миелинли асаб толасининг диаметри 12 мм дан 22 мм гача 
бўлади. Кўзғалиш бир секундига 70 метрдан 120 метргача тезликда 
ўтказилади. 
Аксонлар бўйлаб қўзғалишнинг тарқалиши ҳаракат потенциалларини, 
ионлар механизми асосида ҳосил бўлиши ва асабнинг қўзғалган қисмлари 
оралиғида пайдо бўлган электр токини мембрананинг ионлар 
ўтказувчанлигига таъсир этишига боғлиқ. Агар тола мембранасининг бир 
қисмида унинг кутблари кескин ўзгарса (деполяризация содир бўлса) 
ҳаракат потенциали вужудга келади. Чунки натрий ионлари цитоплазмага 
ўтиши оқибатида мембрананинг ички юзаси мусбат зарядланади. Пайдо 
бўлган ионлар ҳаракати ва мембранадаги электр ўзгаришлар асаб 
толасининг кўзғалган ва кўзғалмаган қисмлари ўртасида маҳаллий токни 
вужудга келтиради. Маҳаллий ток асаб толасининг тинч турган мембрана 
қисми кутбларини ўзгартиради, яьни депляризациялайди ва мембрананинг 
натрий ионларига бўлган ўтказувчанлигини ошириб, аксоннинг шу қисмида 
ҳаракат потенциали вужудга келиши учун шароит яратади. ҳосил бўлган
ҳаракат потенциали эга аксоннинг шу қисмидан яна бошқа қисмларига
юқорида 
айтиб 
ўтилганидек 
тарқалаверади. 
Одатда 
мембрана 
деполяризацияси жараѐнида манфий ва мусбат ҳаракат потенциали излари 
кузатилади. Манфий потенциал изи мембрана де-поляризация изини, мусбат
изи 
эса 
мембранани 
одатдаги 
кутбланиши 
кучайишини, 
яьни 
гиперполяризацияни ифодалайди. Миелинсиз асаб толаларида маҳалий ток
мем-брананинг ҳар қандай қисми орқали бемалол ўтаолди, чунки Шванн 
хужайралар қарийб электр қаршиликка эга бўлмайди. Натижада маҳаллий 
ток асаб толасининг учига қараб мембрана бўйлаб узлуксиз, кетма - кет 
деполяризация ҳосил қилиш йўли билан тарқалаверади, қўзғалишни узлуксиз 
ўтказилиши маҳаллий токни сўнишга олиб келади. Миелинсиз тола қанча 
йўғон бўлса, қўзғалиш шунча катта тезлик билан ўтказилади. Аксон ўқ 
цилиндрининг миелин мембрана билан узилиб-узилиб ўралиши ва 
миелиннинг катта электр қаршиликка эга бўлишлиги қўзғалишни сифат 
жиҳатидан янги усулда тарқалиши учун шароит яратади. Миелин ўралмай 
қолган зонасида эса электр қаршилик жуда кам. Аксоннинг Ранвье зонаси, 
яъни миелин урамай қолган қисмига ҳар томонлама ичкарига ботик холатда 
кўриниб туради. Ботиқ қисм мембранасида махаллий токнинг ўзгариши 
поғона даражага еткач, ҳаракат потенциали пайдо бўлади. ҳосил бўлган 
қўзғалиш импульси миелинли участкани четлаб, бўғиндан бўғинга сакраб 
ўтади ва бўғинлар ўзаро тарқалади. Бундай сакраш йўли билан импулсларни 
тарқалишини сальтатор (лотинчасига saltare – сакраш) тарқалиш деб аталади. 
Миелинли асабларда қўзғалишни ўтказиш вақти Ранвье бўғинлари 


24 
оралигидаги масофага тўғри пропорционал бўлади, яъни у қанча узун бўлса, 
қўзғалиш шунча тез ўтказилади. 
Эволюция жараѐнида пайдо бўлган миелинли асаб тола 
қўзғалишни тез ва сальтатор тарқатиш билан бирга жавобини тез ҳосил 
бўлиши учун жуда ҳам кам энергия сарфлашини таъминлайди. 
Қўзғалишни ўтказилиши ва уларнинг тезлиги асаб тизимининг 
тузилишига, типига, нейронларнинг қўзғалувчанлигига ва лабиллигига 
боғлиқ. қўзғалувчанлик қанчалик юқори бўлса, лабиллик ва бинобарин 
ўтказувчанлик 
ҳам 
шунчалик 
катта 
бўлади. 
Асаб 
толасининг 
қўзғалувчанлиги мушакникига нисбатан анчагина юқори, лекин ҳамма 
асабларда бир хил эмас. Миелинли тола миелинсиз толаларга нисбатан 
юқори қўзғалувчанликка эга. 
Эрлангер ва Гассер (1937) қўзғалишни ўтказиш тезлигига асосланиб 
нерв толаларини қуйидаги типларга ажратади.
Иссиққонли ҳайвон асаби совуққонли ҳайвонлар асабига нисбатан 
импульсни тезроқ ўтказади. Масалан, иссиққонли ҳайвонларнинг А тола 
асаблари импульсни 6-120м.с да ўтказса, совуққонли ҳайвонларники эса -10-
50 м.с тезлик билан ўтказади. 
А - толалар энг йўғон тола бўлиб, импульсларни орқа миянинг 
ҳаракатлантирувчи асаб марказидан тана мушакларига ва ундаги 
рецепторлардан 
тегишли 
асаб 
марказларига 
ўтказади. 
ҳаракат
потенциаллари 0,4-0,5 мс, деполяризация манфий изи 15-20 мс, мусбат изи 
эса 40-60 мс давом этади. Аб, Aв ва Aдельта толалар асосан сезувчи асаб
толалари бўлиб, нисбатан ингичка, қўзғалишни секин ўтказади ва ҳаракат 
потенциали узоқ вақт давом этади. Бу асаб толалари импульсни тактил, 
баъзан оғриқ, ҳарорат ва ички аъзолардаги рецепторлардан МАТ га 
ўтказади. Аг толалар, бундан мусстасно, импульсларни орқа миянинг
нейронларидан интрафузал (лотин. fusus - дуг, in -ичида), яъни капсулага 
ўралган мушак толаларига ўтказади. 
В - типдаги асаб толаларига миелинли, ВАТнинг тугунолди 
(преганглионлар) толалари киради. ҳаракат потенциали I-2 мс давом этади. 
Уларда деполяризация манфий изи ҳосил бўлмайди. ҳаракат 
потенциалининг реполяризация фазаси бевосита гиперполяризация мусбат 
изига ўтиб кетади ва у 100-300 мс давом этади. Кўпчилик С - типдаги асаб 
толалари симпатик нерв тизими (САТ)нинг тугункети (постганглионар) 
толаларидан иборат. Оғриқ сезгиси, иссиқ ва совуқ, босим таъсирларидан 
ҳосил бўлган импульсларни ҳам С типидаги асаблар ўтказади. Уларда 
манфий изи 50-80 мс, мусбат изи эса 300-1000 мс давом этади. 

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish