Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 5,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/84
Sana03.07.2022
Hajmi5,51 Mb.
#737399
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   84
Bog'liq
ФИЗИОЛОГИЯ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ

2-иш. Асаб тўқимаси билан танишиш 
Нерв системасининг аҳамияти унинг ташқи ва ички муҳитдан келадиган 
ахборотни қабул қилиш, ўтказиш ва қайта ишлаш қобилияти билан 
белгиланади. Ана шу қобилиятига кўра нерв системаси: 

орган ва органлар системалари ўртасидаги ўзаро алоқани 
таъминлайди 

ташқи ва ички муҳитнинг доимо ўзгариб турадиган шароитига қараб 
уларнинг фаолиятини бошқаради ва мувофиқлаштиради 

ахборотни тез ва аниқ узатилишини таъминлайди 

ташқи ва ички муҳитнинг шароитларини ўзгаришига жавоб 
реакциясини шаклланишига жавоб беради 

олий психик фаолиятлар - идрок қилиш, ѐдда сақлаш, таълим олиш, 
фикрлаш, қарор чиқариш ва ш.к. ларни амалга ошишини таъминлайди 
Нерв системасини ташкил қилган асосий тўқима 
нерв тўқимаси
ҳисобланади. У бошқа тирик тўқималардан ҳужайралараро модданинг 
бўлмаслиги билан фарқланади.
Нерв тўқимаси икки хил типдаги ҳужайралар – 
нейрон
ва
глия 
ҳужайраларидан
ташкил топган. Нейронлар марказий нерв системасининг 
ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ваузатиш билан боғлиқ 
бўлган жараѐнларни таъминлайди. Нейронлар ѐрдамида организмнинг 
ташқи ва ички қўзғатишларга жавоб реакциялари (рефлекс) шаклланади. 
Уларнинг сони одам организмида 10
11 
тага етади.Нейроглия ҳужайралари кўп 
функцияли, яъни улар таянч, ҳимоя, трофик ва б. вазифаларни бажаради.


17 
Нейрон нотўғри шаклдаги тана ѐки сомадан тузилган бўлиб, унда 
ахборот қайта ишланади. Кўплаб нейронларнинг сомасида бир нечта 
ядрочалари бўлган анчагина йирик ядро ва тананинг бошқа барча 
ҳужайралари учун хос бўлган бошқа органеллалар бўлади (10-расм).
Нейрон, тузилиши ва вазифалари. Нейрон мустақил, функционал 
бирлик бўлиб, қўзғалувчанликнинг барча хусусиятларига эга. Улар 
қўзғалишни дендритдан аксонга қутблантириб тарқатиш хоссасига эга. 
Нейрон трофик (озуқа) бирлик хусусиятига эга. Агар аксони кесиб қўйилса,
унинг периферик қисми бузилиб, парчаланиб кетади, бўлими ўзича 
регенерацияланмайди, чунки бу бўлим ҳужайрадангина озиқланади. Бу 
юқорида келтирилган хусусиятлар испан олими Кахал (1934) томонидан 
аниқланган бўлиб, нейрон назарияси деб аталади. 
Нейронлар импульсларни ўтказиш ва узатиш ҳоссаларига эга. 
Айрим асаб ҳужайралари физиологик фаол модда - нейросекрет ишлаб 
чиқаришга ихтисослашган. Нейросекретор ҳужайралар қонга икки хил модда 
ишлаб чиқаради: бири вазопрессин ва окситоцин, яъни ҳақиқий гормон 
моддаларидан ва иккинчиси - ажратувчи модда - ризилинг омилдан иборат. 
Бу нейросекретлардан вазопрессин ва окситоцин гипофизнинг олдинги 
қисмидаги фақат гормон ҳосил қилувчи ҳужайраларга таъсир қилади.
Шунингдек улар хаѐт фаолияти учун зарур бўлган барча моддалар билан 
глия ҳужайралари орқали таъминланади. Кўпчилик нейронлар 
импульсларини аксон терминлари учида ажраладиган махсус моддалар, яъни 
медиаторлар орқали узатади. Бу моддаларнинг кимѐвий ҳоссаларига биноан 
куйидаги: холиноэргик, адреноэргик, дофаминэргик, серотенинэргик, 
пептидэргик ва шу каби нейронлар фарқланади. 
Нейронларга хос бўлган хусусиятлардан бири уларда моддалар 
алмашинувини юқорилигидир. Шу сабабли нейронлар кислород, глюкоза ва 
бошқа озуқа моддалар билан тўхтовсиз равишда таъминланишига 
муҳтождир 
Нейрон сомасидан кўплаб шохланган қисқа ўсимталар – дендритлар 
(битта ҳужайрада 1000 дендритгача) ва учки қисми шохланган битта анча 
қалин ва узун (1,5 м гача) – аксон чиқади. Дендритлар нейроннинг кириш 
йўли бўлиб хизмат қилади, бу ердан сигналлар нерв ҳужайрасига ўтади. 
Нейроннинг чиқиш жойи нерв импульсларини кейинги ҳужайра ѐки ишчи 
органга (мушак ѐки безга) узатадиган аксон ҳисобланади. Нейроннинг сомаси 
ва дендритларнинг миелин қобиғи бўлмаганлиги сабабли, улар кулрангда 
бўлади, миелин қобиғи билан қопланган аксонларнинг бир тўдаси эса 
миянинг оқ моддасини ташкил қилади. Миелин қобиғи сомадан бирмунча 
масофадан бошланади, аксоннинг ―очиқ қолган‖ участкаси эса аксон 

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish