29
4-иш. Маттеучининг иккиламчи тетанус тажрибаси
Ишнинг мақсади
: ҳаракат токи борлигини аниқлаш.
Ишнинг бажарилиши:
Маттеучининг иккиламчи тетанус тажрибасида фаол ишловчи аъзо ва
тўқималарда юзага келувчи ҳаракат токларини кузатиш мумкин. Тажриба
учун иккита асаб-мушак препаратини тайѐрлаш керак (15-расм). Иккала
препаратни шиша пластинка устига бир-бирига тегмайдиган қилиб ѐнма-ѐн
қўйилади. Биринчи препарат асаб толаси иккинчи препарат мушакка
қўйилади, шу мушакни асаб толаси электр кучайтиргичдан келаѐтган доимий
токнинг якка импульслари ва бўсағавий куч билан қитиқланади. Шунда асаб
толаси қитиқланган мушак қисқаради ва шунинг билан бир вақтни ўзида
биринчи препаратнинг мушагини қисқариши кузатилади. Бу қисқариш
иккинчи препаратнинг мушаги қисқарган вақтида, унда ҳосил бўлган ҳаракат
токи, биринчи препаратнинг асаб толаси қитиқланганлиги натижасида
вужудга келади.
30
15-расм. Маттеучи тажрибаси (иккиламчи тетанус).
Вазифа:
1. Асаб-мушак препаратини тайѐрлашни ўрганиш.
2. Гальвани ва Маттеучи тажрибасини ўрганиш.
3. Барча тажрибалардаги мушаклар қисқаришининг сабабларини
тушунтириб бериш.
4. Ҳар бир тажриба учун расмлар чизиш ва хулосаларни ѐзиш.
4–ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ. Орқа мия рефлексларини кузатиш.
Турли қўзғаткичлар таъсирида орқа мия рефлексларини кузатиш.
Рецептив майдон ҳақида тушунча. Рефлектор ѐйининг таркиби ва
турлари. Рефлектор ѐйи бутунлигининг аҳамияти
Орқа мия умуртқа поғонаси каналида жойлашган. Унинг узунлиги
катта ѐшли одамларда 43 — 45 см га тенг, оғирлиги 30 — 32 г ни ташкил
қилади. Бутун орқа миянинг бошидан охиригача икки жойида йўғонлашмаси
бўлади. Биринчисини (узунлиги 2-бўйин умуртқасидан то 2-кўкрак
умуртқасигача) бўйин йўғонлашмаси деб, пасткисини эса бел йўғонлашмаси
деб аталади. Булар қўл ва оѐқ иннервациясини таъминловчи асабларнинг
чиққан жойларига мос келади (16-расм).
Биринчи умуртқанинг (атлантнинг) устки чеккасидан бошлаб орқа
мия чегара қолдирмай бош миянинг (пастки IV - думғаза қисми; V - дум
қисми; 1 - 31 орқа мия асаблари) пастки қисмига - узунчоқ мияга уланиб
кетади. Орқа миянинг пастки учи конуссимон ўткирлашиб келиб 1-2-бел
умуртқаси охирида тугайди. Бу конус ингичка тортиб охири ипга айланади.
Филогенезда орқа мия асаб тизимининг қадимий қисми бўлганлиги
учун у сегментлардан тузилган бўлиб, 31 та сегментдан иборат, улар - 8 та
бўйин, 12 та кўкрак, 5 та бел, 5 та думғаза ва 1 та дум сегментларига
бўлинади. Ҳар бир сегментдан ўнг ва чап томонда бир жуфт олдинги ва орқа
илдизлар бошланади. Олдинги ва орқа илдизлар умуртқа поғонасининг
31
Do'stlaringiz bilan baham: |