Сувни тозалаш
. Тозалаш учун сув аввал махсус тиндиргичларда
тиндирилади, бунда микроорганизмларнинг 75% чўкади. Чўкиш процесси тез
бориши учун сувга коагулянт (оҳак ёки глинозём) қўшилади, сўнгра майда
шағал ва қум орқали фильтрланади. Шундан кейин эса хлорланади. Сувнинг
таркибидаги ичак таёқчаси титр орқали аниқланади. Агар
300—500 мл
сувда
бир дона ичак таёқчаси топилса, сув
тоза
ҳисобланади, шундан кейин бу сув
водопровод оркали аҳолига юборилади.
Ичак таёқчаси
(Е. соli)
учрайдиган сувнинг энг кам миқдори (мл.да)
соli-титр
дейилади.
Коли - индекс
деб аталадиган сувнинг яна бир тозалик кўрсаткичи
бўлиб, 1л сувда учрайдиган коли таёқчаларининг миқдорига айтилади.
Тупроқ микрофлораси
. Тупроқда жуда кўп микроорганизмлар
учрайди, яъни бир 1г тупроқда миллионлаб ёки миллиардлаб бактерия
бўлади. Ҳаво ва сувга нисбатан тупроқда бактериялар кўп бўлади. Тупроқ
асосий манба бўлиб, ундан микроблар ҳаво ва сувга ўтиб туради. Тупроқда
турли-туман бактериялар, актиномицетлар, моғорлар, ачитқилар, сувўтлар ва
содда ҳайвонлар учрайди.
Баъзи олимларнннг ҳисоблашича, 1га ҳайдаладиган ернинг 25см
чуқурликкача бўлган қатламида 3—5 тоннагача бактерия учрар экан.
Бактерияларнинг тупроқда тарқалиши тупроқнинг хусусиятига боғлиқ
бўлади. Тупроққа тушган ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиғи ҳисобига
микроорганизмлар жуда кўпайиб кетади. Тупроқдаги микроорганизмлар
сони тупроқнинг турига, физик-химиявий хоссаларига ва иқлим шароитига
кўра ҳар хил бўлади (11-жадвал).
11- ж а д в а л
Тупроқ турларига қараб микроорганизмларнинг миқдорини ўзгариши
Тупроқ тури
1г тупроқ таркибидаги
бактериялар сони
Торфли-ботқоқ тупроқлар
Сув босган ўтлоқлартупроғи
Лойли подзол тупроқлар
Ўрмон-подзол тупроқлар
Экин экиб келинадиган бўз тупроқлар
Суғориладиган бўз тупроқлар
Қора тупроқлар
Жанубий қора тупроқлар
Томорқа тупроқлари
707000000
549000000
852000000
2 246000000
1622000000
1830000000
1930000000
3500000000
5286000000
107
Тупроқнинг юза қисмида микроблар кўп бўлади, пастга тушган сайин
уларнинг сони камайиб боради (12-жадвал).
12 - ж а д в а л
Тупроқнинг генетик зоналари бўйича бактериялар сони
(1г тупроқда миллион дона ҳисобида, С. Разумов ва Н. Ремизов маълумоти)
Тупроқ
зоналар
и
Тупроқ
олинган
чуқурли
к (см)
Экин
экилмайдига
н
ўртача
подзол
тупроқ
Тупроқ
олинган
чуқурли
к (см)
Экин
экилмайдига
н
ўртача
подзол
тупроқ
Тупроқ
олинган
чуқурли
к (см)
Ўрмон
-
подзол
тупроқ
А
1
“
“
A
1
- A
2
A
2
“
A
2
– B
1
1 – 4,5
4,5 – 7,5
7,5 – 11
11 – 15
15 – 19
19 – 23
23 - 28
955,3
852,9
565,9
402,6
87,1
71,0
50,8
2 – 5
10 – 15
-
-
16 – 18
20 – 22
-
1086,0
982,4
-
-
618,2
382,5
-
0 – 2,5
2,5 – 5
5,8
9 – 12
12 – 15
16 – 20
21 - 26
2693,0
2246,6
1781,5
782,6
517,0
355,9
265,6
Микроорганизмлар кўпроқ 10-15см ли қатламда кўп бўлади, чунки бу
ерга қуёш нурлари тик тушмайди, озиқ ва намлик етарли бўлади. Чуқур
қатламларда булар кам бўлади, чунки тупроқ табиий филътр вазифасини
бажаради ва бактерияларни ер ости сувларига кам ўтказади.
Тупроқда турли-туман физиологик группаларга мансуб бўлган
аэроблар, анаэроблар, сапрофитлар, нитрификаторлар, азотфиксаторлар,
целлюлозани парчаловчилар, олтингугурт бактериялари, спора ҳосил
қилувчилар ва спора ҳосил қилмайдиган вакиллари кенг тарқалган. Йил
фаслларига қараб тупроқдаги микроорганизмлар сони ҳам ўзгариб туради
(13- жадвал).
13- ж а д в а
Йил фаслларига қараб тупроқдаги микроорганизмлар сони
(1г тупроқда миллион дона ҳисобида)
Жами
сони
Азотбакте
р
Кокклар
Бациллалар Турушлар Протозоола
р
18/V
281,
9
285,
8
8/VI
I
499,
3
466,
3
18/
V
38,2
36,9
8/VI
I
49,9
47,0
18/V
137,
0
160,
0
8/VI
I
269,
6
254,
3
18/V
103,
5
80,4
8/VI
I
175,
5
152,
1
18/
V
2,2
2,2
8/VI
I
3,6
2,2
18/V
0,7
—
8/VII
0,7
0,7
108
Айниқса ўсимликларнинг илдиз системаси атрофида бактериялар кўп
тўпланади, уларнинг кўпчилиги аэроб, таёқчасимон (Pseudomonas) спора
ҳосил қилмайдиган вакиллардир, Pseudomans авлодига мансуб бактериялар
углеводлар, органик кислоталарни ўзлаштиради ва ўзи ҳам бир қатор
витаминлар синтезлаш хусусиятига эга. Бу витаминларни ўсимликлар
ўзлаштиради.
Г. М. Шавловский ўз ишларида Pseudomоnаs лар қуйидаги ви-
таминларни синтезлашини кўрсатди (14-жадвал).
14- ж а д в а л
Микроорганизмларда витаминлар синтезланиши (ҳужайранинг 1г қуруқ
вазнига нисбатан гамма ҳисобида)
Микроблар
культураси
Тиамин
Никотин
кислота
В
6
витамин
Биотин
Pseudomans
aurentica
Ps.fluorescens
Ps.herbicola
203
23
15
355
511
470
91
16
12
162
21
9
Изоҳ: гамма миллиграммнинг
1000
1
қисми
.
Е. Н. Мишустин фикрига кўра, тупроқдаги органик моддалар
парчаланганда
бактерияларнинг
биоценозлари
алмашиниб
туради.
Аввалгича, тупроқда тез ва осон парчаланадиган моддалар бўлганда, асосан
спора ҳосил қилмайдиган таёқчасимон бактериялар кенг тарқалади,
кейинчалик уларнинг ўрнини спора ҳосил қилувчи аэроб бактериялар
эгаллайди.
Тупроқдаги микроорганизмларни ҳисоблаш учун 1924 йили С. Н.
Виноградский янги метод ишлаб чиқди. Унинг моҳияти қуйидагидан иборат.
Маълум ҳажмдаги ёки миқдордаги тупроқ суспензиясидан олиб суртма
(мазок) тайёрланади, сўнгра у карбол кислотада эритилган эритрозин билан
бўялади ва микроскопда кўриб микроорганизмлар сони ҳисобланади.
Ф. Н. Германов бактериоскопик методни янада мукаммаллаштирди. У
тупроқ заррачаларига ош тузи билан таъсир этади. Натижада тупроқ
комплексидан кальций ва тупроқ заррачаси ичидаги ва устидаги бактериялар
бўшайди. Бу метод билан ҳисоблаганда, 1г тупроқдаги бактериялар сони 10
миллиардга етган. Тупроққа яхши ишлов берилса, ерда бактериялар сонинг
ортишини тубандаги жадвал маълумотларидан кўриш мумкин (15-жадвал).
Тупроқ ҳосил бўлиш процессида тирик организмларнинг: бактериялар,
замбуруғлар, инфузориялар, сувўтлар, ўсимликларнинг илдизи ва бир қатор
ҳайвонларнинг аҳамияти ниҳоятда каттадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |