Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ ГЕОЛОГИК ФАОЛИЯТИ



Download 8,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/161
Sana27.06.2022
Hajmi8,75 Mb.
#710534
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   161
Bog'liq
Микробиология ва вируслогия Ваҳобов А.Ҳ. Иноғомова М. (2)

 
МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ ГЕОЛОГИК ФАОЛИЯТИ
Барча тирик организмлар йиғиндиси планетамизнинг биомассасини 
ташкил этади. Биосфера — ер қобиғининг тириклик бўлган устки қаватидир. 
Биосферада ўсимликлар, ҳайвонлар, микроорганизмлар ва одамларнинг 
геологик фаолияти намоён бўлади.
Биосферанинг юқори чегараси 10км бўлса, у бутун қуруқликни, 
пастликларни ўз ичига олади, океанлардаги чегараси 4—10 км чуқурликкача 
тушади. Биосфера биомассасини кўпайтиришда ўсимликлар, ҳайвонлар ва 
микроорганизмларнинг аҳамияти катта. В. И. Вернадский фикрича, тоғ 
жинсларининг ўзгаришида микроорганизмлар кучли агентлардан бири 
бўлади, чунки жуда тез кўпайиши, кўп миқдордаги моддаларни ўзгартириб, 
ҳаёти учун зарур бўлган энергиядан фойдаланиши билан характерли. 
Масалан, темир бактериялари 1г танасини қуриш учун 464г FеСО
3
ни, 
аммонификаторлар 20г NН
3
, нитрификаторлар 72г НNО
2
ни оксидлаши 
керак бўлади. Турушлар бир неча юз тонналаб маҳсулотларни ўзгартириб, 
спиртга айлантиради. 
Чўкинди моддалар ҳосил бўлиши органик оламнинг ҳосил бўлиш 
процесси билан чамбарчас боғлиқдир. Ерда ҳаёт пайдо бўлмасдан олдин 
барча моддалар эриган ҳолда маълум бир концентрацияга етгунча денгиз 
сувларидан тўпланиб борган. Кейинчалик тирик организмлар ўз танасини 
қуриш учун сувдаги Са, Р, С, S, Si ва бошқа элементлардан фойдаланган. 
Булар нобуд бўлганидан сўнг оҳактош, фосфорит, олтингугурт, тошкўмир, 
нефть ва газ қатламларини ҳосил қилган. Бир гуруҳ микроорганизмлар бир 
томондан тоғ жинсларини ҳосил қилса, иккинчи томондан уларни парчалаб 
турган. Масалан, гранит механик нураш (яъни температуранинг кескин 
ўзгариши) йўли билан кичикроқ бўлакларга ажралади. Химиявий факторлар - 
СО
2
ва Н
2
О бу бўлакларни янада емиради ва калий ҳамда натрийнинг сувда 


113 
эрийдиган карбонат тузларини ҳосил қилади. Эримайдиган каолинни 
(тупроқни) сув бошқа жойларга оқизиб кетади. Гранит устига оз миқдорда 
бўлса ҳам тушиб қолган органик модда шу ерда сапрофит бактерияларнинг 
ривожланиши учун шароит яратади. Ўз навбатида сапрофит бактериялар 
органик моддаларни парчалаб, СО
2
ажратади. Бу СО
2
тоғ жинсларини янада 
емиради. Булардан ташқари, тоғ
жинслари устида микроорганизмлар ҳам 
пайдо бўлиб, улар NН
3
ҳосил қилади, булар учун керакли бўлган СО ни 
сапрофит бактериялар ҳосил қилади. Сўнгра баъзи бир яшил сувўтлар пайдо 
бўлади, баъзилари атмосфера азотини ўзлаштира олса, иккинчилари 
азотфиксатор бактериялар билан бирга яшаб, лишайникларни вужудга 
келтиради, булардан кейин мохлар ва аста-секин юксак ўсимликлар пайдо 
бўла бошлайди. 
Шундай қилиб, тоғ жинслари емирилади ва тупроқнинг чириндили 
қатлами вужудга келади, чунки сапрофит микроорганизмлар ўсимликлар 
қодолдиғини парчалаб, гумус ҳосил қилади. 
Таусон кўрсатганидек, микроорганизмларнинг баъзи группалари нефть, 
феноллар, парафин, нафталин ва бошқа маҳсулотларни ўзлаштира олиши 
билан сапрофитлардан фарқ қилади. Унинг аниқлашича, микроорганизмлар 
фаолияти натижасида СО
2
ҳосил бўлар экан. У денгиз сатҳидан 3—4 км 
юқорида Помир ва Кавказ тоғларидаги тошлар устида қора доғларни кўради. 
Бу қора доғларни текширганда кўк-яшил сувўтлар билан бактериялар 
қолдиғи эканлигини аниқлайди. У кўк-яшил сувўтлар орасидан азотобактер 
ҳужайраларини топади. Демак, кўк-яшил сувўтлар атмосферадан СО
2
ни 
ўзлаштирган ва ўз танасини қурган ҳамда азотобактерга озуқа етказиб 
берган. Ўз навбатида азотобактер атмосферадаги азотни ўзлаштириб, 
сувўтларни азот билан таъминлаган, бу ўзига хос симбиоздир. 
Кейинчалик эса кўк-яшил сувўтлар ва бактериялар нобуд бўлиб, 
органик модда ҳосил қилган. Сапрофитлар эса органик моддаларни парчалаб, 
СО
2
ажратган. СО
2
бошқа факторлар билан биргаликда тоғ жинсларини 
емирган. Айниқса, оҳактошли жинсларнинг тез емирилишида сапрофит 
бактерияларнинг роли ниҳоятда катта бўлган. Бу бактериялар СО
2
дан 
ташқари, оксалат, сирка, сут, лимон ва бошқа органик кислоталар ҳосил 
қилади, бу кислоталар ўз навбатида СаСО
3
ни тез емиради. 
Тоғ 
жинсларининг 
емирилишида 
сапрофитлардан 
ташқари, 
автотрофлардан: нитрификаторлар, олтингугурт бактериялари ва бошқалар 
ҳам қатнашади. Автотрофлар сапрофитларга қараганда охактошларни 8 
марта тез емиради. Олтингугурт бактериялари ҳосил қилган Н
2
SO
4
ҳам тоғ 
жинсларини емиради. Сульфид рудаларидан: пирит (FeS
2
), алкопирит 
(CuFeS
2
), молибденит (МоS
2
) ва бошқалар ҳосил бўлишида Thilobacillus 
ferroxydans, Th.thiooxydans иштирок этади. Барча оҳактошларнинг 90% 
микроорганизмлар томонидан ҳосил бўлган. Бунда айниқса бактериялар, 
актиномицетлар ва замбуруғларнинг аҳамияти катта. 
Микроорганизмлар оҳактошлар ҳосил қилиши учун, муҳитда уларнинг 
тузлари бўлиши керак, денгиз сувида эса кальций тузлари доим етарли 
бўлади. Ўз навбатида сапрофитлар оҳактошларни парчалаб туради. Демак, 


114 
микроорганизмлар оҳактошларни ҳам ҳосил қилиши, ҳам парчалаши мумкин 
экан. Бундай нитрификаторлар селитра конларини ҳам ҳосил қилиши 
мумкин. 

Download 8,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish