Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Турли тупроқларда борадиган нитрификация процесси



Download 8,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/161
Sana27.06.2022
Hajmi8,75 Mb.
#710534
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   161
Bog'liq
Микробиология ва вируслогия Ваҳобов А.Ҳ. Иноғомова М. (2)

Турли тупроқларда борадиган нитрификация процесси
. Тупроқда 
борадиган 
нитрификация 
процесси 
лаборатория 
шароитида 
олиб 
бориладиган нитрификациядан бошқача бўлади. Лаборатория шароитида 
органик моддаларнинг кўпайиши, яъни ортиши бактерияларга салбий таъсир 
этса, тупроқда бундай бўлмайди, чунки тупроқда органик моддаларнинг 
эрувчан формаси кам учрайди. Иккинчидан, тупроқда нитрификаторлар 
билан бирга бошқа бактериялар ҳам учрайдики, бу бактериялар органик 
моддаларни ўзлаштиради ва нитрификаторлар учун микрозоналар вужудга 
келтиради. 
Нитрификаторлар муҳитнинг кислотали реакциясига сезгир ва рН 6,0 
дан паст бўлса, процесс тўхтайди. 6,2 дан то 9,2 гача бўлса, бактериялар 
яхши ривожланади. Нитрификация процесси натижасида 1га ерда 1 йилда 
300кг нитрат кислота тўпланади. Бутун ер юзига ҳисоблаганда бу ниҳоятда 
катта сон. Шунинг учун агрономияда бу процессга катта аҳамият берилади. 
Нитрификация процесси аммонификация процесси билан чамбарчас 
боғлиқдир, аммонификация қанча тез борса, нитрификация ҳам шунча 
интенсивлашади. 
Нитрификаторлар ботқоқ тупроқлардан ташқари, ҳамма тупроқларда 
учрайди. Агар ботқоқ тупроқлар қуритилса ва уларга оҳак солинса, у ерларда 
ҳам нитрификаторлар ривожлана бошлайди. Подзол тупроқларда 
нитрификация процесси асосан тупроқнинг ҳайдалма қатламида боради. 
Қора тупроқларнинг ҳайдалма қатламида ҳам бу процесс интенсив боради, 
50см чуқурликда ҳам учрайди. 
Ўрта Осиёнинг бўз тупроқларида нитрификация процесси жуда ҳам тез 
боради ва тупроқда кўп миқдорда нитратлар тўпланади. Лекин шўр 
тупроқларда бу процесс кучсиз боради ва нитрит кислота тўпланиши билан 
тугайди, чунки шўр тупроқларда нитробактер учрамайди. В. Л. Исаченко бу 
бактерияларни шўр сувларда ҳам учратмаган. Эндигина ўзлаштирилаётган 
шўр тупроқларда нитрификация процесси асосан ҳайдалма қатламда 
бошланади, айниқса, сульфатли шўрланиш бактерияларга салбий таъсир 
этади. Шунингдек, нитрификаторлар тупроқнинг намлигига ҳам сезгир, 
қуруқ тупроқда ёки намлик ҳаддан ташқари ортиб кетган вақтда улар яхши 
ривожланмайди. 

Download 8,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish