IV-ШЎЪБА. ЗАМОНАВИЙ ОИЛА МУАММОЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-
ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
(СОЦИАЛЬНО-ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ
СОВРЕМЕННЫХ СЕМЕЙНЫХ ПРОБЛЕМ)
ЁШЛАРДА ОИЛА МАЪНАВИЯТИ АСОСИДА МИЛЛИЙ ҒУРУРНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
М.Сулаймонов., СамДУ
Инсонлар бўладики, қайси бир ишни бошласа, уни охирига етказмасдан
қўймайди. Уни амалга ошириш йўлида заҳмат чекади, қийналади, югуради –
елади. У қанча қийналмасин, азоб чекмасин, изидан, йўлидан қайтмайди. Яна
бир тоифа одамлар борки, улар мақсадсиз, беғам яшайдилар. Бошлаган иши
йўлида озгина тўсиқ ёки қийинчилик учраса, ташлаб қўяди, ниҳояламайди. У
ҳақдаги одамларннинг яхши-ёмон гапи билан ҳам иши бўлмайди.
Мана икки хил одам манзараси. Улар бир-бирига қарама-қарши характер,
руҳдаги кишилар. Бинобарин, ҳар иккаласи хам одамлардир. Биринчисида
ғурур бор, бошлаган ишидан фаҳрланади. Иккинчиси эса ғурурсиз, тинч-
хотиржам яшашни, қийинчиликсиз умр кўришни афзал кўради.
Зотан, инсонни буюк ишларга илҳомлантирувчи куч ғурурдир. Унинг
мазмунида ўз оиласидан, ота-онасидан, Ватанидан, авлод ва аждодлари
қолдирган моддий ва маънавий меросдан, касб-коридан, миллатидан, ижтимоий
фойдали меҳнатидан, фарзандларидан фаҳрланиш ҳисси мужассамдир.
“Миллий ғурур – ҳар бир миллатнинг ўз-ўзини англаши натижасида содир
бўладиган ички руҳий кайфияти. Бу туйғу ўз она замини, авлод- аждодлари
томонидан қолдирилган моддий, маънавий меросдан, миллатнинг жаҳон
цивилизатциясига қўшган ҳиссаларидан, ўзга миллатлар олдидаги қадр-
қиммати, обрў-эьтиборидан фаҳрланиш ҳиссиётидир”
Фахрланиш - миллий ғурурнинг негизини ташкил этади. Табиат ва жамият
воқеа-ҳодисаларидан, ўз ва ўзгалар ютуғидан фаҳрлана олиш ҳам буюк
неъматдир. Миллий ғурури баланд инсон ўз ор-номуси, ҳаёси, иффатини сақлай
олади. Ҳар хил ваъдаларга учрайди, турли таъсирларга, оқимларга тушиб
қолмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини бошқариш, хатти- ҳаракатини
назорат қилиш, халқимизда айтилганидек, “ Етти ўлчаб бир кесиш ”
қобилиятига эга бўлади.
Маънавий қашшоқлик миллий ғурурнинг заволидир. Маънавий баркамол
инсон ўз ғурурини ўткинчи ҳавас учун поймол қилмайди. Иродаси мустаҳкам,
эътиқоди бутун, қалбида муҳаббат туйғуси кучли (ота-онага, оилага, Ватанга,
миллатга, халққа, ўзи туғилиб ўсган она заминга, ёрига, фарзандларига, дўсту
биродарларига, касбига ва ҳокозо) инсоннинг миллий ғурури баланддир.
Миллий ғурури баланд инсон - адолатсизликка, ноҳақликларга,
субутсизликка, ёлғонга, алдамчиликка, миллий камситилишга, миллат, Ватан
хоинларига, хиёнатга, обрў-эътиборининг топталишига нисбатан бешавқат
бўлади. Ғурури баланд инсон ҳар қандай лаганбардорга, тажовузкорларга бош
263
эгмайди, керак бўлса жонини ҳам фидо қиладики, лекин ўзгаларга озор
бермайди, сотқинлик, диёнатсизлик, нодонлик қилмайди.
Ўз ғурурини поймол этиш бахтсизликка етакловчи ягона йўлдир. Ҳаётда
баъзи қизларимиз асрлар оша авлоддан-авлодга ўтиб келаётган Шарқ
қизларининг ҳаёси, ибоси, ғурурини сақлаш талабларига қарши бориб, ҳаётга
енгил-елпи қараш, узоқни ўйламаслик ва кўра билмаслик оқибатида
йигитларнинг ёлғон сўзларига ишониб, ўз номусларини поймол қиладилар.
Натижада, бир умр ва бахтиёрлик, ҳаёт лаззати нима эканлигини билмайдилар.
Уларнинг ҳаётлари таъна-ю дашномлар остида ўтади. Афсуски, “кейинги
пушаймон, ўзинга душман” эканлигини кеч англайдилар. (Шукурлар бўлсинки,
бундай қизлар жуда ҳам кам). Ўз ғурурини поймол қилмаган инсон - миллат
ғурурини ҳам сақлай билади.
Ёшлик олтин даврдир. Уни эҳтиёт қилиш, йигит-қизлар ўз умрини
бефойда, самарасиз ўтказишларига йўл қўймаслик биз катталарнинг ёшлар
олдидаги бурчимиздир. Ўз бурчига маъсулиятли ота-она, устоз мураббийлар
қўлида тарбияланган ёшларнинг миллий ғурури мустаҳкам бўлиб
тарбияланиши табиийдир.
Ўзига ўта бино қўйиш, насл-насаби, мол-дунёси, мансабидан, ҳуснидан
гердайиш, манманликка берилиш, қобилиятига ортиқча баҳо бериш, ўз
ютуқларидан ҳаволаниб кетиш қабоҳатдир. Афсузки, буларнинг барчаси
вақтинчалик, ўткинчи нарсалар эканлигини унутмаслик зарур. Халқимизда
“Камтарга камол, манманга завол”, “Бошинг осмонга етса ҳам, оёғингни остига
қара” деган нақллар бежис айтилмаган. Бироқ ғурурни гердайиш, ўзига бино
қўйиш, ютуқлардан эсанкираш, ижобий маънодаги “ўжарлик”ни, “
қайсарликни”ни манманлик деб тушунмаслик керак. Ҳолбуки, камтар, оддий,
бағрикенг инсонда ғурурланиш ҳисси кучли бўлади.
Ўзбек ҳалқи миллий ғурури баланд халқ. Миллий ғурур ўз онгини,
руҳиятини бошқа миллатларга қарши қўйиш эмас, балки бошқа миллат
халқларига ўз миллати хазинасига қўшган улкан улушини, миллий
қадриятларини (ахлоқий, ақлий, экологик, иқтисодий, диний, абадий-бадиий,
ҳунармандчилик, ахлоқий-маънавий ва ҳ.к.) намоён этишдан иборатдир.
Ўзбекнинг пахтаси, пилласи, олтини, атласи, дўпписи, тарихий
обидалари, палови, меҳмондўстлиги, инсонпарварлиги, иймон-эътиқоди, буюк
алломалари унинг фахридир. Улардан ҳар бири фуқаро ғурурланиши лозим.
Миллий ғурур она сути, ота намунаси, авлод-аждодларнинг ирсий
фазилатлари, ахлоқ-одоб мезонлари орқали фарзанд онгига сингдирилади.
Миллий ғурури баланд ёшлар мамлакатимиз келажагидир. Шунинг учун ҳар
бир фуқорода, ёш авлодда миллий ғурурни шакллантириш, мустаҳкамлаш
бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.
Миллий ғурурни шакллантириш ва мустахкамлаш учун, аввало,
миллатимизнинг пайдо бўлиш, ривожланиш, миллат бўлиб шаклланиш тарихи,
урф-одатлари, анъаналари, адабиёти, санъати, маданияти, дини ва уларнинг
инсоният тарихи тараққиётида тутган ўрнини мукаммал билмоқ зарур.
Иккинчидан,
умуминсоний
қадриятларни
билиш,
улардаги
миллий
264
менталитетимизга мос илғор ғояларни амалиётга жорий этиш ва шу асосда
миллий қадриятларимизни мазмунан ва шаклан бойитмоқ лозим. Учинчидан,
жаҳон андозаларига мос янги техника ва техналогияга асосланган ишлаб
чиқариш жараёнини ташкил этиш ва унда фаоллик кўрсатиш керак.
Тўртинчидан, мамлакатимизда истиқомат қилаётган фуқороларнинг ирқи,
миллати, наслу-насаби, тили ва диний эътиқодидан қатъи назар миллатлараро,
фуқаролараро тотувлиги, ҳамжихатлиги ва якдиллигига эришмоқ учун барча
чора-тадбирларни кўрмоқ лозим. Шундагина ҳеч қандай ёвуз куч кўп миллатли
мамлакатимиз халқлари ўртасига раҳна сололмайди. Улар бир-бирлари билан
дўст-биродар, ҳамкор ва ҳамфикр, бир-бирларидан фаҳрланиш ва ғурурланиш
ҳисси билан яшайдилар. Бундай ўзаро дўстона муносабат ёш авлод тарбиясида
хам муҳим рол ўйнайди.
Оила маънавияти шакллантирашда
Do'stlaringiz bilan baham: |