МУНДАРИЖА:
Кириш. ........................................................................................................................................ 1
Жаҳонда “Индустрия 4.0” концепциясини жорий этиш жараёни ва истиқболлари ......................................................................................................................... 2
Жаҳонда “Индустрия 4.0” концепцияси жорий этилишининг
иш ўринларига таъсири..................................................................................................... 6
Марказий Осиё минтақасида “Индустрия 4.0” концепциясини татбиқ этиш жараёнлари................................................................................................................... 8
Ўзбекистонда “Индустрия 4.0” концепциясини жорий этиш истиқболлари ......................................................................................................................... 9
Асосий хулосалар................................................................................................................ 12
Таклифлар.............................................................................................................................. 13
Кириш.
Жаҳонда саноат инқилобларининг юз бериши иқтисодий ўсиш суръатларини кескин ошириб, айрим мамлакатларга узоқ вақт давомида жаҳон иқтисодиётининг етакчисига айланиш имкониятини берди.
Бугунги кунда информацион технологияларнинг ривожлан-ганлик даражаси сунъий интеллект ва интернет алоқа-сидан фойдаланиш орқали ишлаб чиқаришни рақамлаш-тиришда кенг имкониятлар бермоқда.
Бу эса жаҳонда ишлаб чиқариш жараёнларига инфор-мацион технологияларни кенг жорий этишга асосланган навбатдаги
саноат инқилобини амалга ошириш учун замин яратмоқда.
Жаҳонда “Индустрия 4.0” деб номланувчи 4-саноат инқилоби яқинлашаётгани илк бор 2011 йилда Ганноверда (Германия) ўтказилган саноат кўргазмасида маълум қилинган.
Бугунги кунда Германия (2011 йил), АҚШ (2012 йил), Европа иттифоқи мамлакатлари, Япония ва Хитой (2014-2015 йиллар) каби давлатларда “Индустрия 4.0” концепциясини жорий этиш орқали иқтисодиётни рақамли трансформациялаш бўйича стратегиялар амалга оширилмоқда.
Халқаро экспертларга кўра, “Индустрия 4.0” технологияларини жорий этилиши ишлаб чиқариш самарадорлигини 10%-20%гача оширади ва маҳсулот таннархини пасайтиради.
“Индустрия 4.0” концепцияси ишлаб чиқариш жараёнларига
реал вақтда ўзаро боғланувчи, мустақил ростланувчи ва ягона тизим сифатида ишловчи киберфизик тизимларни жорий этишни кўзда тутади.
Мазкур концепция қуйидаги 4 та принципга асосланади:
интернет орқали алоқа қилиш имконини берувчи инсон ва машинанинг функционал мослашувчанлиги;
маълумот шаффофлиги ва тизимларнинг физик дунёнинг вертуал нусхасини яратиш имконияти;
машиналарнинг инсонга катта ҳажмдаги маълумотларни бирлаштиришда ва инсон учун хавфсиз бўлмаган вазифаларни бажаришда ёрдам кўрсатиши;
тизимларнинг мустақил ва автоном равишда қарорлар қабул қилиши.
Шунингдек, “Индустрия 4.0” концепциясини амалга оширилиши
“Катта маълумотлар таҳлили”, “Автоном роботлар”, “Симуляторлар”,
“IT-технологиялар интеграцияси”, “Жиҳозларнинг саноат интернети”, “Киберхавфсизлик”, “Булутли ҳисоблашлар”, “Аддитив ишлаб чиқариш” ва “Қўшимча реаллик” каби технологиялардан фойдаланишни тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |