Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан
1 ой муддатда, республикада рақамли корхоналарга инвестицияларни жалб қилиш ҳамда рақамли илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларни молиялаштириш тизимларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
2 ой мудддатда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда республикада рақамли технологиялар соҳасида иқтидорли мутахассисларни ўқитиш ва иш ўринларини яратишда рақамли иловалардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
2 ой муддатда, республикада рақамли инструментлардан фойдаланишдаги тенгсизликни қисқартириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш;
2 ой муддатда, республикада ишлаб чиқариш жараёнларига рақамли платформалар, рақамли иқтисодий тизимлар, катта ҳажмдаги маълумотларнинг чуқур таҳлили, 3D принтерлар, роботлар ва интернет жиҳозлар каби элементлар жорий этилишини кўзда тутувчи намунавий “Рақамли корхона” лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |