ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Самарқанд Давлат Университети 5А330101 – “Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича)” мутахасислиги
1-босқич магистранти Нормуродова Лобар Дилмурод қизининг 2020–2021 ўқув йили 1-семестр давомида Илмий педагогик ишларининг бажарилиши бўйича
ҲИСОБОТИ
Мeн Нормуродова Лобар 2020–2021 ўқув йили 1-семестр давомида қуйидаги илмий педагогик ишларни амалга оширдим:
Кафедранинг етакчи профессор ўқитувчилари маърузалари ва амалий машғулотларига кириб, уларнинг тажрибаларини, маъруза ва амалий машғулотларни ўтиш услубларини ўргандим. 2021 йил 18 февраль куни Э.Эшонвуловнинг Программалаш технологиялари фанидан амалиёт машғулотига кирдим. Дарс машғулоти саломлашишдан бошланди ва талабалар давомати олинди. Шундан сўнг дарснинг асосий қисмига ўтилди ва ўқитувчи томонидан “Бир ўлчовли массивлар” мавзуси талабаларга тақдимот ёрдамида тушунтирилди. Шунингдек, ушбу янги мавзунинг ўтган дарсдаги мавзу билан боғлиқлиги ҳам айтиб ўтилди. Мавзу тушунтирилгандан сўнг талабалар ушбу мавзуни қанчалик даражада ўзлаштирганлигини билиб олиш мақсадида мавзу юзасидан савол-жавоб ўтказилди. 2021 йил 15 февраль куни Ф.Мелиевнинг Программалаш асослари фанидан маъруза машғулотига кирдим. Дарс машғулоти саломлашишдан бошланди ва талабалар давомати олинди. Шундан сўнг дарснинг асосий қисмига ўтилди ва ўқитувчи томонидан “Вақт ва сана билан боғлиқ жараёнларни дастурлаш” мавзуси талабаларга тақдимот ёрдамида тушунтирилди. Шунингдек, ушбу янги мавзунинг ўтган дарсдаги мавзу билан боғлиқлиги ҳам айтиб ўтилди. Мавзу тушунтирилгандан сўнг талабалар ушбу мавзуни қанчалик даражада ўзлаштирганлигини билиб олиш мақсадида мавзу юзасидан савол-жавоб ўтказилди. 2021 йил 8 февраль куни Ф.Мелиевнинг Программалаш асослари фанидан амалиёт машғулотига кирдим. Дарс машғулоти саломлашишдан бошланди ва талабалар давомати олинди. Шундан сўнг дарснинг асосий қисмига ўтилди ва ўқитувчи томонидан “Маълумотларни жадвал кўринишида дастурлаш” мавзуси талабаларга тақдимот ёрдамида тушунтирилди. Шундан сўнг талабаларга амалий машқ бажариш вазифаси берилди. Талабалар вазифани бажариб бўлгандан сўнг ўқитувчи вазифаларни текшириб талабаларни баҳолади.
Дарсларга кириш жараёнида мен дарс машғулотларининг ўтказилиш услубларини ўргандим.
Дарс машғулотларининг маъруза шаклида ўтказилиши.
Маълумотлар ва ахборотларни маъруза шаклида узатиш Олий таълим тизимида ўқитиш услубларидан бири бўлиб, тингловчиларнинг билим даражалари, малакаси, таянч маълумотларига боғлиқ жараён ҳисобланади.
Маъруза (лотин тилида lectio-ўқиш)- бирор бир илмий, сиёсий мавзу бўйича ўқув материалини оғзаки баён этиш.
Маъруза – аниқ мавзу бўйича маълумотларни маърузачи (бир киши) томонидан тингловчилар гуруҳига бир текисда етказиш усули ҳисобланади. Одатда маърузада тингловчилар аудиторияси нофаол қабул қилувчи сифатида намоён бўлади.
Дарс машғулотларининг амалиёт шаклида ўтказилиши.
Амалий машғулот – бу таълим берувчини таълим олувчилар билан фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун шароитни таъминловчи, машғулотни ўқитиш шаклидир.
Амалий машғулот дарсларини икки турга ажратиш мумкин. Булар маъруза дарси мавжуд бўлган ва маъруза дарси мавжуд бўлмаган фанлардан (масалан, чет тиллар) ўтказиладиган амалий машғулотлар. Амалий машғулот дарслари фан дастурлари ва ишчи дастурлари ҳамда календар тематик режаларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилади. Амалий машғулотларни ўтказиш бўйича зарур адабиётлар рўйхати берилади. Маъруза дарси мавжуд бўлган амалий машғулотларда асосан маъруза дарсларида ўтилган материаллар машқлар бажариш ёрдамида мустаҳкамланади.
Амалий машғулот қуйидаги мақсадларга эришиш учун қўлланилади:
назарий материални тартибга солиш.
кўникмаларни ҳосил қилиш.
билимларни назорат қилиш.
Масофавий таълим платформаларидан қуйидагилар билан батафсил танишиб чиқдим: moodle, hemis, e-talim, google classroom, One million Uzbek coders, iSpringOnline, your-study.ru. Ушбу платформалар ҳақида керакли кўникмаларни олдим.
Масофавий таълим платформаларини, жумладан HEMIS ахборот тизими електрон таълим муҳити фаолиятини ташкил қилинишини ўргандим. Масофавий таълим жараёнини таълим тизимини бошқарувчи дастурий (ЛМС-Леарнинг Манагемент Сйстем) тизимларидан фойдаланган ҳолда ташкил етиш мумкин. Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (HEMIS) ушбу ахборот тизими "Маъмурий бошқарув", "Ўқув жараёни", "Илмий фаолият" ва "Молиявий бошқарув ва статистика" ахборот тизимларини ўз ичига олган. HEMIS ахборот тизими олий таълим муассасаларининг асосий фаолиятларини автоматлаштириш ҳисобига маъмурий ходимлар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга електрон таълим хизматларини тақдим етади. Aхборот тизими олий таълим муассасалари билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ахборот кўприги вазифасини ўтайди ҳамда олий таълим муассасаларидан олинадиган турли хил маълумотлар сонини кескин камайтириш, уларнинг қоғоз шаклидан воз кечиш ва бошқарув тизимини рақамлаштиришга хизмат қилади. Ушбу платформада иш тартибини ташкил етиш ва уни бошқаришни ўргандим.
Do'stlaringiz bilan baham: |