Тупроқ говаклигининг табақаланиши
Юқорида баён этилган маълумотлар тупроқда ҳар хил катта — кичиклик ва шакилдаги говакларнииг борлигини кўрсатади. Бу юваклар тупроқдаги барча жараёнларда иштирок этиб, тупроқ унумдорлигини белгиловчи асосий омил тарикдсида рўёбга чиқади.
Ғоваклар, шаклан ва катта кичиклигига қараб тупроқдаги барча жараёнларда бир хилда иштирок этмайди. Диаметри 5 — 7 миллимикрондан кичик бўшлиқлар бириккан сув билан тўла бўлади. Н.А.Качинский маълумотларига кўра, илдиз тукчалари диаметри камида 10 миллимикронгача бўлган бўшлиқларга кира олади.
1864 йилда немис олими В.Шумахер ўзининг «Физика почвь!» китобида тупрокдаги ғовакларни чукур анализ килиб, уларни қуйдаги группаларга ажратади: умумий, капилляр ва нокапилляр роваклар.
В.Шумахер тупроқдаги ҳамма йиғиндисига (процент ҳисобида), умумий ғоваклик деб тупроқнинг капилляр сув билан банд бўлган ғоваклар йиғиндисига капилляр ғоваклик деб тушунган. Нокапилляр ғоваклик эса умумий ғоваклик билан капилляр говаклик ўртасидаги фарқни ифодалайди ва хаммавақт хаво билан банд бўлади. В.Шумахернинг бу концепцияси прогессив олимлар томонидан маъқулланган ва бизга Вагнер, Дояренко ишлари орқали етиб келган.
П.Фагелер, Ф.Секера, Н.А.Качинский тупроқдаги ғовакларни актив ва ноактйвга ажратади. Бунда тупроқ ғовакларидаги сувнинг хар хил категориялари асос қилиб олинади.
Актив ровакларга тупроқдаги йирик тешиклар (диаметри микрондан катта) ни киритилади. Бу ковакларда капилляр, гравитацион сувлар сақланади, хаво ва тирик мавжудот бўлади. Ноактив ғовакларда эса — тупроқдаги адсорбцион (гигроскопик) сувлар киради ва бу роваклар жуда кичик ўлчовлар (миллимикронда) билан ўлчанади, 1947 йилда НА Качинский янги ривожлантириб, тупроқдаги говакликни қуйидагиларга ажратади.
1 .Умумий ғоваклик, қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади .
ҳисобида;
Рум — умумий ғоваклиги, % хисобида;
d — тупроқ қаттиқ фазасининг солиштирма массаси, г/см3;
dv — тупроқнинг ҳажм массаси, г/гм.3;
100 — процентга айлантириш коэффицеити.
2.Агрегат ғоваклиги, буни куйдаги формула бўйича топилади:
, бунда,
Рагр — агрегат ғоваклиги, % ҳисобида;
А— абсолют қуруқ ҳолдаги агрегат оғирлиги, грамм ҳисобида;
v — тупроқ қаттиқ фазасининг солиштирма массаси, г/см3;
d — тупроқ қаттиқ фазасининг солиштирма массаси, г/см3.
Формуладаги v — агрегатнинг ҳажми массаси, агрегатни суюқликда чўктириш ёрдамида топилади.
3.Агрегатлар йиишдиси говаклиги (Р Е агр) қуйидаги формула ёрдамида топилади:
бунда
а — агрегат ғоваклиги в — тупроқнинг умумий ғоваклиги.
4.Агрегатлар орасидаги ғоваклиги (Р агр . ор) қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
Р агр • ор = Р агр %.
5.3ич богланган сувлар (Рмг) билан банд бўлган ғоваклик қуйидагича ҳисобланади;
бунда
(мг тупроқнинг максимал гигроскопик намлиги атмосферада нисбий намлик 94 — 96% бўлганда тупроқ заррачалари томонидан (адсорбция қилинган) энг кўп миқдордаги сув буғларига айтилади ва у тупроқ массасига нисбатан процент ҳисобида берилади; dv — тупроқнинг ҳажм массаси, г/см3; 1,50 — максимал гигроскопик сувнинг зичлиги,
6.Бўш боғланган сувлар билан банд бўлган ғоваклик эса қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
бунда, 1,25 — парда сувининг зичлиги. Парда суви деб, тупроқ заррачалари атрофида молекуляр кучлар таъсирида ушланиб турилган сув молекуларига айтилади ва унинг миқдори тупроқ массасига нисбатан процент ҳисобида ифодаланади. А.К.Лебедев парда сувни максимал молекуляр сув деб юритишни таклиф қилган. Қолган кўрсатгич олдингича номланади.
7.Капилляр сув билан банд бўлган ғовакларни (Ркап) хисоблаш формуласи қуйидагича.
бунда
— тупроқ тула намланганда капиллярларда ушланиб қолинган энг кўп миқдордаги сув (дала нам сиғими) тупроқ массасига нисбатан процент ҳисобида;
г (мг — ўсимлиқнинг сўлиш намлиги, яъни ўсимлик тупроқда мавжуд бўлган сувларни, улар тупроқ заррачаларидан катта куч билан ўшланиб турилганлиги сабабли истемол қила олмайди, бу кўрсаткич одатда максимал гигроскопик намликдан 1;5 марта катта бўлади, тупроқ массасига нисбатан процент ҳисобида;
dv — тупроқнинг ҳажм массаси, г/см3.
8.Умумий сув билан банд бўлган ғоваклик (Р() қуйидагича топилади:
9.Ниҳоят ҳаво билан банд бўлган ғоваклик (Раэр) қуйидагича ҳисобланади:
%
Ғовакларни Н.А.Качинский таклиф этган тартибда ўрганиш, албатта, тупроқдаги ғоваю\арга янада тўлиқ баҳо беришга олиб келади. Дар^ақиқат, тақир тупроқларда, бундай қараганда ғоваклик жуда яхши йфодаланган, яъни умумий ғоваклик юкори қатлам/\арда 45 — 50% ни ташкил этади. Лекин уни Качинский таклиф этган тартибда ўрганСак, бошкача бир хулосага келамиз, ғовакликнинг катта қисми албатта зич ҳам бўш борланган сувлар билан банд бўлиб, тупроқда кетадиган актив жараёнларда иштирок этмайди,
Do'stlaringiz bilan baham: |