Тупроқнинг механик таркибига кўра таснифи
Тупроқнинг моханик таркибини ўрганишдан асосий мақсад, фақатгина ҳар хил катта —кичикликдаги механик элементларнинг миқдорини аниклаш эмас, балки унинг механик таркибига кўра таснифини ишлаб чиқариш ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда тупроқ сризикаси предметида бир канча авторлар (Аттерберг, Земятченский, Охотин, Сибирцев, Захаров ва бошқалар) нинг таснифи мавжуд. Бу авторлар ўз таснифларида албатта механик элементларнинг хусусият ва ҳоссаларини нисбатга олиб, ишлаб чиқариш ва илмий мақсадларда тупроқларни уларни механик таркибига кўра маълум группаларга ажратганлар.
Қуйидаги дастлабки таснифларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз.
Н.М.Сибирцев таснифи. Революциягача Россияда агрономик мақсадлар учун Н.М.Сибирцев таклиф қилган тупроқнинг механик таркибига кўра 2 бўлакли классификацияси кенг тарқалган.
Автор ўз таснифи асосида Е.Шене методи ёрдамида олинган маълумотларни асос қилиб олади. Бунда Сибирцев тупрокда 2 та группани —0,01 мм дан катта заррачаларни «Физик қум», 0,01 мм дан кичик заррачаларни «физик лой» (соз) га ажратади ва бу группаларни нисбатини асос қилиб олиб ўзининг таснифини тузади.
Шунинг учун хам Сибирцев таснифи 2 асосли бўлиб, у қуйдагича:
«физик лой»
|
«физик қум»
|
1 .Лойли
2.Оғир қумок,
З.Ўртача қумоқ
4.Енгил қумоқ
5.Қумлоқ
6.Лойли қум (50)гача
|
1:1 дан 1:1Ғ2 гача
1:2 дан 1:3 гача
1:4 орасида
1:5 дан 1:6 гача
1:7 дан 1:10 гача
1:15 дан 1:30
|
Сибирцев таснифи ўзшшнг годдалиги ва ихчамлиги билан кўпчиликни ўзига жалб этади ва хаттоки собиқ Иттифоқда 30 — йилларга қадар баъзи бир илмий текшириш ишларида қўлланилади. Лекин бу классификация ҳам айрим камчиликлардан холи эмаг. Бу ерда асосан ҳар хил группаларнинг ўгаш чегараси аниқ берилмаган ва Е.Шене методи ёрдамида олингаи маълумотлар асос қилиб олинган. Бу методда суюқликнинг ёпишқоқлиги ва унинг муҳит томпературасига кўра ўзгариши эътиборга олинмаганлиги сабабли олинган маълумотлар айрим хатолардан холи бўлмайди,
Г.М.Тумин ва СА.Захаровлар Н.М.Сибирцев таснифи табақалаштиришни мақсад килиб , ўзларининг уч асосли таснифини таклиф қилиб, қуйдаги механик заррачаларнинг нисбатини оладилар: физик лойқа (< 0,01 мм): қумли чанг (0,001 — 0,1 мм); қум (0,1—3 мм),
В.В,Охотин механик элементларнинг куйдаги нисбатларини асос қилиб олади: < 0,005; 0,005 — 0,25 ва 0,25 — 2 см. Бу тасниф йўл курулиши грунтчилигида ижобий баҳо олди. Айрим вактларда бу таснифни агрономик мақсадлар учун ишлатиш тенденцияси вужудга келади. Лекин эсда тутиш керакки, тупрокни қурилиш мақсадида бахолаш билан қишлоқ ҳўжалигидаги мехнат воситаси сифатида бахолаш ўртасида тенглик қўйиш мумкин эмас.
Шунинг учун В,В,.Охотин таснифини тупроқларни яхшилашда қаратилган тадбирларни ишлаб чиқишда қўллаб бўлмайди.
Н.А.Качинский таснифи. Автор ўз таснифида қум, қумлоқ, қумоқ, соз каби группаларин механик анализ натижасида олинган маълумотлар асосида ажратади ва Сибирцев таклиф этган «физик лой»; «физик қум» нисбатини асос қилиб олади.
Н.А.Качинскийнинг ўз таснифи асосида механик таркибни тинч турган сувда (механик заррачаларин чўкиш тезлигини аниқлашда Стокс формуласи Қўлланилган) пипетка ёрдамида ўртача намуна олиш йўли билан аниқланган маълумотларни қўяди. Шунинг учун хам автор Сибирцевнинг «физик лой», «физик қум» терминларини расмий равишда шартли қабул қилади.
Н.А.Качинский таснифи юқорида қайд қилинган авторларнинг таснифлардан тубдан фарқ қилади. Н.А.Качинский фақатгина механик элеменларнинг хоссалари ёки уларнинг нисбатларини хисобга олибгина колмасдан, балки ҳар бир типдаги тупроқларнинг пайдо бўлиш шароитларини инобатга олади.
Н.А.Качииский таснифида 3 хил тупроқ — иқлим шароитида ҳосил бўлган тупроқларни бирлаштиради:
1 )подзоллашган тупроқлар;
2)дашт тупроқлар;
3) шўрхок ва шўртоб тупроклар
Бу таснифда тупроқларнинг пайдо бўлиш шароитлари ҳисобга олинганлиги сабабли хар қайси тупрок типининг унумдорлигини оширишда табакалашган агрономик тадбир ишлаб чиқаришни осонлаштиради.
Скелетли тупроқларда Н.А.Качинскийнинг таснифини қўллашда тупроқнинг тошлилик даражасини кўрсатиш лозим. Бунинг учун автор қуйидаги шкалани таклиф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |