Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология-тупроқшунослик факуьтети


- МАЪРУЗА. Тупроқнинг физик-механик хоссалари



Download 1,13 Mb.
bet38/61
Sana15.06.2022
Hajmi1,13 Mb.
#673623
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61
Bog'liq
Тупрок физикаси ўқув услубий мажмуаси

6- МАЪРУЗА. Тупроқнинг физик-механик хоссалари.

Тупроққа ишлов бериш жараёнида муҳим роль ўйнайдиган хоссалар-пластиклик, ёпишқоқлик, қаттиқлик, солиштирма


Тупрокқа сифатли ишлов бериш ҳамда ўсимлик илдизларининг тупроқнинг турли қатламларига кириб бориши, унинг пластиклиги, ёпишқоқлиги, букиши, чўкиши, бирикувчанлиги, қаттиқлиги, ишқаланиши ва ишлов асбобларига қаршилик кўрсатиши каби хоссаларга эга. Физик — механик хоссалар, биринчидан тупроқнинг хусусиятларини ўзида акс эттирса, иккинчидан тупроққа ишлов бериш нуқтаи назаридан уни бахолашда мухим ўрин тутади. Бу хоссаларни ўрганиш тупрокқа ишлов беришда қўтъл_аниладиган ҳилма — хил куролларни жорий қилишда катта аҳамиятга эга. Ҳайдов машиналари, айниқса, уларнинг ишчи қисмлари конструкцияси тортиш кучи, ишлов бериш учун сарф бўладиган ёнилғи миқдори ёки тупроқ структуралигини сақлаш учун керакли намли чегараси унга ишлов бериш ва бошқа шунга ўхшаш муҳим технологик жараёнлар тупроқнинг физик механик хоссаларига борлиқ.
Тупроқнинг плястиклиги. Тупроқ —грунтнинг маълум даражасида ташқи кучлар таъсирида бир бутунлигини бузмаган холда ўз шаклини бузмаган ҳолда ва бу холатни механик кучлар тухтатганидан кейин ҳ.ам сакдаб қолиш хусусияти — пластиклигидир. Пластиклик механик таркиб билан узвий борлиқ: оғир (соз қумоқ) тупроқлар маълум намлик даражасида, бундай хоссани ўзида яхши акс эттиради.
Пластикликни аниқлаш учун Аттерберг методидан фойдаланади, Бу метод асосида ҳар хил даражада номланган тупроқ массасининг намлик кўрсаткичини аниқлаш ётади ва бу кўрсаткич абсалют қуруқ тупрок, массасига нисбатан процент миқдорида ифодаланади. Атгерберг тупроқ пластиклигининг қуйи ва юқори чегарасини аниқлади.
Пластикликни қуйи чегарасида намланган тупроқдан аниқ шакллар ясаш имконияти бўлмайди: бу шароитда ҳар хил катта кичикликдаги агрегат ва кесакчалар ҳосил бўлади. Энг муҳими, бу намлик шароитидаги тупрок, массаси чет жисмларга ёпишиш қобилиятига эга змас. Пластикликнинг юқори чегараси эса тупроқ суюқ хамир ҳолатида бўлади.
Пластикликнинг қуйи ва юқори чегарасидаги фарқ пластиклик миқдори (ПМ) дейилади. Г1М қанча катта бўлса, тупроқ грунтнинг пластиклиги шунча катта бўлади. Қурилиш ишларида грунтларнинг пластиклик миқдорига қараб қуйидаги таснифга бўлигц таклиф этган.
1.Пластиклиги юқори грунтлар — ПМ — >17
2.Пластиклик грунлар — ПМ — 17 — 7
З.Пластиклиги паст грунтлар — ПМ — 7 — 0
4.Пластиклик қобилияти ифодаланмаган грунтлар —ПМ — ОБу тасниф асосан грунтларни фақатгина қурулиш мақсадлари учун бахолашда қулланмасдан, балки уларни керамика саноати учун баҳолашда хам катта аҳамиятга эга.
Ошр механик таркибли тупроқлар намланганда хар хил шаклдаги холатни этади. Буни қуйдаги 3 жадвал маълумотларида кўриш мумкин.
3. Оғир механик таркибли (оғир қумоқ ва соз) тупроқларнинг намлангандаги холати. (Приклонский маълумот)
Тупроқ пластиклигини тушунтирувчи бир қанча назариялар мавжуд. Бир группа олимлар буни изоҳлаш учун лойқа заррачаларнинг пластиклик шаклини асос қилиб оладилар. Уларнинг фикрича, лойқа заррачалар юпқа пластинкали шаклига эга бўлганлиги учун намланганда бу заррачалар ўз яхлитлигини бузмаган холда бири иккинчисининг устидан сирғалишига асосланади. Иккинчи груптга олимлар майда заррачаларнинг (коллоид)хусусиятларини, яъни заррачалар атрофида ҳосил бўлган юпқа сув пардалари ва уларни узаро тортишиш кучини асос қилиб оладилар.
Ёпишқоқлик деб тупрок массасининг ишлов асбобларига ёпишишига (илашишига) айтилади. У тупроқнинг энг мухим физик механик хоссаси хисобланади.
Ёпишқоқлик нам тупроқдан метал пластинкани ажратиб олиш учун сарф бўладиган куч билан ўлчанади. Бу куч г/см2 да ифодаланади.
Нам тупроқ массасининг ёпишқоқлиги пластикликнинг куйи ва юқори чегараси энг катта кўрсаткичга эга.
Ёпишқоқлик намликнинг маълум даражада ошиб бориши билан ўзгаради. Тупроқ ўта намланганда эса — ёпишқоқлик кўрсаткичи пасаяди. Чунки тупроқ ўта намланганда пластинка билан тупроқ массаси орасида эркин сув пардаси вужудга келиб, улар уртасидаги ёпишқоқлик кучи бир мунча камаяди. Демак механик куч (г/см2 ҳисобида) даставвал орта бориб, - намлик кўпайган сари камаяди.
Тупроқнинг яна хоссаларидан бири унинг бўкиши ва чўкишидир. Тупроқ намланганда хажмининг кенгайишига бўкиш, тупроқ намлиги камайган сари ҳажмининг кичирайишига тупроқнинг чўкиши дейилади.
Бўкиш ва чўкиш ходисалари фақатгина механик таркиб жихатдан оғир ва сингдириш комплексида кўп миқдорда натрий элементини сақлаган тупроқларда жуда яхши ифодаланади. Структурали тупроқларда бу ходиса сезиларли даражада ифодаланмайди.
Ўсимлик илдизларининг қатламларида нормал тарқалишига унинг қаттиқлиги дейилади. Қаттиқлик оғир механик таркибли ва с труктурасиз тупроқларда жуда катта кўрсатгичга эга (масалан, тақирлар). Тупроқнинг қаттиқлиги хам намликнинг ошиб бориши билан камайиб боради. Хар қайси ўлка тупроги ўзининг механик таркибига, пластикликка, ёпишқоқлик, қатиқлик каби физик механик хоссаларга эга, Шунинг учун хам тупроқларнинг механик таркиби • хамда бошқа хусуиятлари асосида хар бир ўлка тупроки учун ўзига хос агротехник тадбирлани ишлаб чиқиш зарур.
Шуни эслатиш лозимки, тупроққа бериладиган ишлов сифатини ошириш учун тупроқни хамма вақт ёпишқоқлиги паст даражада бўлган шароитда хайдаш, культивация қилиш ва бошқа агротехник тадбирларни амалга ошириш керак.
Тупроқларнинг хар хил деформацияловчи кучларга (эластиклик, сўрилиш, чўзилиш, сиқилиш, букулишларга) қаршилик кўрсатиши хам мухум физик механик кўрсаткич бўлиб, уларнинг ўрганиш грунтларга қурилиш нуқтаии назардан баҳо беришда мухим ўрин тутади.
Тупроққа ишлов бераётган вақтда тупроқ агрегатлари ва заррачалари қуролларининг иш органлари юзасига ва ўзаро ишқаланади, Биринчиси —ташқи, иккинчиси —ички ишқаланиш деб юритилади. Тупроқнинг ишқаланиш микдори шу иккала куч йириндисига тенг бўлади ва тупроқнинг механик таркибига боғлиқ холда ўзгариб боради: бу миқдор о?ир механик таркибли тупроқларда энг катта кўрсаткичга эга. Тупроқнинг пластиклиги, ёпишқоқлиги, қаттиқлиги, чўзилиши, ишқалананиши каби физик —механик кўрсаткичлари тупроққа ишлов бериш жараёнида иш қуролларига қаршилик кўрсатади.



Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish