Тупроқнинг ҳаво ўтказувчанлиги ва режими
Тупроқнинг қатламлари орқали ҳавони ўтказиш қобилиятига тупроқнинг хаво ўгказувчанлик хоссаси дейилади. Бу мухим хосса туфайли қатламлардаги тупроқ ҳавосининг алмашиниши учун қулай шароит тукилиб, азрация яхшиланади. Натижада тупроқ ҳавосида кислород кўнайиб, карбоиат ангидрид камаяди.Донадор структурали тупроқларда ҳаво ўтказувчанлик айниқса яхши бўлади, чунки агрегатлар оралиғида нокапилляр йирик ғоваклар агрегат зарралари орасида эса капилляр ровакликлар бўлади. Шу сабабли структурали тупроқларда сув ва ҳаво режими мўтадил бўлади.
Тупроқдаги кислород. Тупроқ ҳавоси ўсимликнинг илдиз системасини ва униб чиқаётган уруғларни кислород билан таъминлаб туради. Кислород етарли миқдорда бўлмаганда тупроқнинг "нафас" олиши кийинлашади ва ўсимликнинг эркин ўсиши учун имкон бермайди. Аэрациянинг яхшиланиши билан тупрокда кислород кўпаяди ва аэробактериялар фаолияти кучаяди, ўсимликларнинг илдизи яхши ўсади, тупроқнинг сув ва озиқ режимлари яхшиланади, ҳосилдорлик юқори бўлади.
Тупрок ҳавосида кислород 20% атрофида бўу\са, ўсимлик хаёти учун мўътадил шароит вужудга келади. Бунда аэрация жараёни яхшиланади, ўсимлик хаётининг бошқа омиллар хам нормаллашади ва тупроқнинг унумдорлиги ошади.
Тупроқдаги карбонат ангидрид. Тупрок, хавоси таркибидаги карбонат ангидрид тупроқдаги хар хил жараёнлар натижасида пайдо бўлади.
Маълумки тупроқ ўзлуксиз равишда бораётган ҳар хил жараёнлар туфайли жуда кўи миқдорда СО2 ажралиб атмосферадаги О2 ўрнини тўлдириб боради.
Карбонат ангидриднинг тупроқ хосил килиш ва нураш жараёнларининг боришидаги геохимик роли ҳам жуда катта, Шунинг учун бирламчи минералларнинг емирилиши, карбонатлар ва фосфатлар эрувчанлик даражасининг кўтарилиши ва тўпланиши жараёнлари тупроқ хавоси таркибидаги СО2 нинг миқдорига боғлиқ. СО2 нинг жуда катта тупроқдаги макро ва микроорганизмларнинг фаолияти, органик моддаларнинг емирилиши ва оксидланиши туфайли пайдо бўлади. Карбонат ангидриднинг учдан бир қисмигача бўлган миқдори кўп йяллик ва бир йиллик ўсимликларнинг илдизлари орқали ажратилади. Тупроқ хавоси таркибидаги СО2 нинг биологик ахамияти ғоят катта.
10-МАЪРУЗА. Тупроқнинг иссиқлик хоссалари
Тоғ жисмларининг нурашида, тупроқ қатламларида сув, озуқа унсурлари ва ҳавонинг харакатига катта таъсир қилувчи термик кўрсаткичлар, унинг манбалари, режими хамда тупроқ унумдорлигини бошқаришдаги роли кўрсатилган.
Тупроқнинг иссикдик хоссалари унинг унумдорлигини Кўрсатувчи омиллардан бўлиб, ўсимлик хаёти ва тупроқда {сетадиган бутун биологик, химиявий нураш жараёнларига Таъсир кўрсатади. Тоғ жинсларининг нураши, қаттиқ, суюқ, газсимон холатдаги моддаларнинг ўзаро химиявий ва физикавий Муносабати, тупроқ ва ундаги тирик организмлар ўртасида сув ва Моддалар алмашинуви ва ҳоказолар бевосита термик омиллар "гаъсирида ўзгариб туради.
Тупроқ термик режимининг асосий манбаи қуёш Энергиясидир. Тупроқда кетадиган биохимик жараёнлар, оксидланиш—қайтарилиш жараёнидаги ҳамда тупроқнинг Хўлланишидан ажралиб чиқадиган иссиқликлар термик режимининг манбалари ҳисобланади.
Иссиқликнинг асосий манбаи бўлган қуёш ер юзининг хар 1 см2 юзасига бир минутда ўрта ҳисобда, 1,946 калория иссиқлик беради. Бу қуёшнинг ўзгармас иссиқлик миқдори дейилади. Ер (озасига тушадиган энергия миқдори жойнинг географик (сенглигига қараб қутбдан экваторга ҳам жуда турлича бўлади,
Тупроқ қуёш энергиясининг ҳаммасини ҳам ютавррмайди. Бу энергиянинг бир қисми Ер юзасига ютилмасдан, атмогфррага қайтади.
Маълум ер юзасига тушган энергиянинг шу ер юзаси қайтарган энергияга нисбатининт процент билан ифодаланган миқдори альбедо (ер юзасининг қайтариш қоблиятининг ўлчови) дейилади. Альбедо ҳар хил ер юзалари учун жуда ўзгарувчан бўлади, буни куйидаги баъзи бир мисолл.арда кўриш мумкин (% хисобида).
Қўриқ қора тупроқ— 14
нам қора тупроқ — 8 — 9
чўл зонасидаги соз бўз тупроқ —29 —31
ок, қум — 40
сув юзаси— 10
туриб қолган қор — 70
ҳайдалган ва юзаси текисланган бўз тупроқ — 30 — 31
янги хайдалган ва юзаси текисланмаган бўз тупроқ— 17
шолипоя— 12
пахта майдони — 20 — 22
қуруқ шудгор - 20
нам шудгор— 14
Юқорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, тупроқнинг қуёш энергиясини ютиш қобилияти қуйдаги омилларга бўлади: гупроқнинг ранги —у қанчалик қорамтир бўлса, альбедо кўрсаткичи шунчалик кичик бўлади; нотекис юза силлиқ юзага нисбатан хамма вақт кам альбедога эга бўлади; тупроқниншамлиги оша бориши билан унинг ранги хиралашади (яъни қорамтирроқ ранг) ват натижада альбедо камаяди,
Бироқ тупроқ сув билан тўла тўйинганда унда ялтирок. юзанинг пайдо бўлиши альбедонинг яъна ошишига олиб кетшши мумкин.
Тупроқнинг иссиқлик сиғими. 1г тупроқнинг 1°С иситиш учун сарф бўлган иссиқлик миқдорига тупроқнинг иссиқлик сиғими дейилади. У калория билан ўлчанади.
Тупроқнинг иссиқлик сиғими унинг химиявий, петрографик ва минералогик таркибига хамда намланиш даражасига боғлиқ бўлади, буни қуйидаги мисоллардан кўриш мумкин (масса иссиқлик сиғими, г(кал): ҳаво —0,2399; сув—1,000; қум —0,194; қуруқ соз-0,233; кварц-0,188; гранит-0,192; базальт-0,200; охдк — 0,214; чиринди — 0,477 ва хоказо.
Тупроқнинг иссиклик ўтказувчанлиги бир секундда унинг 1 см2 кўндаланг кесимидан температура градиенти 1° С бўлганда 1 см масофага ўтган иссиқлик миқдори билан ўлчанади. Тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги ҳам унинг химиявий, петрографик, митералогик таркиби ва намланиш даражасига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |