Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология-тупроқшунослик факуьтети


В. Оч тусли бўз тупроқнинг сув режими



Download 1,13 Mb.
bet44/61
Sana15.06.2022
Hajmi1,13 Mb.
#673623
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   61
Bog'liq
Тупрок физикаси ўқув услубий мажмуаси

В. Оч тусли бўз тупроқнинг сув режими. Бўз тупроқлар зонасида оч тусли бўз тупроқлар тарқалган майдон ўзининг текислиги, ёғин-сочинларнинг энг кам миқдорда бўлиши ҳамда хаво ҳарорати энг юқори, аксарият-тупроқдан сарфланадиган сувнинг энг катта кўрсаткичга эга бўлиши билан ҳарактерланади. Оч тусли бўз тупроқ об-хавонинг келишига қараб 40-120 см гача чуқурликда намланади.
Оч тусли бўз тупроқларда ўсимлик фойдалана олмайдиган намлик тўқ тусли ва типик бўз тупроқлардагига нисбатан 1,5 — 2 баравар кам. Бу эса, албатта, ~тупроқ механик таркибининг енгиллиги, нам сиғимининг бир мунча кичик бўлиши билан боғлиқдир.
Тупроқда қиш ва эрта бахорда тўпланган нам хаво исиши билан бурланиб камаяди ва май ойининг биринчи ўн кунлигида тупроқнинг устки 0,5 м ли қатламида ўсимлик ўзлаштира оладиган фойдали намдан асар хам қолмайди. Дон ва бошқа экинлардан юқори ҳосил етиштириш учун Ўзбекистон шароитида оч тусли бўз тупроқларни суғоришга тўрри келади.
Тупроқнинг сув ўтказувчанлик хусусияти
Тупроқнинг ўзидан сув ўтказиш қобилиятига сув ўтказувчанлик деб аталади ва унинг миқдори маълум вакт ичида. тупроқдан ўтган сув миқдори билан ўлчанади.
Тупроқнинг сув ўтказувчанлик қобилияти жуда мураккаб жараён бўлиб, у тупроққа сурилиши, намланиши ва ортиқча сувнинг фильтирланиши каби ҳодисаларни ўз ичига олади.
Тупроққа сувнинг сингиши ва намланиши унинг бошқа ровак жйнслардан туб фарқланишини кўрсатиб турувчи асосий белгидир. Мас. йирлк шағал, чағир тош ва қумлар еки янги нуралган тоғ жинслари, ўзидаи сувни жуда яхши ўгказади, лекип улар сувни суриш, айниқса ушлаб қолиш қобилиятига эга эмас. Шимилиб ва ушланиб қолинган сув асосан тупроқ майда заррачалари юзасида, агрегатли Ьўлакчалар ҳамда улар вужудга келтирган ғовакларда сақланиб, ўсимликлар уни керак вақтида истеъмол қилаверади. Лалми ерлардаги табиий ўсимликлар, ҳаттоки ралла экинлари фақатгина куз, қиш ва баҳор фаслида ёққан ёрин —сочин сувларидан ҳосил бўлган жамғарма сув ҳисобида яшайдилар. Сизот сувлар чуқур жойлашган бундай шароитда ёғин-сочин сувлари капилляр муал,\ақ ҳот\да ушланиб туради. Ёғин-сочин сувларидан баҳорикор ерларнинг намланган қисми баҳорга келиб оч тусли бўз тупроқларда 1 м, типик бўз тупроқларда 1,5 м ва тўқ тусли бўз тупрокларда 2-2,5 м га етади, Ҳозирги вақтда тупроқ-мелиоратив текширув ишларида сув утказувчанлик тезлигини ҳисоблаш С.В. Астаповнинг қуйиДаги формуласи кенг қўлланилади.
  бунда ,
v-сув ўтказувчанлик тезлиги, мм/мин.
Q-маълум вақт ичида сарф бўлган сув миқдори, мл,
S-тажриба олиб бориладиган майдон юзаси, см2,
t-сув сарфи ҳисобига олинган вақт, мин,
10-коэффициент. Бу коэффициент ёрдамида сувнинг мл даги кўрсаткичи, мм га айлантирилади.
Олинган маълумотлар сув ўтказувчанликни тупроқнинг механик. таркиби билан узвий боғлиқлигини кўрсатади. Тупроқ қанча енгил бўлса, сув ўтказувчанлик шунча юқори тупроқ механик таркиби оғирлашган сари сув ўтказувчанлик пасая боради.
Н.А.Качинский (1947) нинг қуйдаги умумий тенгламасида сув ўтказувчанликка ва фильтрацияга таъсир кўрсатугвчи факторлар ўз ифодасини топган:
 ) бунда
К-фильтрация коэффициенти,
f-функция.
h-маълум температура эритманинг (сувнинг) ёпишқоқлиги.
p-тупроқ коваклиги.
d-ковакларнинг эффрктив диаметри.
Демак, фильтрация - бу пастга ҳаракат киладиган эритманинг ёпишқоқлиги, тупрок коваклиги ҳамда ковакларнинг эффектив диаметри билан тўғри пропорционал боғланишда бўлган функциядир.
Тупроққа сув ўтказувчанлигига кўра бахо беришда Н.А.Качинский таснифидан фойдаланилади. Бунда тупроқ қуйидаги группаларга бўлинади (ютилган сув миқдори миллиметр ҳисобида кузатишнинг биринчи соати учун берилган):
жуда юқори — 1000 — 500
жуда яхши - 500 - 100
яхши-100-70
қониқарли — 70 — 30
қониқарсиз — 30 дан кам



Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish