Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


 Ибтидоий эътиқодлар ва тасвирий санъат



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

2.4. Ибтидоий эътиқодлар ва тасвирий санъат. 
 
Меҳнат қуролларини ясаш, овчилик ва ёввойи меваларни 
териб олиш, табиат ҳодисаларни кузатиш ҳамда ҳайвонлар ҳаёти ва 
одатларини ўрганиш жараёнлари энг қадимги одамларнинг 
фикрлаш ва сўзлаш қобилиятини ўзгартириб борди. Бу ўзаро 
таъсир асосида ривожланиб, айниқса авлоддан–авдлодга билим, 
тажриба ва кўникмаларни оширишда фикрлаш қобилияти, 
тафаккур анча тараққий топган.
Ўрта палеолит даврида марҳумларни ерга кўмиш маросими, 
одамлар мурдадан қўрққанлари туфайли, унга меҳрибонлик қилиш, 
жасадни йиртқич ҳайвонлардан сақлаш ва эҳтимол, ўликдан халос 
бўлмоқ зарурияти сабабларга кўра вужудга келган. Бу жараён 
ибтидоий одамларнинг ақлий жиҳатдан ривожланганлигидан 
далолат беради. Неандертал одамлар дафн этилган қабрлар 
(Тешиктош ғори, Франциядаги Ле Мустье ғори ва бошқ.) 
археология фанида маълум энг қадимги қабрлардир. Улар саёз 
чуқурлардан иборат бўлиб, ғор–маконларнинг четида жойлашган. 
Жасадлар ёнбошлаб, букчайтирилган ҳолда, уйқуга ботган одам 
сифатида кўмилган. Қабрлар ичига тош қуроллар қўйилган, 
Тешиктош ғорида неандертал боланинг жасади кийик шоҳлари 
билан ўралган.
Ўрта Осиёда палеолит даври эътиқодларига доир маълумотлар 
кўп эмас. Шу боисдан адабиётларда сўнгги палеолитда вужудга 
келган тотемизм (уруғ жамоалари аъзоларининг маълум ҳайвон 
зоти, қушлар ва ўсимликлар билан қалин алоқадорлигига ишониш), 
анимизм (инсонни ўраб турган муҳитда жонлар, руҳлар 


81 
арвоҳларнинг мавжудлигига ишониш), фетешизм (омад ва 
фаровонлик келтирувчи ёхуд бало–қазони бартараф этувчи, “ёмон 
кўздан” сақловчи нарса (тумор, мунчоқ, ҳайвон шохи, тиш) ҳамда 
магия–сеҳргарликка эътиқод қилиш ҳақида, одатда гапирилади. Бу 
эътиқодлар инсон табиат ҳодисаларини тушуниб етмаганидан 
келиб чиқиши мумкин эди.
Тараққиёт жиҳатдан орқада қолган қабилалар ва элатлар 
ҳаётини, урф–одатлари ва диний қарашларини ҳамда замонавий 
халқлар маданиятида ибтидоий этиқодлар изларини тадқиқ этиш 
натижасида турли даврларда ривожланган эътиқодларнинг мазмун 
моҳиятини ўрганиш мумкин.
Сўнгги палеолит даврига оид ғорлар деворларидаги рангли 
расмлар (Алтамир, Ласко, Капова ғори) ибтидоий эътиқодларнинг 
ўрганишида муҳим манба бўлиб ҳизмат қилади. Шунингдек, 
Евроосиё ҳудудларида бу замонда мамонт суягидан ҳамда лойдан 
ясалган маъбуда-аёл ҳайкалчалари тарқалади.
Ўзбекистонда 
қоятош 
расмларини 
ўрганишда 
А.П.Окладников. А.Р.Муҳамаджонов, Ж.Кабиров, Р.Равшанов, 
Х.Ботиров, М.Хўжаназаров ва бошқа олимларнинг хизматлари 
каттадир.
ХХI асрга қадар юртимизда аниқланган тасвирий санъат 
обидалари орасида мезолит даврига оид Зараутсой (Зарауткамар) 
расмлари энг қадимги деб ҳисобланарди. Бироқ, 2001 йили Китоб 
шаҳридан 25 км шимол–ғарбида Зарафшон тизими унғурларида 
ўрганилган Сийпантош расмлари тахминан мил.авв.20–10 минг йил 
аввал, яъни сўнгги палеолит ва мезолитнинг илк босқичлари билан 
белгиланди (Р.Х.Сулаймонов). Минерал бўёқ–охра, жигар, қизил ва 
оқ рангдаги геометрик расмлар (халқа, хоч, ромб ва чизиқлар), 
қуёшнинг рамзий тасвири, ёввойи буқа ва аёл бармоқлари излари, 
умуман Сийпантош расмлари самовий эътиқодни ўзида акс 
эттиради деган тахминга асос бўлди. Кўп жиҳатдан мазкур 
тасвирлар тушунарли эмас, аммо уларнинг қадимлиги шубҳа 
уйғотмайди. Расмларнинг мазмуни ва тасвирий услубига кўра, улар 
мезолит даврига мансуб бўлиши мумкин.
Зарауткамар ва ундан бироз сўнг пайдо бўлган Сармишсой, 
Биронсой, Илонсой ва бошқа қоятош расмлар аждодларимиз 
тасвирий санъати ва маънавий маданияти тарихини ўрганишда 
муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг мазмуни ва манзаралар маъноси 
қуйидагиларни ўрганишда манба бўлиб ҳизмат қилади: 


82 
-
ҳайвон ови қуроллари ва усуллари; 
-
қадимги давр кишиларнинг хўжалиги, ҳайвонларни 
хонакилаштириш ва чорвачиликнинг пайдо бўлиши;
-
инсоннинг эътиқоди ва диний қарашлари; 
-
одамнинг санъат истеъдоди, теварак дунё ва ўз ҳаёти, 
турмуш тарзи, машғулотини ҳамда ҳайвонот оламини ифодалашга 
интилиш.
Ўтмиш тарихимизнинг хилма–хил ёдгорликлари орасида 
муҳим аҳамиятга эга бўлган ва тоғли туманларида кенг тарқалган 
бу қоятош расмлари ишланиш усулига кўра икки хилдир. Уларнинг
бир хиллари бўёқ (охра) билан, бошқалари эса–уриб–ўйиб 
ишқалаш, 
чизиш 
усули 
билан 
ишланган 
расмлар 
– 
петроглифлардир.
Қоятошларда Ўзбекистоннинг қадимги ҳайвонот олами 
зотларининг расмларини кузатиш мумкин. Улар буқалар, шерлар ва 
йўлбарслар, қоплон, тулки ва бўрилар, буғу ва жайронлар 
кабилардир. Расмлар орасида ўқ–ёй, қопқон каби қуроллар ҳам 
кўпчиликни ташкил этади. Мавжуд қоятош расмлари мазмунан бой 
ва манзараси жиҳатдан хилма–хилдир. Унда одамлар, ов, йиртқич 
ҳайвонлар тўқнашувлари манзаралари тасвирланган. 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish