Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Сопол идиш ясаш тасма услуби. 
Неолит даври кишилари қай билимлар, йўллар ва услублар 
орқали кулолчиликни кашф этмасинлар, улар лойдан ҳар хил 
идишлар ясашни ва оловда пиширишни ўргандиларки, бу ўша 
замон учун жуда катта маданий ютуқ эди. 
Сопол идишлар овқат тайёрлаш ва озиқ–овқатларни сақлаш 
учун одамларга янги имкон яратган. Чорвадор ва деҳқкон, овчи ва 
балиқчилар хам сопол идишлардан кенг фойдаланганлар. Неолитда 
вужудга келган кулолчилик, айниқса деҳқончилик ва уй 
чорвачилиги тараққиёти учун зарурий шарт эди. 
Жанубий Туркманистондаги неолит даври маданияги Жойтун 
маданияти деб аталади (мил. авв. VI–V м.й.). Жойтун макони Ўрга 
Осиё ҳудудида энг машҳур деҳқончилик масканидир. Унинг 
харобалари Ашгабоддан 25 км шимолдаги Қорақум билан кесилиб 
чегараланган ерларда жойлашади. Жойтун маконида ярим гектар 
майдонни эгаллаган 30 та бир хонали қадимги уй–жойларнинг 
қолдиқлари топиб текширилган. Пахсадан барпо этилган. 
Уйларнинг ҳар бирида алоҳида ўчоқлар, супалар ва токчалар бор. 
Ҳар бир уйда якка 5–6 кишидан иборат оила яшаган. Демак, 
Жойтун қишлоғида 30 та уй–жой бўлиб, уларда 150–180 киши 
яшаши мумкин бўлган. 
Жойтунликлар деҳқончилик билан бирга эчки ва қўй 
боққанлар. Уйларнинг сатҳидаги лой сувоғида арпа ва буғдой 
донлари сақланиб қолган. 


72 
Ёдгорликда топилган қўлда тасма услубида ясалган сопол 
идишлар рангли нақшлар билан безатилган. Идишлар ҳар хил 
шакллардан иборат бўлиб (хумча, туваксимон, қозонча, косасимон, 
пиёла), қадимги деҳқонларнинг хўжалик ҳаёти ва уй рўзғорида 
катта аҳамиятга эга бўлган. 
Жойтун харобаларида тош болталар, ўроқлар, камон 
ўқларининг учлари, мунчоқлар, урчуқлар ҳамда лойдан ишланган 
ва гулханда пиширилган одамлар ва ҳайвонларнинг ҳайкалчалари 
топилган. 
Неолитда кулолчиликдан ташқари, тўқимачилик ҳам кашф 
этилади, ўзаро буюм ва озиқ–овқат алмашинуви ривожланади, 
қадимги жамоаларнинг моддий ва маънавий маданияти жадал 
ривож топади. 
Хўжаликнинг 
илғор 
ишлаб 
чиқарувчи 
шакллари 
– 
деҳқончилик ва чорвачиликнинг кашф этилиши тарих фанида 
«неолит инқилоби» деб аталади. Одам узоқ тарих давомида 
табиатда мавжуд бўлган тайёр махсулотдан фойдаланиб, 
хўжаликларнинг ибтидоий шаклларини ривожлантирган. Бу жараён 
одамнинг ақлий ва жисмоний тараққиёти, билимлари, тажрибаси, 
амалий 
машғулотлари 
ва 
ишлаб 
чиқарувчи 
кучларнинг 
ривожланганлиги билан бевосига боғлиқ бўлган. Мезолит ва неолит 
даврига келиб, инсон ўз меҳнат фаолияти билан табиатга фаол 
таъсир этиб, илғор унумдорлик хўжалигига ўта бошлаган. 
Шу билан бирга энг қадимги хўжалик машғулотлари 
(маданиятларнинг нотекис ривожланганлиги туфайли) неолитда ўз 
аҳамиятини йўқотмаган. Ўрта Осиёнинг турли вилоятларида
(Хоразм воҳаси, Фарғона, Ҳисор тоғлари) овчилик ва балиқчилик, 
қисман чорвачилик, шу даврда хўжаликнинг асосини ташкил этган.
Хоразм воҳасида Калтаминор маданиятига тегишли (мил. 
авв. V–IV минг йилликлар) Ёнбош (Жонбос 4) макони диққатга 
сазовордир. Бу ерда 290 кв метр ҳажмли турар жойнинг қолдиғи 
 
топилган. Бу макон кулба шаклида бўлиб, ёғоч устун, синчлар 
билан кўтарилган. Кулба ўртасида катта марказий ўчоқ, унинг 
атрофидан эса майда ўчоқлар қолдиқлари топилган. Этнографик 
маълумотлар билан солиштирилган ҳолда, Калтаминор маданияти 
манзилгоҳлари йирик жамоалар аъзоларига тегишли бўлганлиги 
аниқланган. Жонбос 4 кулбасида 100-120 киши яшаган деб тахмин 
қилинади.


73 
Макон ўртасидаги катта марказий ўчоқ турли маросимлар 
пайтида бутун жамоа аъзоларига хизмат қилган. Унинг атрофида 
жойлашган майда ўчоқлар эса айрим оилаларга тегишли бўлган. 
Калтаминор маданияти маконларидан сопол идишлар, тош 
қирғичлар, нуклеуслар, найза ва ўқларнинг учлари ва бошқа тош 
қуроллар топилган. 
Неолит даври ёдгорликлари Бухоро воҳаси ва Қизилқумда ҳам 
топиб текширилган. Дарвозақир I маконидан чайласимон уй–жой 
қолдиги, бир нечта учоқ, тош қуроллар ва сопол идиш парчалари 
топилган. Археологик маълумотларга кўра, Зарафшон этакларидаги 
неолит даври маконларидан 17 мингдан ортиқ тош қуроллар топиб 
текширилган. Уларнинт орасида силлиқланган болта ва поналар, 
пичоқлар, қирғичлар, ўқ ва найза учлари бор. 
Неолит даврида қадимги кабилалар Ўрта Осиё ҳудудларини 
кенг миқёсда эгаллайдилар. Бу даврда минтақа ҳудудларида 
зироатчи билан бирга овчилар ва балиқчилар ҳам яшаганлиги бизга 
маълум. Хуллас, неолит даври ёдгорликлари Ўрта Осиё қадимги 
тарихининг долзарб масалаларини ўрганишда муҳим манба бўлиб 
хизмат қилади. 
Бу давр меҳнат воситаларида ўзгариш юз бериб, хусусан, тош, 
суяк ва ёғочга ишлов беришнинг анъанавий услублари юксакликка 
эришган. Айниқса, тошни силлиқлаш, пармалаб тешиш сингари 
технологиялар кашф этилган, микролит қуроллар янада 
такомиллашган.
Неолитнинг табиий иқлим шароити, ўсимлик ва ҳайвонот 
дунёси ҳозирги замонга нисбатан яқинлиги билан изоҳланади. 
Жумладан, илгариги тараққиёт босқичларига қараганда янги, 
табиатан маъқул ҳудудларни ўзлаштириш жараёни тезлашиб, 
одамлар нисбатан кенгроқ минтақаларда яшай бошлайдилар. 
Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида мезолитнинг оҳири ва неолит 
даврида одамлар яшаши учун қулай экологик муҳит мавжуд бўлиб, 
бу даврда жанубий–ғарбий Устюрт ва Қизилқумнинг ички 
ҳудудлари Зарафшон ва Амударё этаклари овчилар ва балиқчилар 
жамоалари томонидан деярли ўзлаштириб бўлинган эди. 
Соҳа мутахассисларнинг эътироф этишларича, неолит даврида 
қулай экологик муҳит, деб аталувчи табиий иқлим шароитининг 
вужудга келганлиги янги минтақаларни ўзлаштириш имконини 
беради. Шу тариқа, жамоалар турли табиий, экологик шароитларга 
тушиб қолиб, бу ҳолат улар турмуш тарзининг мослашиш 
гос, 
пахта, 
чой, 
бодринг, 
баклажон 
Африка 
Софе, 
тарик, гуруч, 
сорго, тарвуз 


74 
заруратини тақозо этган ва ўз навбатида бу жараён турли неолит 
маданиятларининг пайдо бўлишига сабаб бўлган эди.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish