64
2.3. Мезолит, неолит ва энеолит даври тарихи.
Тош асрининг кейинги ривожланиш
даври фанда мезолит
(ўрта тош асри) асри Ўрта Осиёда нисбий тарзда мил. авв. 12–7
минг йилликлар деб қабул қилинган. Мезолит – одамларнинг ер
юзи бўйлаб кенг тарқалиш даври бўлиб, улар денгиз, қўллар ва дарё
бўйлари ҳамда тоғли ҳудудларга ҳам тарқаладилар.
Каспий
бўйларидан Тяншан – Помиргача, Марказий Қозоғистондан
Копеттоғ этакларигача бўлган ҳудудлардан
мезолит даври
ёдгорликларининг
намуналари
топиб
ўрганилган.
Мачай
(Сурхондарё), Обишир (Фарғона водийси), Бўзсув, Қўшилиш
(Тошкент), Айдабол, Жайронқудуқ (Устюрт), Султон Увайс (Қуйи
Амударё ўнг соҳил ералри) каби Ўрта Осиёдаги 50 дан зиёд
ёдгорликлар шулар жумласидандир.
Мезолит даврига хос бўлган хусусиятлар,
чегараси ва
номланиш борасида олимлар орасида кўплаб баҳс–мунозаралар
мавжуд эди. Чунончи, бир гуруҳ олимлар бу даврга қадимги тош
асрининг алоҳида босқичи деб баҳо берган бўлсалар, айримлари
тош асрининг сўнгги босқичи деган фикрни билдирганлар. Аммо,
кўплаб олиб борилган тадқиқотлар натижасида тош қуроллар
шакли, қўллаш ва ишлаш техникасидаги ўзгаришлар
илмий
ўрганилиб, янги хусусиятлар аниқланди ҳамда бу давр тош
асрининг ўрта босқичи эканлиги эътироф этилди. Ўрта тош
асрининг қуйи ва юқори чегараларини белгилашда тадқиқотчилар
географик шарт–шароит, тошни қайта
ишлаш техникаси ва
одамларнинг турмуш тарзи ҳамда машғулотларига асосий эътибор
қаратадилар.
\
Мезолит даври ихтироси. Ўқ-ёй.
65
Мезолит даврига келиб ер юзидаги улкан музликнинг яна
шимолга томон силжиши натижасида иқлим барқарорлашиб
ҳозирги даврдагига анча ўхшаб қолган эди.
Бунинг натижасида
Ўрта Осиё ҳайвонот олами ва ўсимликлар дунёсида анча
ўзгаришлар содир бўлди.
Палеолит даврининг йирик ҳайвонлари йўқола бориб улар
ўрнига кичик туёқли, тез югурувчан ҳайвонлар – жайрон, сайғоқ,
буғулар, тоғ эчкиси, арслон, йўлбарс, қоплон, қуён кабилар кўпая
боради.
Шунингдек, жанубга хос иссиқсевар, ёввойи бошоқли
ўсимлик ва дарахтлар ҳам тобора кўпайиб борди. Табиат ва
иқлимдаги бу ўзгаришлар мезолит даври кишиларининг ҳаётида
ҳам ўзгаришлар содир бўлишига сабаб бўлди.
Бу даврга келиб кишилар нисбатан нозикроқ қуроллар
тайёрлашни ўзлаштира бошладилар. Хусусан, жанубий ўлкаларда,
шунингдек, Ўрта Осиёда турли
геометрик шаклдаги майда
қуролчалар–микролитлар пайдо бўлиб улар учун суяк ва ёғоч
дастачалардан қадама сифатида фойдаланилган. Ундан ташқари бу
даврда инсоният ўз тарихидаги дастлабки мураккаб мослама – ўқ–
ёйни кашф этди. Натижада чопқир, кичик туёқли ҳайвонлар ва
паррандаларни ов қилиш имконияти пайдо бўлди.