Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

 
 
Ўрта палеолит даври тош қуроллари 
Бу шарт–шароитларнинг негизида меҳнат қилиш билан 
бевосита боғлиқ қуролларининг такомиллашуви ва шу асосда ўша 
давр кишиларининг хўжалик ҳаётидаги илгари томон қилинган 
дастлабки силжишлар ётади. Демак, бу давр – ишлаб чиқариш 
билан боғлиқ бўлган қуроллар такомиллашаётган, нутқ маданияти 


59 
ўсиб бориб, фикрлаш нисбатан анча ошган, олов сунъий тарзда 
яратила бошланган, овчилик анча ривожланиб, кенг ҳудудларга 
тарқалган давр эди. 
Палеолит даври Ўрта Осиё ҳудудларида табиий иқлим ўзига 
хос бўлиб, ёзда об–ҳаво илиқ ва қуруқ, қишда эса совуқ ва 
намгарчилик бўлган. Бу даврнинг ўрталари ва охирларига келиб 
шимолдан улкан музликнинг силжиб келиши натижасида иқлим 
тамоман ўзгаради. Натижада қадимги одамлар турмуш тарзида 
катта ўзгаришлар бўлиб ўтди. Совуқ иқлим туфайли одамлар 
кўпроқ ғорларга жойлаша бошлайдилар. Жанубдаги кичик туёқли 
иссиқсевар ҳайвонлар қирилиб кетиб шимол буғулари, мамонтлар, 
улкан айиқлар пайдо бўлади. Улкан ҳайвонларнинг ёйилиши эса ўз 
навбатида жамоа бўлиб овчилик қилишнинг вужудга келишига
олиб келди.
Ўрта палеолит даврига келиб ғор ва унгурларни ўзлаштириш, 
ўчоқ ясаб унинг атрофида тўпланиш ва ниҳоят жамоа бўлиб ов 
қилиш услубларининг пайдо бўлиши минтақадаги қадимги одамлар 
ижтимоий–иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлди. 
Сўнгги палеолит узоқ давом этган қадимги тош асрининг 
охирги босқичи бўлиб, нисбий тарзда мил. авв. 40–12 минг 
йилликларни ўз ичига олади. Бу давр ёдгорликлари мустье 
маданияти ёдгорликлари маданиятига нисбатан камроқ ўрганилган. 
Ҳозирги кунга қадар Ўрта Осиёда бу даврга оид 30 дан зиёд 
маконлар очилган. Самарқанд (шаҳарнинг ўзида), Хўжағор 
(Фарғона водийси), Бўзсув ва Туябўғиз, Кўлбулоқ (Тошкент 
вилояти), 
Тақалисой 
ғор–макони 
(Самарқанд 
вилояти) 
ёдгорликлари шулар жумласидандир. 
Сўнггги палеолит даври қадимги одамларнинг замонавий 
жисмоний қиёфаси шаклланишида, ибтидоий тўдадан жамоага 
ўтилишида, тош қуроллар тайёрлашда янги ютуқлар қўлга 
киритилишида муҳим аҳамият касб этган даврдир. Чунки, бу даврга 
келиб меҳнат қуроллари ясаш техникасида, ибтидоий хўжалик 
шаклларида, қадимги одамларнинг яшаш шароити ҳамда турмуш 
тарзида, уларнинг ижтимоий муносабатларида, фикрлаш ва 
дунёқарашида, жисмоний қиёфасида кескин ўзгаришлар бўлиб 
ўтди. 
Бу даврдаги моддий маданият ўз хусусиятлари ҳамда 
тайёрланиш услублари билан илгариги давр тош қуролларига 
нисбатан анча такомиллашади. Хусусан, бу даврда кенг тарқалган 


60 
тош қуроллар тўғри ва узун шаклда бўлиб, улардан асосан пичоқ 
сифатида фойдаланилган. Археология фанида улар пичоқсимон 
қуроллар деб аталади. Ушбу даврнинг ажралиб турадиган муҳим 
хусусиятларидан яна бири – суякдан қуроллар ясаш эди. Мисол 
учун бу давр топилмалари орасида суякдан ясалган гарпунлар ва 
игналар кўплаб учрайди. 
Бу давр маконларидан топилган топилмалар ижтимоий 
ҳаётдаги ўзгаришлардан ҳам далолат беради. Хўжаликдаги асосий 
машғулот овчилик ва темирчилик бўлиб, эркаклар овчилик билан, 
аёллар эса термачилик билан шуғулланганлар. Ундан ташқари, 
хўжаликни бошқариш, оловни сақлаш ҳам аёллар зиммасида 
бўлган. Шу боис уруғчилик тузумига асосланган ибтидоий жамоа – 
матриархат (уруғи жамоаси) деб аталган.
Сўнгги палеолит даврига келиб ҳозирги замон қиёфасидаги 
одамнинг шаклланиши бир вақтнинг ўзида европоид, негроид ва 
монголоид ирқларининг пайдо бўлишига олиб келган эди. Улар 
бир–бирларидан танасининг ранги, соч ва кўзларининг шакли 
ҳамда ранги, мускуллар ва бўйларининг узун–калталиги, бош 
суягининг шакли, юз тузилиши ва бошқа белгилари билан 
фарқланган. Ирқларнинг шаклланишида табиий шароит ҳам муҳим 
аҳамият касб этган. Негроидлар Африкада, европоидлар Европада, 
монголоидлар Осиё ҳудудларида кенг тарқалганлар.
Тошкент вилоятида (Оҳангарон) жойлашган Кўлбулоқ 
маконининг энг тепадаги учта қатлами сўнгги палеолит даврига 
оиддир. Бу қатламлардан нисбатан такомиллашган тош қуроллар 
ҳамда кўплаб ҳайвон суяклари топилган.
Самарқанд 
шаҳрида 
1939 
йилда 
очилган 
ёдгорлик 
минтақадаги сўнгги палеолит даврига оид дастлабки макон 
ҳисобланади. Самарқанд макони кўп қатламли бўлиб бу 
қатламлардан кўп сонли (7,5 минг) хилма–хил топилмалар 
топилган. Улар орасида қирғичлар, кесгичлар, сихчалар, пичоқлар, 
ушатгичлар, болталар кабилар бор. Шунингдек, маданий 
қатламлардан гулхан қолдиғи, кўмир парчалари ва гулхан 
атрофидан ҳайвонлар ҳамда ўсимликлар қолдиқлари, чайла 
устунлари, кроманьон одамнинг суяк қолдиқлари аниқланган. Бу 
топилмалар бу ерда яшаган кишиларнинг овчилик ва термачилик 
билан шуғулланганликларидан далолат беради. 
Такалисой ғори Самарқанд вилояти ҳудудида жойлашган 
бўлиб, олимлар томондан маконидан нуклеуслар, қирғичлар, тош 


61 
пичоқлар ва турли ҳайвонларнинг кўплаб суяклари топилган. Бу 
ерда яшаган қадимги одамларнинг асосий машғулоти овчиликдан 
иборат бўлган.
Сўнгги палеолит даврига келиб одамларнинг ҳаёти ва турмуш 
тарзида ҳам турли ўзгаришлар бўлиб ўтади. Хусусан, одамлар 
ғорлардан чиқиб енгил турар–жойлар–чайла ва ярим ертўлаларда 
яшай бошладилар. Улар энди фақат тоғли ҳудудларда яшаб қолмай 
воҳалар бўйлаб тарқалиб, текисликларда, дарё ва кўллар бўйларида 
жойлашадилар 
ҳамда 
қариндош–уруғчилик 
жамоаларига 
бўлинадилар. Натижада жамиятда жуфт оилалар пайдо бўлади 
ҳамда улар айрим уруғларни бирлаштириб уруғ жамоасини ташкил 
этадилар. 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish