Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

3–мавзу. Бронза даври тарихи. 
Режа: 
3.1.
Зироатчилик ва чорвадорлар маданиятлари доирасининг 
кенгайиб бориши. 
3.2.
Ижтимоий – иқтисодий муносабатлар. 
3.3.
Маданий алоқалар, аҳоли ва этник жараёнлар. 
3.1. Зироатчилик ва чорвадорлар маданиятлари 
доирасининг кенгайиб бориши. 
Ўзбекистонда бронза даври маданияти ёдгорликлари кўп 
йиллар тадқиқотлар натижасида турли вилоятларда кашф этилди ва 
муҳим 
археологик 
маълумотлар 
фанга 
татбиқ 
қилинди 
(Я.Ғ.Ғуломов, 
С.П.Толстов, 
М.А.Итина, 
А.А.Асқаров, 
Ю.А.Заднепровский, Н.А.Аванесова, Т.Ш.Ширинов, Б.Матбобоев, 
У.В.Рахмонов, Ш.Б.Шайдуллаев ва бошқ.). 
Ўрта Осиё аҳолиси бронза даври босқичига ўтгач, маҳаллий 
ишлаб чиқариш тараққиётида янги давр бошланади. У давр 
мил.авв. III минг йилликнинг ўрталари, II минг йилликка мансуб 
бўлиб, бронза – бу мис билан қўрғошин ва қалай қотишмасидир. У 
ўз хусусиятлари билан мисдан устун туради. Бронза мисга 
қараганда қаттиқ ва пишиқдир. 


86 
Бронза металлчилигининг илк ватани Кичик Осиё ва Иккидарё 
оралиғи бўлган. Қадимги Миср, Месопотамия (Иккидарё оралиғи), 
Кичик Осиё ва Эроннинг жануби–ғарбида бронза даврида 
давлатчилик жамияти кенг равнақ топган. Ўрта Осиё ҳудудида ҳам 
ишлаб чиқарувчи кучлар анча тараққий топиб, жанубий 
вилоятларида ишлаб чиқарувчи хўжаликларнинг шакллари янги 
асосда ривожланган. 
Мил.авв. III–II минг йилликларда деҳқончилик ва чорвачилик, 
Ўрта Осиёнинг дастлабки ўчоқларидан шарқ томонга, яъни ҳозирги 
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларига кенг тарқала бошлайди. 
Бронза давридаги деҳқончилик аҳолисининг тарихини ўрганиш 
учун Ўзбекистоннинг турли вилоятларида бир неча қадимги 
ёдгорликлар топиб текширилган.
Бронза даврининг хўжалик соҳасида эришган энг катта 
муваффақиятларидан бири – бу қадимги деҳқончиликнинг кенг 
ёйилишидан ташқари, мил.авв. II минг йилликнинг иккинчи ярмида 
чорвачиликнинг деҳқончиликдан махсус хўжалик сифатида 
ажралиб 
чиқишидир. 
Мазкур 
даврда 
ишлаб 
чиқариш 
муносабатлари тез ривожланиб, ижтимоий ва иқтисодий 
жараёнларга таъсир қилди. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши натижасида 
қадимги қабилаларнинг иқтисодий, ижтимоий тарихи ва моддий 
маданияти ҳам янги асосда тараққий этган.
Мил.авв. II минг йилликда деҳқончилик ва чорвачилик Ўрта 
Осиё аҳолиси хўжалигининг асосий соҳалари бўлган. Бронзадан 
ишланган қуроллар қадимги иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни 
тезлаштиргани туфайли, Ўрта Осиё даштларида яшаган қабилалар 
асосан чорвачилик билан машғул бўлган. Чорвачиликиннг 
деҳқончиликдан ажралиб чиқиши – бу дастлабки меҳнат 
тақсимотидир. 
Бронзанинг кашф этилиши билан меҳнат қуролларининг 
хиллари ҳам кўпайди. Бронзадан ханжар, пичоқ, найза, ўроқ, 
жезойна, бигиз, мунчоқ, тамға, идиш ва бошқа буюмлар ишлашган. 
Аммо тош бутун бронза даври давомида ҳам металл билан 
муваффақиятли равишда рақобат қилиб, қуроллар ишлаш манбаи 
сифатида ўз аҳамиятини йўқотмаган. Меҳнат қуролларини ишлаб 
чиқариш учун бронза камчил металл бўлиб қолаверган. Тошдан 
пичоқлар, ўроқлар, ўқ ва найза учлари ҳам ясалган. Ёрғучоқлар 
аввалгидек қумтошлардан ишланган, терини қайта ишлашда ҳам 
чақмоқтошдан кенг фойдаланганлар. 


87 
Бронза даврида махсус ҳунармандчилик ишлаб чиқариш 
вужудга келган. Ўрта Осиёнинг турли вилоятларида мутахассис 
қулоллар пайдо бўлган. Мил.авв. II минг йилликда кулолчилик 
ҳунарига чарх кенг жорий этилади. Чархни ихтиро қилиниши 
кулолларнинг ишини тезлаштириш ва сопол идишларнинг 
сифатини яхшилаш заруратидан келиб чиққан. Кулолчилик 
чархининг ихтиро қилиниши натижасида сопол идишларнинг 
шакллари кўпайган.
Сопол идишлар тайёрлаш бронза даврида такомиллашади. 
Катта ҳажмдага хум ва хумчасимон идишларда дон ва суюк 
махсулотлар сақланган. Кўза, тувак, коса, товоқсимон идишлардан 
уй рўзғорида кенг фойдаланилган. Идишлар сифатли бўлиши учун 
лой тайёрлашга тоза соф тупроқ танланган. Сополларнинг сиртига 
қизил, сариқ, жигаранг бўёқ – ангоб берилган. Идишлардан сув 
ташиш, овқат ва дон сақлаш учун кенг фойдаланилган. Овқат 
пишириш учун ишлатилган қозонлар қўлда ясалган.
Бу давр тарихий–маданий жараёнлари асосан моддий 
топилмалар ёрдамида ўрганилади. Қадимшуносларнинг кейинги 
йилларда ўтказган тадқиқотлари ўлкамизда яшаган қабилаларинг 
маданий муносабатларини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. 
Туркманистон, Ўзбекистан ва Тожикистон ҳудудларида 
ривожланган ишлаб чиқарувчи хўжаликлар асосида муҳим маданий 
ютуқлар вужудга келган. Кулолчилик, заргарлик, тўқувчилик, 
ипйигириш ва тўқимачилик махсус ҳунар–касбларга айланган. Ўша 
даврда канал қазиб, дарёлардан сув чиқариш, канал ва ариқларни 
доимо тозалаб туриш, яъни сунъий суғориш ишлари кенг йўлга 
қўйилган. Деҳқончиликда дон (арпа, буғдой, жавдар) экиш, чорва 
учун хашак бўладиган ўсимликлар ўстириш, сабзавот ва мевачилик 
ривожлантирилган. 
Ўзбекистон тупроғида мил.авв. II минг йилликка оид
маданият бир хилда тараққий топган эмас. Бу босқичда 
Сурхондарё, Зарафшон воҳаси ва Хоразмдан иборат уч ўлкада энг 
қадимги ёдгорлик топилган. Ҳар қайси ўлканинг маданий 
тараққиётида ўзига хос хусусиятлар бўлган. Бу маданиятлар 
деҳқончилик, уй чорвачилиги ва чорвачилик–деҳқончилик билан 
шуғулланган қабилаларга мансубдир. Улар бир–биридан ажралган 
ҳолда тараққий этган эмас, қабилалар ўртасида кенг маданий 
алоқалар ўрнатилган эди. 


88 
Жанубий Ўзбекистон (Сурхондарё) ўтроқ зироатчи аҳолининг 
дастлабки марказларидан бири ҳисобланади. Ушбу вилоятдаги 
бронза даврига оид Сополлитепада тўртбурчакли меъморчилик 
шаклдаги истеҳком қазиб очилди. Истехком ичида турар жойлар, 
рўзғор ва хўжалик хоналари, ҳунармандчилик устахоналарининг 
қолдиқлари топилди. Сополлитепада 8 та гузарга тегишли уй–
жойлар текширилган. Уй–жой сатҳлари лой билан сувалган, дон 
сақлаш учун ишлатилган хоналарнинг сатҳи ганч билан ҳам 
сувалган ёки хўжалик хоналарининг сатҳига сопол синиқлари 
терилган. 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish