Мезолит даври тош қуроллари
Мазкур даврнинг энг катта ютуқларидан яна бири ёввойи
ҳайвонлар – ит, қўй, эчки кабиларнинг қўлга ўргатила бошланиб,
хонакилаштирилишидир. Археологик тадқиқотлар натижаларига
қараганда мезолит даврига келиб Олд, Яқин ва Ўрта Осиёнинг
баъзи
жойларида
термачиликдан
ёввойи
ўсимликларни
хонакилаштиришга ҳамда овчиликдан чорвачиликка ўтиш
бошланади. Бу жараён илғор, унумдор ишлаб чиқарувчи
кучларнинг ривожланиш даражаси ва табиий–географик иқлим
билан бевосита боғлиқ эди.
67
Мезолит даврининг машҳур ёдгорликларидан бири Сурхон
воҳасидаги Мачай (Бойсун) ғор маконидир. Дарё сатҳидан 70
метрча баландликда жойлашган бу макондан кўплаб суяк ва асосан
тош қуроллар топилган. Суяк қуроллар бигиз, игна, сўзан
кабилардан иборат бўлса, тош қуроллар – пичоқлар, аррасимон
қуроллар, кесгичлар, ушатгич тошлар, найза ва ўқ учлари
кабилардир. Бу қуролларнинг ўзига хос белгилари мавжуд бўлса
ҳам Яқин Шарқдаги мезолит ёдгорликларидан топилган тош
қуролларга ўхшаб кетади.
Мачай макони топилмаларининг энг аҳамиятли томони
шундаки, бу ердан антропологик топилмалар – одам бош суяклари,
тиши, жағи ва бошқа қисмлари қолдиқлари топилган бўлиб, бу
топилмаларни
ўрганиш
тадқиқотчиларга
Ўрта
Осиёнинг
жанубидаги мезолит даври кишиларининг европоид ирқига мансуб
эканлигини аниқлаш имконини берди.
Одам
суякларидан
ташқари
Мачайнинг
маданий
қатламларидан бўри, тулки, барс, мўйнали сувсар, қуён, жайра,
олмахон каби ҳайвонларнинг ҳам суяк қолдиқлари топилган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ерда 20 турдан зиёд ҳайвон
суяклари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти майда, синдирилган ва
оловда куйдирилган. Демак, мачайлик мезолит даври одамлари
оловдан кенг фойдаланганлар ҳамда ҳайвон ва парранда
гўштларини оловда пишириб еганлар.
Ўзбекистоннинг жанубидаги яна бир мезолит даври ёдгорлиги
Айритом макони бўлиб, у Термиздан 18 км узоқликда жойлашган.
Ушбу ёдгорликнинг кўп қаватли маданий қатламларидан тош
пармалагичлар, нуклеуслар, тош учриндилар, ўқ учлари кабилар
топиб ўрганилган.
Фарғона водийсидан мезолит даврига оид Обишир ғор–
маконидан тош қуроллар, бигизлар, қирғичлар, пичоқ қадамалари
топилган. Шунингдек, топилмалар орасида ёввойи ҳайвонларнинг
майдаланган
ва
синдирилган
суяклари,
балиқ
тутишда
ишлатиладиган қадоқ тошлар ҳам бор. Топилган ашёларга
асосланиб обиширликлар балиқчилик, овчилик ва термачилик
билан шуғулланган дейишимиз мумкин.
Кейинги 30–35 йил ичида Марказий Фарғона ҳудудларидан
Шўркўл, Аччиқкўл, Янгиқадам, Бекобод, Замбар, Тойпоқкўл каби
80 га яқин мезолит даври ёдгорликлари аниқланди. Уларнинг
кўпчилиги кўл ёқаларидан топилган бўлиб афтидан бу жойлар
68
мезолит
даври
кишиларининг
яшашлари
учун
кўпгина
қулайликларга эга бўлган. Бу ерлардан топилган кўпгина қурол ва
тош буюмлар ўзининг нисбатан нозиклиги, ихчамлиги билан
палеолит даври қуролларидан ажралиб туради. Марказий Фарғона
тоғлари орасида яшаган мезолит даври қабилаларининг турмуш
тарзи ёввойи ҳайвонларни овлаш ва термачилик билан боғлиқ
бўлиб, Марказий Фарғонадаги мезолит даври қабилалари хўжалик
ҳаётида овчилик, термачилик ҳамда балиқчилик устунлик қилиб,
қулай табиий–географик шароит мазкур ҳудудларда қадимги
одамларнинг кенг тарқалиб яшашлари учун имконият яратган.
Марказий Фарғона мезолит ёдгорликлари очиқ маконлар
бўлиб, уларда маданий қатламлар сақланган. Ушбу маконларда
яшаган мезолит даври қабилалари овчилик, балиқчилик ва
термачилик машғулотлари ва турмуш тарзи билан кун кечирганлар.
Ўрта Осиёнинг Марказий Фарғона мезолит даври қуйидаги икки
босқичга бўлиб ўрганилади:
1.
Илк мезолит – Иттак қалъа, Аччиқ кўл, Янгиқадам,
Тойпоқкўл кабилар бўлиб, улар мил.авв. IX–VIII минг йилликлар
билан саналади.
2.
Сўнгги мезолит – Аччиқ кўл, Янгиқадам, Бекобод,
Шўркўл, Мадиёр, Замбар, Тайпоқкўл маконлари (кўпларининг
юқори қатламлари) бўлиб, улар мил.авв. VII минг йиллик билан
саналанади.
Тошкентнинг ғарбида, қадимги Бўзсув анҳори соҳилидан
Қўшилиш мезолит макони топиб тадқиқ этилган. Ушбу макондан
чақмоқтошдан
ишланган
нуклеуслар,
майда
парракчалар,
учриндилар, қирғичлар, ҳар хил шаклдаги қуроллар, тош пичоқлар,
силлиқланган тош қуроллар топилган. Қўшилиш макони
топилмалари мил.авв. XI–X минг йилликларига оид бўлиб, бу ерда
яшаган қадимги қабилалар овчилик ва термачилик билан
шуғулланганлар.
Хуллас, мил.авв. XI–X минг йилликларига келиб Каспий
бўйларидан Помир тоғларигача, Копетдоғ этакларидан Марказий
Қозоғистонгача бўлган кенг ҳудудларда мезолит даври қабилалари
ёйиладилар. Ушбу ҳудудларнинг географик шароити хилма–хил
бўлиб, мезолит даври маконлари паст текисликлар, дарё ва сой
бўйлари ҳамда тоғ олди ҳудудларида жойлашган. Бу давр
қабилалари ва уруғлари овчилик, балиқчилик ҳамда термачилик
билан кун кечирганлар.
69
Мезолит даврида ҳам уруғ аъзоларининг жамоа меҳнати ва
ўзаро ёрдамлари ҳаётнинг зарурий шарти бўлган. Камон ва
ўқлардан иборат янги қуролларнинг хўжаликнинг янги турлари
вужудга келди. Қадимги Шарқда мезолит даврининг энг катта
ютуқларидан бири – қўй ва эчкиларни қўлга ўргатила бошланиши –
хонакийлаштирилиши эди. IX–VII минг йилликлар давомида Олд
Осиёда
овчиликдан
чорвачиликка
ва
термачиликдан
деҳқончиликка, хўжаликнинг ишлаб чиқариш шаклига ўтиш
бошланган. Бу жараён тарихда бир вақтда бошланмаган ва баъзи
жойларда анча эрта, бошқа жойларда бироз кеч содир бўлган.
Ҳайвонларни қўлга ўргатиш қай тариқа бошланган?
Тарихчилар
ва
этнографларнинг
айгишича,
овда
камон
ишлатилиши натижасида бевосига истеъмолдан анча ошиқ ўлжа
топиш мумкин эди. Овчилар ярадор ҳайвонларни ёки уларнинг
болаларини бирданига ўлдирмасдан, уйларига олиб келганлар.
Айрим холларда, бу ҳайвонларни одамлар озиқ–овқат ғамлаб
қўйиш мақсадида боқишлари лозим бўлган.
Термачилик машғулотининг ривожланиши натижасида,
инсон ўсимликлар олами ҳақида кўп маълумотларга эга бўлган
(ўсимлик ва дарахтлар ўсиши қонуниятлари, ҳосил қилиши,
уларнинг фойдалиги ва зарарлиги, дон ва уруғлар, мевалар,
илдизлар ҳақида ва бошқа маълумотлар). Мезолит даврида қадимги
Шарқдаги иссиқталаб ёввойи бошоқли ўсимлик ва дарахтлар ҳам
тобора кўпая борган. Бу ерда деҳқончилик ривож топишига турли
хил имкониятлар бўлган. Олд Осиё ва Икки дарё оралиғида яшовчи
термачилар буғдой ва арпа экиш тарихини бошлаб берганлар.
Шу
ҳудудларда мил.авв. X–IX минг йилликларда ит ва мушук қўлга
ўргатилган. Улар энг қадимги хонакилаштирилган ҳайвонлар
бўлиб, ит овчиларга хизмат қилган.
Ўта Осиёдан мезолит даври одамлари сўнгги тош асрига
нисбатан жадал ривожланиб, кейинги даврлар маданияти
ривожланиши учун катта имкониятлар яратиб берганлар.
Ўрта Осиё неолит ва энеолит даври маданиятини ўрганишга
таниқли олимлар, йирик қадимшунос – мутахассислар катта хисса
қўшганлар (С.П.Толстов, Я.Ғ.Ғуломов, В.М.Массон, О.К.Бердиев,
Ў.Исломов, В.И.Сарианиди, А.В.Виноградов, М.Жўрақулов,
А.Исоқов ва бошқ.). Уларнинг сайи–ҳаракатлари туфайли дашт–чўл
ва воҳаларда қидирув ҳамда қазишма археологик ишлар олиб
70
борилган. Бу тадқиқотларнинг натижалари илмий мақолалар ва
монографиларда ўз аксини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |