Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Давлатнинг иккинчи тури – конфедератив подшолик



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Давлатнинг иккинчи тури – конфедератив подшолик, 
бошқарув шаклли–чекланган монархия.
Давлатнинг бундай 
турига Қанғ ва Юечжи (Катта Юечжи) давлатлари киритилади. Бу 
конфедератив подшоликлар бир нечта мустақил мулклардан иборат 
бўлиб, ўз тангаларини зарб этган қабила йўлбошчилари ёки уруғ 
бошлиқлари томонидан бошқарилган.
Қанғ давлати ҳудудларига Бухоро ва унинг атрофлари мулки, 
Бухоро Суғдининг жануби–шарқи ва Самарқанд Суғдининг 
шимоли–ғарби мулклари, Жанубий Суғд мулки кирган. Катта 
Юечжи подшолиги ҳам Хюми, Шаунми, Гуйшуан, Думи, Хитун 
каби бешта мулкдан бўлиб, уларни турли юечжи уруғлари 
вакиллари бошқарган. 
Давлатларнинг учинчи тури – мулк, бошқарув шакли – 
қабила йўлбошчилари ва уруғ
бошлиқларининг меросий 
ҳокимияти. Давлат уюшмаларининг қадимги тури бўлган мулклар 
тарихий–маданий вилоятлар асосида шаклланади. Бу турдаги 
вилоят–мулклар “Авесто”да, юнон–рим маълумотларида (Геродот, 
Арриан ва бошқ.), қадимги Хитой ёзма манбаларида эслатиб 
ўтилади.
Тадқиқотларга кўра, Юнон–Бақтрия подшолиги инқирозидан 
кейин мил.авв.128 ёки 126 йилда Бақтрияга келган Хитой сайёҳи 
Чжан Цзянь, Бақтрия кўплаб кичик мустақил мулкларидан 
иборатлигини таъкидлаб, “бу ердаги деярли ҳар бир шаҳар ўз 
ҳукмдорига эга”лиги ҳақида маълумот беради. Шунингдек, Хитой 
манбалари Ғарбий ўлка (Ўрта Осиё ва Шарқий Туркистон) 
ҳудудларида ўзининг маълум мустақиллигига эга бўлиб, ташқи 
сиёсат олиб борган 55 та мулк ҳақида маълумотлар беради. 
Давлат уюшмасининг бу анъанавий тури афтидан мил.авв.II 
минг йиллик охири – I минг йиллик бошларида шакллана 
бошлайди. Бу тур сайланадиган йўлбошчилар ва оқсоқоллар 
кенгаши бошқарган шунга ўхшаш мулклар ривожида, Аҳамонийлар 
даврида ҳам сақланиб қолган. Антик даври ёзма манбалардаги 
Сисимитр, Хориен ва Оксиарт кабиларнинг мулклари шунга урғу 
беради. Қадимги давлатчиликнинг “ўтиш” даврларида (мил.авв.II–I, 
милодий III–IV асрлар) “давлат”нинг бу тури алоҳида аҳамият касб 
этади. Хусусан, тарихий –маданий вилоятлар асосида йирик 


123 
мулклар (Бухоро, Кеш, Чоч) ажралиб туради. 
Илк ўрта асрлар даврида мулк–давлатлар нисбатан 
тараққиётнинг юқори даражасига кўтарилиб, бу анъаналар ўрта 
асрларда ҳам давом этади.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish