124
2.
Абдуллаев М. Эстетик маданият: назарий-методологик жиҳатлар. –Т.:
Фан, 2007.
3.
Маънавият. Асосий тушунчалар луғати. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ,
2009.
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИНИНГ ЭТИКЕТИ
Этикет - такаллуфнинг майда-чуйда жиҳатларигача ишлаб чиқилган
одоб қоидалари
сифатида ижобий, кишининг кўзини қувонтирадиган
муомала ҳодисаси сифатида жамиятдаги маълум бир мавқега муваффақиятли
эришишнинг гарови тарзда иш кўради
1
. Зеро кишиларнинг ўзаро муносабати
агар у ижобий тус олса, ҳоҳ у
жамият, ҳоҳ шахс равнақи учун бўлсин
муваффақиятли кечади.
Инсоннинг жамиятда одоб – ахлоқ қоидаларига риоя этиши
атрофдагиларда ѐқимли таассурот қолдириши билан бирга намуна ҳамда
яшаш тарзи учун бир таклиф бўлиб хизмат қилади.
Юриш–туриш маданияти кишилик жамияти
маданиятининг таркибий
қисмидир. Унинг асосини жамиятда инсон ўзини қандай тутиши кераклигини
белгилаб берувчи ҳукмрон ахлоқ нормалари ташкил этади.
―Этикет‖ атамасининг ўзи Ғарбдан келган бўлиб, Ўрта
асрларда
Оврупода нафақат маданият белгиси, балки оддий қора халқдан оқсуякларни
ажратиб турувчи восита сифатида хизмат қилган. Кейинчалик бир қатор ғарб
мутафаккирлари, жумладан,
олмон файласуфлари, сал кейинроқ руҳий
таҳлилчилар бундай тарздаги «ахлоқдан» воз кечишни таклиф этганлар. Зеро
ўта сертакаллуфлик, фақатгина жамият олдидаги обрўси учун қилинадиган
юзаки одоб иккиюзламачилик сифатида ҳам мулозаматни меъѐрдан чиқарган
ва уни қабул қилган инсонга ҳам руҳий жиҳатдан акс таъсир кўрсатади.
Бу борада буюк алломаларимиздан Имом Ғаззолий ўзининг «Кимѐи
саодат» асарида: «Хабарда келибдур, «Ҳар ким ѐмон кишилар билан
вазмин
бўлса, у иш садақадур». Абу Дардо розийаллоҳу анҳу айтибдурлар:«
Аксарият одамлар бор, ўз обрўйини ѐмонларнинг тилидан сақлайдилар. Мен
ҳам аларнинг юзига кулиб қарайман. Аммо менинг дилим ул кишига лаънат
айтадур»
2
. Одамларнинг ѐмонидан қўрқиб, уни айтганини қилгандан кўра,
унинг қалбига тил топиб, ўз таъсирингизни ўтказиш билан яхши йўлга
бошлаган маъқул. Зеро ўта «тўғрилик» ҳам қўполликка сабаб бўлиши
мумкин.
Ғарбда кўпроқ ўзини тутиш деганда, этикет сифатида, хатти-ҳаракатлар
назарда тутилади. Аммо Шарқда қалбдаги «этикет»
бирламчи вазифани
ўтайди. Бу дегани Шарқда этикет бўлмаган, деган маънони англатмайди.
Азал-азалдан одоб масаласи бирламчи вазифа сифатида муҳим ҳисобланган.
Қайси соҳа вакили бўлишидан қатъи назар одоб ва кишилар ўртасидаги
1
Абдулла Шер. Ахлоқшунослик.-Т.: ―Университет‖ 2003; - Б204
2
Ғаззолий Абу Ҳомид. Кимиѐи саодат. -Т.: «Адолат»; 2005 - Б322
125
мулозамат, муомала борасида алоҳида тўхталиб ўтганлар. Ҳатто катта
асарлар ҳам битганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: