Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

беор, сатангдир ...‖ дейди.
Замонавий кийиниш билан бизни ғашимизга теккан одам ўрнакка 
арзийдиган оила аъзоси ва яхши одам бўлиб чиқиши мумкин. Биз ҳам вақти 
келиб, шундай кийинишимиз мумкин. Башанг замонавий қиѐфа кўр-кўрона, 
моданинг қулини қабул қилмайди. Ҳар қандай фасондаги кўйлак ҳам одамга 
ярашавермаслиги мумкин. Аммо замонавийликнинг доираси кенг. Ёши 
катталар, ѐшлар, тўладан келган одамлар, озғин, бўйи пастлар ва баландлар 
учун фасонлар мавжуд. Башанг ва замонавий кийиниш санъати 
замонавийликнинг асосий талабларини ўзига қўллай олиш ва кўпроқ мос 
келадиганларини танлаб олишдан иборатдир. 
Ўз яқинларингиз қабулида бўлганингизда устки кийимингизни ечишни 
сўраб олиб қўйишингиз мумкин, бошқа пайтларда уй эгасини таклифини 
кутмоқ афзал. 
Костюмга бўйинбоғ зарур. У фақат рангли ва спорт кўйлакларига 
нисбатан зарурият туғдирмайди. Расмий ҳолатларда устки кийимнинг 
тугмалари қадалган бўлади. Бундай ҳолатларда сиз танишларингиз 
квартирасига, ресторанларга (Айниқса,, аѐллар олдида), мажлисга, театрга 
киришингиз мумкин. Бундан ташқари, тугмаларни президиум столида 
ўтирганингизда ва доклад билан чиқиш қилганингизда тақиш лозим. Рақсга 
тушганингизда ҳам худди шу ҳолат. 
Қадалмаган тугмалар билан сиз ўриндиқда театр томоша қилаѐтган ѐки 
кечки овқат дастурхони олдида ўтиришингиз мумкин. Устки кийимнинг энг 
қуйи қисмидаги тугма ҳеч қачон қадалмайди. Диссертация ҳимояси учун 
кандидат тўқ рангли костюм кийиши лозим. Уйда халат ва пижама фақатгина 
эрталаб ѐки кечқурун ваннага кириш учун кийилади. Бошқа пайтларда тўлиқ, 
батартиб ва қулай кийиниш лозим. Айниқса, аѐл киши уйда чиройли 
кийиниши лозим, ранги ўчиб кетган, тор ѐки осилиб кетган кийимлар кийиш 
ножоиздир. Ўзимизга мос тарзда кийинишимиз, тўсатдан меҳмонларни 
кириб қолишини айтмаган ҳолда, яхши кайфият билан юришга керакдир, 
Рўзғор масаласини ҳисобга оладиган аѐллар, эскирган либосларни яхши уйда 
киядиган костюмга айлантиришлари мумкин. У нафақат қулай, балки 
замонавий бўлмоғи ҳам лозимдир. Аѐл кишининг шалвираган кийимларни 
кийиши ѐки эскирган кийимларга қайта ишлов бергач, уни «уй кийимига 
кўзи қиймай» шкафга илиб қўювчиларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. 
Одатда эркаклар уйда трикотаж матоларидан бўлган спорт кийимлари 
ѐки жинси киядилар. Агар квартира бўйлаб юрган эркакнинг кийими бироз 
эскироқ, шимидаги нақшлар рангдор ва ажойиб бўлса, бунинг қўрқинчли 
жойи йўқ. Ҳатто яхши кўринади. Асосийси, эскирган бўлса ҳам уларни 
вақтида ювишга ташлаб, тугмаларини мустаҳкам ва дазмолланган ҳолда 
тутиш лозим. Таклиф қилинган меҳмонлар ҳеч қачон шиппакда кутиб 


119 
олинмайди, гарчи уй эгаси ҳар сафар янги либосда чиқиши шарт бўлмаса 
ҳам. Айниқса, меҳмон оддий кўйлакда келган бўлса. 
Эркак кишининг асосий кийими - костюм. Бироқ доимо унда эркак киши 
башанг кўринавермайди. Костюм жусса ўлчовларига тўғри келиши лозим, 
ҳаракатларни чеклаб сиқмаслиги, юрганда халақит бермаслиги, одми рангда 
бўлиши керак. Кўйлак, бўйинбоғ ва пайпоқ танлашда ҳам эътиборли бўлинг. 
Буларнинг ҳаммаси, оѐқ кийимни истисно қилмаган ҳолда ѐшингиз, шароит 
ва бошқа маълум бир ҳолатга монанд бўлиши зарур. Эркаклар башанг бўлиб 
туғилмайдилар. Бу, авваламбор, тарбия ва ўз-ўзини тарбиялашдир. Башанг 
эркаклар керакли даража доимо батартибдирлар. Эркакларга ўзлари билан
иккита дастрўмол олиб юришни тавсия этамиз: бири - устки кийим ѐки шим 
киссасида, уни керак бўлганда ўзи учун ишлатилади (ишлатиб бўлгандан 
кейин ғижимлаб ташламанг), иккинчиси мутлақо тозаси – устки кийимнинг 
ички чўнтагида, махсус ҳолатлар учун (кўзойнакни артиш учун, бола ѐки аѐл 
кишига керак бўлиб қолган тақдирда бериш учун ва ҳ. к.). Иккинчи 
дастрўмолни устки кийимнинг ташқи чўнтагида, сал учини чиқарган ҳолда 
олиб юриш ҳам мумкин. Идеал даражадаги спортча гавдали одам ҳам суҳбат 
чоғида оѐқларини чалиштириш, қимирлатиш, танишининг тугмачаларини 
ушлаш, қўлини киссасига солиш тавсия этилмайди. Ўтирганда оѐғингизни 
ѐйиб олманг. Ўриндиққа чўзилиб олиш ва ўриндиқни у ѐқдан бу ѐқа 
қимирлатиб ўтиришдан ўзингизни тийинг.
Алоҳида кийимнинг қисмлари бир-бирига уйғун бўлиши керак. Спорт 
кийимларига лакланган туфли ѐки галстуклар тўғри келмайди. Байрамда 
кийиладиган оҳорлик тўқ қора костюм-шимни оқ кўйлак, қора пайпоқ ва 
қора туфли билан кийилади. Ташқи кўкрак чўнтакдан оқ дастрўмолнинг учи 
чиқиб туриши мақсадга мувофиқ.
Комбинациялашган костюм билан (кул ранг чивиқ

чивиқ шим, қора 
устки кийим) иккита манжетли оқ кўйлак (манжетлар ва ѐқа крахмалланган 
бўлиши лозим), кул ранг галстук, қора туфли ва тўқ пайпоқлар билан
кийилади.  
Бўйинбоғ доимо эгасининг дидини акс эттириб келган. Умуман олганда, 
спорт кийими ѐки костюм

шим билан кийиш учун ипак ѐки сунъий ипакдан 
бўлган ѐки сунъий толадан ҳамда бир

иккита шерсть бўйинбоғлар ҳарид 
қилиб олиш лозим. Бўйинбоғни танлаш костюм фасони ва матосининг ранги, 
расмига боғлиқ. Жиддий костюмга табиий ҳамда сунъий ипакдан бўлган 
бўйинбоғлар тўғри келади. Капалаксифат бўйинбоғлар алоҳида вазиятлар 
учун мўлжалланган. Улар одми ва нафис тусда бўлиши лозим. Майда расмли 
костюмга ҳар қандай бўйинбоғ тушаверади. Олачипор костюмга бир тусдаги 
бўйинбоғ мос тушса яхшироқ бўлади. Аммо бунда иккита қоидага амал 
қилиш лозим: ѐ бўйинбоғни танлаѐтганда уни костюм ранги билан бир 
тусда, аммо сал очроқ ѐки сал тўқроқ бўлишига ҳаракат қилиш керак. Чунки 
бу билан улар бир

бирини тўлдириб туради, ѐки костюм ва бўйинбоғ 


120 
бир

бирига қарама

қарши тусда (албатта уйғунлашган ҳолда) бўлиши 
лозим. Лекин бундай қарама

қаршилик сизда ягона бўлиши керак! 
Дастрўмолни дазмолланган ҳолда шим чўнтаги ѐки сумкада сақлаш 
керак. Аксиргандан сўнг уни қоқиб ўтириш ножоиз, дарров олиб қўйинг. 
Эркак костюмини ѐки аѐлни нафис безайдиган дастрўмол – бошқа нарса. 
Эркакларникидан кичикроқ бўлган бу дастрўмол жамоатда кўз

кўз бўлишга 
арзийди.

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish