107
Бу масала фундаментал равишда тадқиқ этилиши ва ҳаѐтда кенг татбиқ
этилиши керак. Шундагина раҳбар шахс маънавиятига доир яхлит концепция
ўз самарасини беради ва мустақил Ўзбекистонда олиб борилаѐтган туб
ислоҳотлар жараѐнида ҳамон учраѐтган тўсиқ ва камчиликлар бартараф
этилиб, кўзланган улуғ мақсадларга оғишмай ва тез суръатлар
билан
етишиш мумкин бўлади.
Ўз–ўзини бошқариш санъатида мимика ва хатти–ҳаракатнинг ўрни
беқиѐс.
Мимика
Инсон юзини қалб кўзгуси деб аташ мумкин. Мимика, яъни юз
мушакларининг ҳаракати кишининг ички руҳий ҳолатини
акс эттириб, у
қандай ҳисларни бошидан кечираѐтгани ҳақида тўғри ахборот беради.
Мимик ифода 70% дан кўпроқ ахборотни ташийди. Бошқача айтганда,
инсон кўзлари, кўз қараши, юзи айтилган сўзлардан кўра анча кўп
маълумотни бериши мумкин. Зеҳни ўткир, ҳушѐр тингловчи нотиқнинг
юзига қараб, унинг ўз сўзларига, атрофидаги одамларга муносабатини ҳис
этади. Кимдир хонага дўстона очиқ юз билан, кимдир ўзгача қиѐфада қадам
қўяди. Ҳали маъруза (суҳбат) бошланмасдан туриб, ана шу учрашган
одамларнинг юз ифодаси муайян муҳитни шакллантириб бўлади. Аудитория,
аввало,, нотиқнинг мимикасига эътибор қаратади.
―Кўзига қараб гапириш‖ ибораси беҳуда эмас. Суҳбатдошнинг асл
нияти, сўзларининг тўғри-нотўғрилигини билиш учун ―кўзимга қараб гапир‖
деймиз, одатда. Мутахассислар фикрича агар одамнинг мулоқот
пайтида
суҳбатдошининг кўзига қараб гапирган вақти жами суҳбатга кетган вақтнинг
учдан бир қисмидан камроғи ташкил этса, демак, у ѐ ахборотни яширяпти
ѐки ѐлғон гапиряпти.
Кўз қараш орқали биз нафақат ахборот узатамиз, балки ахборотни қабул
ҳам қиламиз. Нотиқ кўзлари орқали аудиторияга (суҳбатдошга) бўлган
ҳурматини, тингловчи(лар) билан хайрихоҳлигини ифодаловчи сигналларни
узатади. Шу билан бирга, бундай кўз қараш нотиқнинг ўзига ишонишидан,
ўзининг ҳақ эканлигини англашидан далолат беради. Кўзлари тўхтовсиз
ҳаракатда бўлган, бир шипга,
бир ерга, бир бўшлиққа кўз-қарашини
йўналтирган нотиқ тингловчиларда қарама-қарши туйғуларни уйғотади.
Масалан, улар нотиқни манман, ўзига ишонмаган, қўрқаѐтган, носамимий,
маъруза (суҳбат)га тайѐр эмас деган хулосага келишлари мумкин. Нутқ
сўзлаш жараѐнида қисқа муддатгагина ва албатта бунга зарурат туғилганда,
масалан, бирон муҳим нарсани эсламоқчи бўлганда ѐки жумбушга келган
ҳисларини босиб олиш учун ва ш.к. ҳолатларда кўзларини тингловчилардан
олиб
қочиш
мумкин.
Аслини
олганда,
руҳшунос
олимларнинг
тадқиқотларига кўра инсон кўзларининг бундай шароитдаги ҳаракати онгсиз
равишда содир бўлади. Инсон кўз-қарашини деярли машқ орқали бошқара
олмайди ва шунинг учун ҳам бошқа аъзоларга нисбатан суҳбатдошнинг
руҳий-ҳиссий ҳолатини кўпинча аниқ акс эттиради. Киши сўзлар билан
108
истаган ҳолатини (қайғусини, дардини, хурсандчилигини, ғазабини)
ифодалаши мумкин, бироқ уни кўз-қарашида кўрсатмаслик учун ѐ бутун
иродасини ишга солиши, ѐки махсус ва узоқ машқ қилиши керак бўлади.
Киши ѐддан кўтарилган бирон нарсани эслашга ҳаракат қилганида
кўзлари бехос юқорига йўналади, ҳиссиѐтга берилганда ѐки ўз-ўзи билан
хаѐлан гаплашаѐтганда кўпинча пастга қарайди ва ҳ.к.
Бундай пайтда бир
дақиқага аудитория (суҳбатдош) билан сўз алоқасини узиш мумкин, бироқ
дарҳол бундай алоқани тиклаш керак. Чунки тингловчи(лар) кўз
мулоқотидаги меъѐридан ортиқ узилишга дарҳол муносабат билдиради.
Мулоқот пайтида кўзларнинг аҳамияти яна шунда кўринадики, инсон қабул
қиладиган ахборотнинг 87% и кўз анализатори орқали ўтади, 9% и эшитиш
анализатори, қолган 4% и эса мияга бошқа сезги органлари орқали ўтади.
Шунинг учун руҳшунос олимлар суҳбатдош (тингловчи)да ишонч ва яхши
муносабат уйғотиш учун мулоқот пайтида 70% дан кам бўлмаган вақт
давомида унинг кўзларига қараб туришни маслаҳат берадилар. Албатта,
бунда ҳам вазиятни ҳисобга олмоқ керак. Хусусан, кўз-қараш
давомийлигининг миллий хусусиятлари ҳам бор. Масалан, европаликлар,
одатда узоқ вақт суҳбатдошининг кўзига қараса, японлар ўз назарларини
кўпроқ бўйинга қаратадилар, бизда эса айрим ҳолатларда кўзга (аввало,,
катталарнинг ва лавозими юқори кишиларнинг кўзига) тик қараш одобсизлик
белгиси сифатида талқин этилади. Аудитория катта бўлса, ҳаммага
баробар
қараш қийин-ку, деган савол туғилади. Аммо нотиқ бунга эришмоғи керак.
Бунинг учун навбатма-навбат барча тингловчилар билан мулоқот қилиш ѐки
алоҳида гуруҳ томонга қараб гапириш мумкин. Ҳар ҳолда нотиқ
тингловчилар томон қараб гапирмоғи шарт, шунда тингловчиларда нотиқ
уларнинг барчасини кўриб турганидек таассурот пайдо бўлади.
Кўз билан бир қаторда, юзнинг бошқа қисмлари - пешана, оғиз, лаблар,
бурун, даҳан ҳам инсон ҳис-туйғуларини: қайғу, ғазаб, хурсандчилик, ҳайрат,
қўрқув, бахт, қизиқиш, мунислик ва шу кабиларни акс эттиради. Айниқса,,
қош ва лаблар одамнинг ҳақиқий туйғуларини англашда қўл келади.
Do'stlaringiz bilan baham: