121
чалиштириб, яна кимдир оѐқлари билан ўриндиқни оѐғига илаштириб олган.
Албатта бу индивидуал, бироқ мақтовга арзимайдиган холатдир.
Қадди
қоматни тутиш ва чиройли юриш Инсоннинг туриши, юриши,
ўтиришидан қўл ва оѐқларининг холатидан унинг атрофдагиларга бўлган
иззат – ҳурматини ѐки ҳурматсизлигини билиш мумкин. Гавданинг ҳар бир
вазиятида баодоблик, табиий эркинлик кўриниб туриши ва бу вазият шу
шароитга зид бўлмаслиги лозим. Ҳеч ким йўқлигида ўзингизга йўл
қўйишингиз мумкин бўлган ҳаракатлар бошқалар олдида жоиз бўлмайди.
Энг гўзал чеҳра, келишган қадди–қомат ѐки чиройли, нафис кийим ҳам,
агар юриш–туришга мос тушмаса, кишида ҳеч қандай таассурот
қолдирмайди.
Инсон ҳамма вақт гўзалликка ва
тартибга интилган, шунинг учун ҳам
авлоддан–авлодга ўтиб келган ва одатга айланиб қолган удумлар ҳамда
юриш–туриш қоидалари пайдо бўлган ва ҳар бир халқнинг анъаналарида
ажойиб тарзда ўз ифодасини топган. Яхшиликка, гўзалликка интилиш
инсонга хос ҳислатдир, инсоннинг хушмуомала ва одобли бўлишга
интилиши бу оддий ҳолдир.
Инсонда ҳамма нарса гўзал бўлиши керак. Унинг ташқи кўриниши, ички
қиѐфаси, ҳатто исми ҳам, юриш–туриши ҳам гўзал бўлиши лозим. Кишининг
самимий ва соф бўлиши билан бирга, чиройли юриши, қадди–қоматини адл
тутиши, чиройли гапира олиши, эркин хатти–ҳаракат қилиши яхши одат
натижасидир. Атрофингизга қаранг ва сиз одамларнинг қандай юришини
кўрасиз:
бири букчайиб, бошқасининг қўллари осилиб юрибди, наригиси
оѐғини қийшайтириб қадаб босади, яна бири манекен аѐлларга ўхшаб ѐнига
ташлаб юрибди. Баъзилар, чўнтагига қўлини солиб, оломонни ѐриб ўтишга
ҳаракат қилади. Ҳар бири - «ўзича олам», бир бўлиб бефаросатликни
кўрсатадилар. Агар ҳар бир киши ойнага қараб ўзини бошқалар олдида
қандай юришини кўрганда эди!
Ҳар бир одамнинг юриши унинг хусусиятини келтириб чиқаради:
баъзида эса бу костюмга ҳам боғлиқдир. Бўйи паст тўлиқ одамнинг
юриши
бошқа, озғин ва узун бўйлик одамники– бошқа. Агар қиз боланинг оѐғида
баланд пошнали туфли
ю, калта юбка бўлса, унда бир юриш услуби,
кроссовка ва джинсида юрганида эса – бошқача кўринади.
Юриш ўта табиий бўлиши лозим. Кўчада бошни кўтариб юриш мумкин.
Аммо бунда қўллар ҳаракати ташланаѐтган қадам ритмига мос бўлиши керак:
қўлни осилтириб, туриши ва уларни у ѐқдан буѐққа марш ҳаракатига ўхшаб
ташлаб юриш керак эмас. Юраѐтганда оѐқни шундай қўйиш керакки, унда
оѐқнинг учи ва товони бир текис ҳаракатга мос равишда йўналтирилган:
оѐқни учини сал ичкарига қийшайтириброқ қўйиш лозим. Оѐқлари қийшиқ
одам қадамни тўғри қўйишга доимо эътибор бериши керак.
Агар сиз шеригингиз билан, айниқса, қўл ушлашиб кетаѐтган бўлсангиз,
ѐнингиздаги одамнинг қадам ташлашига мослашиб юришга интилинг. Агар
аѐл кишининг юбкаси торроқ бўлса, унда қадамини майдалаштириб юради,
122
эркак киши эса, катта қадам ташлашига қарамасдан, у билан баравар юришга
ҳаракат қилиши лозим.
Ишоралар ва юриш
Чиройли юриш, қадди
қомат, назокатли ишоралар
ҳам аѐлни, ҳам эркакни янада чиройли кўрсатади. Жуда ҳам кам
ҳолатлардагина биз назокат билан қадди
қоматни тутиш ҳамда юришни
табиат эҳсони сифатида қараймиз. Кўпроқ бу сифатлар қийинчилик
билан
эгалланади. Уларни ўзида тарбиялаш учун спорт, ритмика билан
шуғулланиш лозим. Бу қиз болалар учун жуда фойдалидир, буни ота
оналар
ѐдда тутсинлар. Чиройли юриш, қадди
қоматни тутиш, енгил ва гўзал
равишда зинапояларда чиқиш ѐки тушиш ҳамда нафосат билан ўтиришни
ўрганиш лозимдир. Айниқса, аѐл ойнада қандай қилиб диван, стул ѐки
ўриндиқда ўтирганини кузатиши керак. Баъзи ҳолатларда ўзига пастлик
қиладиган ўриндиқларда ўтирган аѐллар оѐқларини чалиштириб оладилар.
Бундай вазиятда уларни чалиштирмасдан,
бирлаштириб, тиззаларини бир
томонга сал оғдириб ўтирган маъқул.
Ўриндиқнинг қўл қўядиган ушлагичига фақат энг яқин дўстлар уйида
бироз ўтириш мумкин. Аммо бу ўриндиқда сизга яхши таниш бўлмаган аѐл
ѐки киши ўтирган бўлса умуман ножоиздир.
Ҳар қандай рефлектив ҳаракатларни назоратда тутмоқ лозим.
Эснайверадиган одамлар нафақат нотаниш даврада, балки ишхона ва уйда
ҳам кишининг ғашини келтиради. Маданиятли киши одамлар олдида умуман
эснамасликка ҳаракат қилади. Агар буни билдирмасангиз, ичингизга
ютсангиз, унда эснаш мумкин. Йўталдан тийилиш мумкин эмас.
Йўталаѐтганда бошни бошқа томонга буриб оғизни қўл билан ѐпилади,
қаттиқ йўталда эса оғизга дастрўмол тутган маъқул. Рўмолчага секинроқ
аксириш мумкин, бунда бошни чеккага бурмаса ҳам бўлади.
Бутун хонани
«тўлдириб» аксиришга йўл қўйманг. Аммо аксириш сиздан кучлироқ келса,
юзингизни четга буриб аксираверинг.
Кўп ҳолларда биз айнан ўз хатти харакатларимиз туфайли жамоат
билан мулоқот қилишдан ўзимизни маҳрум қиламиз. Жамоада ўзини тутиш
бўйича қуйидаги маслаҳатларни тавсия этамиз:
1. Қўлларингизни ўз ҳолига қўйинг, бўйинбоғни тортаверманг,
тугмачаларни ўйнаманг ѐки суҳбатдошингиз қўлига тегманг.
2. Аѐл киши узуклари, тақинчоқлари, сумкасининг замоги билан
«ўйнамагани», сочини бармоғига ўрамагани маъқул. суҳбатдошнинг
буюмларини олиб ўйнаб туриш ҳам яхши эмас.
3. Дастурхонни бурама сочга айлантирманг, идишларни ўзига қўйинг,
уларни жаранглатманг. Аммо агар сиз ўзингизни
тута олмасангиз,
чўнтагингизда гугурт қутисини олиб юринг.
4. Қоринни қўл билан ушлаб урманг.
5. Суҳбатдош ѐки яқинда турган одамга орқа қилиб ўгириш
одобсизликдир.
123
6. Жамоада бошни қашлашга йўл қўйиш мумкин эмас (ҳатто бармоқ
учида ҳам).
7. Бармоқларни қарсиллатиш ман этилади.
8. Минғирлаш, ғўнғиллаш нафақат ҳамкасабаларга, балки оила
аъзоларига ҳам хуш келмайди.
9. Сўзлашаѐтганда елкангизни қисманг. Баъзида одамлар суҳбатдошига
унинг ножоиз ҳаракати қанчалик ѐмон таъсир қилишини ҳатто тасаввур ҳам
қила олмайдилар;
10. Изҳорларингизни қаттиқ кулгу билан якунламанг. Бу невроз ҳолати
аксил таъсирга эга, мутойиба ѐки ханда ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Шундай кишилар борки, ҳар бир гапдан сўнг хиринглаб кулиб қўйишни одат
қилиб олганлар.
Ўзингизни кузатиб, агар шундай ҳолатлар сизда ҳам бўлса, ундан воз
кечишга ҳаракат қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: