Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

 
 
 
 
Таянч иборалар 
Этикет, таништириш этикети, танишиш этикети, кўришиш этикети , 
сухбатлашиш этикети, муомала этикети, тақдимот маросими этикети, 
бошқарувчи тақдимоти, паблик рилейшнз ва реклама тақдимоти. 
Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар 
1. Этикетни - такаллуфнинг ўзига хос кўриниши сифатида баҳоланг.
2. Этикет турлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида
нималарни биласиз?
3. Корхонада иш юритиш этикети ҳақидаги фикрингиз.
4. Эркак ва аѐллар этекетига доир қарашлар.
5. Тақдимотчи амал қилиши лозим бўлган ҳолатларни санаб беринг. 
6. Расмий учрашувлардаги этикет меъѐрлари қандай бўлади? 
7. Танишиш ва таништириш этикети ҳақидаги фикрингиз. 
АДАБИЁТЛАР 
Асосий 
1. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: ―Маънавият‖, 
2008. 
2. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада 
чуқурлаштириш 
ва 
фуқаролик 
жамиятини 
ривожлантириш 
концепцияси. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 2010. 
Қўшимча 
1. Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов. Эстетика. 2-нашр. /услубий қўлланма. 
– Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти, 2010. 
2. Абдуллаев М. Эстетик маданият: назарий-методологик жиҳатлар. –Т.: 
Фан, 2007. 
3. Маънавият. Асосий тушунчалар луғати. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги 
НМИУ, 2009. 
4. Этикет от А до Я. www. еtiksite. ru. 11. КБ. 
5. Правила этикета. www. еtiksite. org.3 КБ. 
6. Курсы делового этикета. 
www.c
 - si.ru / grour. 15. php. 17КБ 
 
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИНИНГ РАҲБАРЛИК УСЛУБИ, 
ФАЗИЛАТЛАРИ ВА МАДАНИЯТИ 
 
Раҳбар (ф. «йўлбошчи – сардор, етакчи») – жамият, давлат, ташкилотга 
доимий ва ҳал қилувчи таъсирга эга бўлган шахс. Раҳбар ишнинг кўзини 


130 
биладиган, жамоа, соҳа манфаатларини кўзлаб фаолият юритадиган 
бошқарув ходимидир. 
Раҳбарлик ақл-фаросат, куч-ғайрат, изланиш ва топқирликни, ўз устида 
тинмай ишлашни, тадбиркорликни талаб қилади. ―Раҳбар‖ тушунчасининг 
қуйидаги жиҳатлари аҳамиятлидир:
1. Раҳбар – ижтимоий шахс сифатида ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб 
чиқариш ресурсларини бирлаштириб, унинг асосий ҳаракатлантирувчи 
кучини бошқарувчи сифатида омилкорлик билан иш юритувчи шахс. 
2. Раҳбар ҳар қандай ишни амалга ошириш учун, аввало,, мустақил 
қарор қабул қилади. Бу қарор раҳбарнинг тадбиркорлик, ишбилармонлик 
фаолияти мақсадларини белгилайди.
3. Раҳбар ўз соҳасига янги ғоя, янги ташаббус, янги технологияларни 
жорий этувчи тадбиркор шахс ҳисобланади. 
4. Раҳбар меҳнати, айни вақтда, тадбиркорликка асосланган машаққатли 
фаолиятдир. Унга сарфланган куч, маблағ баъзан вақтинча фойда эмас, зарар 
келтириши, муассаса фойда ўрнига зарар ҳам кўриши мумкин. У бундай 
ҳолатларни олдиндан кўра олиши ва бунга тайѐр туриши, зарур бўлганда, 
фаолиятини қайта бошлаши, ўзида бунга куч-ғайрат топа билиши лозим.
Юқорида келтирилган жиҳатлар раҳбарлик фаолиятининг маълум 
аспектларини намоѐн этади. Масаланинг иккинчи томони - раҳбарлик 
фаолияти билан шуғулланувчи кишининг шахси билан боғлиқ юксак 
инсоний фазилатлардан иборатдир. Раҳбар ҳалол-пок, виждонли, иймонли, 
қаттиққўл, диѐнатли, меҳр-шафқатли бўлиши керак. Раҳбарликка эгри йўл, 
эгри қўл, эгри мақсад билан эришиб бўлмайди. Феъл-атворида эгрилик бор 
киши раҳбарлик лавозимида узоқ фаолият юритолмайди. 
Раҳбар 
мустақил 
бўлиши, 
ижтимоий 
фаолиятнинг 
қонунан 
тақиқланмаган ҳамма соҳаси билан шуғуллана олиши лозим. Шу билан 
бирга, у ўзи бошқараѐтган жамоа орасида обрў-эътиборга эга бўлиши зарур. 
Раҳбар фаол бўлмаса, жамиятда ижтимоий фаоллик шаклланмайди.
Каттами, кичикми, қайси мансабда бўлишидан қатъи назар, ҳар бир 
раҳбар олдида «ўз ишимга талаб даражасида ѐндашишим учун нималарни 
билишим, қандай фазилатларга эга бўлишим керак?» - деган савол ҳамиша 
кўндаланг туради. 
Бошқарувда тажриба, кўникма, маҳорат, билим, ақл ва идрокнинг ҳам 
роли катта. Аммо, энг аввало,, бошқарув – бу санъат, аниқроғи, ижоддир. 
Раҳбарликка ҳам, худди санъаткор учун зарур бўлганидек, иқтидор ва 
истеъдод лозим. Кўринадики, ҳар кимдан санъаткор чиқмаганидек, истаган 
одамдан ҳам яхши раҳбар чиқавермайди. 
Раҳбар ўз қобилияти, истеъдодини ишга солиб изланади, шу мақсадда 
ҳаѐтни, одамларни чуқур ўрганади. Натижада, тўплаган билимлари, 
тажрибаларини бошқарувнинг умумий қонуниятлари асосида шакллантириб, 
ўзининг раҳбарлик усулини яратади, У ўз бошқарув усулларини 


131 
шакллантиришда мутлақо эркин шахсдир, аммо унинг раҳбарлик усули 
ижобий натижа бериши керак. 
Раҳбарлик фаолиятининг самарадорлиги раҳбар шахснинг тафаккури, 
ақл-идрокига ҳам бевосита боғлиқ бўлади. Тафаккур раҳбарга кенг ва чуқур 
фикрлай олиш, яхшини ѐмондан, фойдани зарардан, муҳимни номуҳимдан 
бехато ажрата олиш имкониятини беради. Бу - ҳаммага ҳам насиб 
қилавермайдиган юксак фазилат. Агар раҳбарда шулар шаклланган бўлса, 
ундай раҳбар бошқарувнинг сир-асрорларини қийналмасдан эгаллаб олади, 
ўз жамоаси ўртасида обрў ва ишонч қозонади.
Демак, ҳар қандай раҳбар кенг ва чуқур фикрлай олиши билан бирга, 
чаққон ва уддабурон, ҳаракатчан ва шижоатли бўлиши ҳам керак. Шунинг 
учун раҳбарлик фаолиятини тафаккур ва ҳаракат бирлиги дейиш мумкин.
Раҳбардаги ўзига хос талабчанлик, меҳрибонлик ҳамда масъулият жамоа 
аъзоларида ҳам жавобгарлик ҳиссининг шаклланишига сабаб бўлади. 
Малакали раҳбар кадрлар тизимини муваффақиятли шакллантириш учун 
ижтимоий псиҳология, раҳбар псиҳологияси, бошқарув псиҳологияси каби 
фанларни яхши ўзлаштириши учун бор имкониятларини ишга солиши керак. 
Хуллас, жамоага раҳбарлик қилиш катта санъат. Раҳбар – устоз, 
мураббий, раҳбар - миллат тарбиячиси, жамиятимиздаги масъул шахс. Унинг 
машаққатли меҳнати натижаси ўлароқ, келажак ворислари камол топиб 
боради. Демак, раҳбарларга қаратилган эътибор – Ватан тақдирига 
қаратилган эътибордир.
Раҳбар шахслар авлодини шакллантириш аслида жуда мураккаб масала. 
Бу масала билан олимлар ва давлат раҳбарлар узоқ вақт, изчиллик билан
шуғулланганлар. Чунки одам дарҳол раҳбар бўлиб туғилмайди. Изчил тарбия 
ва тажриба воситасида иқтидорли кишилар раҳбар шахсга айлана боради.
Шу ўринда Амир Темурнинг раҳбар шахси хусусидаги фикрларини 
келтирмоқчимиз. У бу борада қуйидаги 12 талабга жавоб берган шахсни 
раҳбар деб ҳисоблашини ѐзиб қолдирган: 
―Биринчи. Раҳбар ўз сўзига эга бўлиб, ишини билиб қилсин. 
Иккинчи. Раҳбар ҳар бир ишда адолатпеша бўлсин. 
Учинчи. Раҳбар қоида-низомларга итоат қилсин. 
Тўртинчи. Раҳбар ўз қарорида қатъи бўлсин. 
Бешинчи. Раҳбар ўз қарорининг бажарилишини таъминласин. 
Олтинчи. Раҳбар ўз вазифасини ўзгага топширмасин. 
Еттинчи. Раҳбар ўз фаолиятида ҳар кимнинг сўзини эшитиб, фикр
олсин. 
Саккизинчи. Раҳбар масалаларни ҳал этишда ўз фикрига эга бўлсин. 
Тўққизинчи. Раҳбар низонинг фаолиятидан қониқсин. 
Ўнинчи. Раҳбар ўз сўзи ва қарорида қатъи турсин. 
Ўн биринчи. Раҳбар ўз вазифасини адо этишда таъмага йўл қўймасин. 
Ўн иккинчи. Раҳбар сергак бўлсин‖
1

1
Темур тузуклари. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1996. 86-87-бетлар. 


132 
Амир Темурнинг раҳбар шахслар тўғрисидаги бу қарашлари 600 йил 
ўтиб ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги билан эътиборлидир. 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳам ўз 
тажрибасидан келиб чиқиб, раҳбар шахсларни қуйидаги тоифаларга бўлади:

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish