134
- ўзини жамоадан узоқ тутади, жамоа азоларини бевосита мулоқотда
бўлишини чегаралаб қўяди;
- ўзининг нотўғри ҳаракатлари танқид қилинишига
чидай олмайди;
- ўзига бўйсунувчилар ҳаракатини кескин равишда танқид қилишни
яхши кўради;
- муттасил
буйруқ беришга, ҳаммани ўз истакларига сўзсиз
бўйсундиришга интилади;
- кўп гапиришни ѐқтирмайди, лекин бўйсунувчилар билан бўлган
муомалада унинг раҳбарлик ғурури баландлиги, ўзини
катта тутиши
сезилиб туради;
- ўзига бўйсунувчилар олдида қовоғи солинган кайфиятда бўлади.
Хуллас,
автократик раҳбар ўзига бино қўйган, димоғдор, ўз қобилияти
ва имкониятларига ортиқча ишонадиган, ҳукмини ўтказишга интиладиган
кишилардан етишиб чиқади.
Бундай раҳбар назоратдан четда қолса, ўша ерда дағаллик,
такаббурлик, тазйиқ ўтказиш, мажбур қилиш каби ўта салбий ҳолатлар авж
олади.Бироқ автократик бошқарув усулини ҳар жиҳатдан ѐмон деб бўлмайди.
Баъзи бир ҳолларда бўйсунувчиларнинг маданий даражаси, ахлоқи пастлиги
сабабли автократик услубни танлаб олиш ҳам иш бериб қолади.
2.
Либерал раҳбар. Бундай турдаги раҳбар:
-
иродасиз, ташаббуссиз бўлади;
-
ўз зиммасига масъулиятни олишни ѐқтирмайди;
-
ишни ўз ҳолига ташлаб қўяди;
-
идорага нисбатан қатъи бўлишдан ҳайиқади;
-
ўзини ҳаддан ташқари эҳтиѐт қилади;
-
бирор ходим билан ҳам алоқани бузишни истамайди;
-
талабчан эмас, суст назорат қилади;
-
суиистеъмолларга бевосита йўл қўймаса ҳам, ўзини билмасликка
олади.
Бундай раҳбар ташқаридан кўрсатиладиган
таъсирга мойиллиги билан
кўзга ташланиб туради.
3 . Демократик раҳбар. Бу турдаги раҳбар:
- бошқариш функциясини жамоа фикри билан ҳисоблашиб амалга
оширади;
- ишлаб чиқаришни бошқаришга ходимларни жалб қилади, уларнинг
билдирган фикрига қулоқ солади, улар билан маслаҳатлашади, ижобий
томонларини инобатга олади;
- барча билан баробар ва самимий муносабатда бўлади,
устунлигини
билдирмайди;
- буйруқ бериш йўли билан эмас, балки ишонтириш услубида иш
тутади;
- бўйсунувчиларнинг
шахсий
ташаббусини, ижодий фаолиятини
ривожлантиради ва жамоада ўртоқлик ва ишчанлик муҳитини яратади.
135
Юқорида келтирилган раҳбарлик услублари соф ҳолда учрамайди.
Ҳаѐтда ҳар бир раҳбарнинг иш услуби ҳар хил бўлади, лекин юқоридаги уч
услубдан бири яққол сезилиб туради. Раҳбар ҳақиқий ҳолатга қараб иш
тутиши ва бўйсунувчиларнинг ўзига хос шахсий ҳислатларини ҳисобга олиб
муомала қилиши керак.
Ҳар учала раҳбарлик тури ўртасида мутаносиблик мавжуд бўлиб, аниқ
шароитларда бирининг салмоғи ошиши билан бошқасининг салмоғи
камаяди.
Раҳбар масъулияти. Масъулият
– раҳбар
маданиятининг асосий
белгиларидан бири бўлиб, унинг маълум соҳага жавобгарлигини акс
эттиради. Масъулият, аввало,, ҳар
бир кишининг виждони, иймони,
қолаверса, ўзгалар олдига, жамоа, жамият, Ватан, миллат олдидаги бурчини
теран англашдир. Умуман, масъулият раҳбарнинг зиммасидаги вазифасига
нисбатан жавобгарлик ҳиссидир. Масъулиятли раҳбар, энг аввало,, ўзига,
сўнгра бошқаларга нисбатан талабчан бўлади. Раҳбар
фаолиятидаги барча
салбий ҳодисалар эса ана шу масъулият ҳиссининг йўқлигидан келиб чиқади.
Масъулиятсизликнинг
энг
салбий
кўриниши
-
сиѐсий
масъулиятсизликдир. Сиѐсий масъулиятсизлик – сиѐсий калтабинлик,
сафсатабозлик, найрангбозлик, қаллоблик ва бошқа хунук иллатларнинг
пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бинобарин, раҳбарлик лавозимидаги кишидан
юксак
онг ва тафаккур, ҳушѐр идрок талаб этилади. Тарихий тафаккур ва
сиѐсий онгнинг қай даражада шаклланиши эса, аввало,,
жамиятнинг
тараққиѐти, ундаги ички ва ташқи шарт-шароитларга боғлиқ ҳолда кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: