139
қадриятлар
орасидаги нисбатни белгилайди, уларни баҳолаш мақомига эга.
Адолат жамиятни тартибга солувчилик хусусиятига эга бўлиб, унда ҳам
ахлоқий, ҳам ҳуқуқий талаблар мужассамлашган. Адолатни маълум маънода
ахлоқ соҳасидаги миқдор ўлчовчи ҳам дейиш мумкин: у талаб билан
тақдирлашни ўлчаб турадиган тарозидир. Адолат бор жойда зулм ва
зўравонликка, ўзбошимчалик ва бебошликка йўл қўйилмайди. Шу боис,
маънавий етукликнинг энг юксак белгиси адолатлилик,
десак янглишмаган
бўламиз.
Меҳрибонлик, садоқат, вафодорлик
каби
ахлоқий
ҳислатлар
ҳайвонларда ҳам мавжуд. Лекин ҳайвонларда бундай ҳислатлар ўз тўдаси,
зурриѐти ва ўзини асрашга йўналтирилган бўлади. Одамзот эса ўзига қондош
бўлмаган бегоналарга ҳам ушбу сифатларни раво кўради. Шундай экан,
баъзи ахлоқий сифатлар бевосита ақлга эмас, балки табиатга асосланади.
Буни ―адолат‖ мезоний тушунчасида яққол кўриш мумкин.
Адолатнинг ахлоқий тушунча сифатидаги ўзига хослиги Айниқса,,
ҳуқуқда яққол кўзга ташланади. Ҳуқуқ вазирлигининг ҳатто Адлия вазирлиги
деб аталиши, жиноятга яраша жазони белгиловчи, ҳукм чиқарувчи
идораларнинг ―Одил суд‖ деган номлар
билан юритилиши бунинг
далилидир. Лекин адолатни фақат ҳуқуқий тушунча сифатида талқин этиш
тўғри эмас. Юқорида айтганимиздек, у кенг қамровли ахлоқий тушунча. У
нафақат фуқаролар орасидаги муносабатларни, балки давлат билан халқ,
жамият билан шахс ўртасидаги алоқалар мезонини ҳам ўз ичига олади. Шу
боис халқ орасида минг йиллар мобайнида одил подшо идеалининг яшаб
келгани бежиз эмас.
Виждон. Ахлоқшуносликнинг таъсир доираси ниҳоятда кенг
категорияларидан бири виждондир. У инсоннинг ўз фаолияти, қилган
ишлари ва белгилаган мақсадларини руҳий таҳлил эта олиш имкониятидир.
Инсон маънавиятининг кучи, қудрати ҳам, ўз қилмишига ўзи ҳолисона баҳо
бера олиш даражаси билан белгиланади. Виждон,
Зигмунд Фрейд таъбири
билан айтганда, аъло мен, мен устидан назорат ўрнатиб, уни бошқариб
турувчи иккинчи бир, юқори даражадаги мен. Агар уят ҳисси
инсоннинг
ташқи, жамиятга боғлиқлигидан келиб чиқса, виждон унинг ички ўз-ўзига
боғлиқлигини намоѐн этади. Бу ички боғлиқлик ташқи боғлиқликка нисбатан
теран ва доимийдир: уят маълум бир вақт ичида одамнинг ўз ножўя ҳаракати
туфайли юзага келган ўнғайсизлиги бўлса, виждон азоби бу - оддий
ўнғайсизлик эмас, балки қалбдаги, одамдаги одамийликка эътиқоднинг
фарѐди, талаби. Уни қондирмас экансиз, ҳеч қачон азоб тўхтамайди. Уят
билан виждонни, шу боис, денгиздаги муз тоғи – айсбергга ўхшатиш
мумкин: юзага уят тарзида чиқиб турган қисми теранликдаги қисмидан юз,
балки минг баробар кичик.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ҳам виждонга шундай баҳо
беради: ― Виждон поклиги ва бедорлиги асрлар,
замонлар оша инсон
маънавиятининг устунларидан бири бўлиб келмоқда. Жамият ҳаѐтида адолат
140
ва ҳақиқат, меҳр - шафқат, инсоф - у диѐнат каби тушунчаларни қарор
топтиришда айнан мана шу омилнинг ўрни ва таъсири беқиѐсдир.‖
Виждон – шахснинг фақат ўзигагина хос бўлган руҳий таҳлил
имкониятидир. Лекин, шахснинг виждони умуминсоний, миллий, маънавий
қадриятлар заминида шаклланади, унинг ўзига хос эҳтиѐжи ва манфаатлари,
дунѐқараши ва маданияти ҳамда маънавий камолоти даражаси билан
аралашиб, фаолиятига баҳо беришга имкон яратадиган руҳий мезонга
айланади. Шу сабабли виждонлилик даражаси ҳаммада бир хил бўлиши
мумкин эмас. Виждон асосида ўз қилмишимизгагина эмас,
балки
бошқаларнинг фаолиятига, жамиятдаги воқеа ва ҳодисалар, ижтимоий
вазиятга ҳам баҳо берамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: