141
ўзига нисбатан талабчан бўлиб эришади. Масалан, у ҳар куни газета ва
журналлар ўқиши, радио ва ойнаи жаҳон янгиликларидан хабардор бўлиш
орқали ҳам маълум даражада билим эгаллаши мумкин. Яна сиѐсат,
иқтисодиѐт ва маънавиятга дахлдор китобларни, ҳатто мумтоз адабиѐтларни
мустақил ўқиши, тарихий жараѐнларни чуқур мушоҳада қилиш ҳам унинг
дунѐқарашини кенгайтиради.
Буларнинг барчаси раҳбар маданий савиясининг ўсиб боришига ва
сиѐсий маданиятининг такомиллашувига катта ѐрдам беради.
Чунки
чекланган тафаккур, чала билим, паст маданият билан дунѐни билиб,
масъулиятли иш ва мансабни эгаллаб бўлмайди.
Бинобарин, демократик асосда шаклланиб бораѐтган жамиятимиз талаби
шуки, сиѐсий етук, ақлан ва маънан баркамол, пухта билимга эга бўлган
теран тафаккурли кишиларгина раҳбар бўлишга ҳақлидирлар.
Аждодларимизнинг киндик қони тўкилган муқаддас масканимиз
саналмиш шу Ватаннинг бир кафт тупроғи,
зилол суви, тоза ҳавоси, ранго-
ранг табиати ю, қир-адири, тоғ-тошлари юракка шунчалик яқинки, буни бир
сўз билан таърифлаш қийин. Ана шундай мўътабар Ватанда раҳбарлик
қилиш, унинг келажак авлоди, ҳар бир жамоасига масъул бўлиш, бутун
умрини раҳбарлик меҳнатига бағишлаш, юрт равнақи учун умрини сарфлаш
ҳар бир етакчи учун катта бахт.
Раҳбар ўз ходимларини қабул қилиш маданиятига эга бўлиши лозим.
Чунки, ходимларни қабул қилиш, уларнинг ташвишларига қулоқ солиш,
оғирликларини енгил қилиш ҳар бир раҳбарнинг
бурчи ва вазифаси
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам қабул маданиятига риоя қилиш учун раҳбар
қуйидагиларга эътибор бериши лозим:
- суҳбатдошингизни қанча вақтингиз борлиги тўғрисида огоҳлантиринг;
- фақат суҳбатдошингиз гапларига мўлжал олиб вазиятни кўз олдингизга
келтиринг;
- тўхтатиб бўлмайдиган, узил–кесил мунозаралардан ўзингизни тийинг;
- ўз фикрингизни ишончли ва батафсил айтинг;
- ўз ғоянгизни изчиллик билан баѐн этинг;
- баланд овозда гапирманг, сўзларингиз дона–дона равон бўлсин;
- қарши танбеҳ ҳолларда ўзингизга нисбатан танқидий ѐндашинг;
- шунчаки фикрлаш ѐки ҳақиқатан ҳам шундайми – улар ўртасидаги
фарқни билинг;
- саволларни шундай тузингки, улар тушунилсин;
- муаммо муҳокамасини аниқ ечим билан тугатинг;
- ишни қалаштирманг. Зудлик билан кўрсатма беринг;
- суҳбатдошингизни юмуши ўзи учун ўта муҳим эканлигини унутманг.
Қабулингизда бўлган кишининг муаммосини ечиш имкониятингиз
бўлмаса ҳам,
сиз у кишини самимий, илтифот билан кузатинг ва
хайрихохлик билан ишининг ўнгланиб кетишига умид бахшида этинг.
142
Раҳбар маданияти унинг минбарда чиқиб сўзлаган чоғида, у ерда ўзини
тутишида, нутқида ҳам ўз аксини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: