Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

«Ўрус келди!» овозани англаб, барча маърифат аҳли ўйладики, подшоҳ, 
албатта динга пешво ва тарафдор бўлур, дин ишини ривож берур, халқни 
тарбия қилур, деб ақида қилдилар. Аммо ўрус подшоҳ мусулмонларға 
заррачайинки ҳаловат бермади, сарт хирошға рус хирош қўлида бепармо 
1
Дилшод, Анбар отин. Ўзбек шоиралари баѐзи.- Т.: ―Фан‖, 1994.-Б146
2
Ўша манба.-Б148 . 


34 
ҳукмронлик ила ўз кабобини пишируб айшу нишот бирладур.
1
 
Тўғри, мустамлакачилик зулми билан биргаликда Туркистонга илғор 
фикрли зиѐлилар, улар орқали жаҳон маданияти, илмий-техник ва бадиий 
тафаккурдаги янгиликлар ҳам кириб кела бошлаган эди. Диалектик
фикрлашга мойил файласуф шоира Анбар Отин устози Дилшод Барно каби 
буни жуда яхши тушунади. У асл рус зиѐлиси билан ҳукмрон рус тўралари - 
мустамлакачилар орасидаги фарқни кўра олди. Зиѐли, тараққийпарвар руслар 
маҳаллий миллатни сиѐсий-маданий жиҳатдан уйғотишга, «кўзини очишга» 
ҳаракат қилардилар. Бу Анбар Отинда эзгу орзуларни, яхши турмушга, 
демократик ҳаѐтга умид уйғотарди. 
Қўшулиб мулки Фарғона ўрусға бу саро бўлди, 
Ўрус ўзбек элиға туғушгандек ағо бўлди. 
Зиѐлиси зиѐлимизға таълим берса илмидин, 
Ҳама ишларға омил устаси бир кимѐ бўлди.
2
 
Бироқ бу тараққийпарвар таъсирдан кўра мустамлака зулми 
тенглаштириб бўлмайдиган даражада кучли эди, давлат сиѐсати мақомида 
олиб борилган мустамлакачилик ерли халқни, юқорида айтилганидек, ҳам 
моддий, ҳам маънавий қулликда сақлаш тамойилини ҳамма нарсадан устун 
ҳисобларди. Шу сабабли улар имкон қадар ўзлари ўтказаѐтган истибдодни, 
зулмни, билвосита, ―сопини ўзидан чиқариб‖ олиб боришга ҳаракат 
қилардилар. Буни файласуф-шоира образли тарзда қуйидагича баѐн қилади: 
Валекин, ҳукмронлиқ важҳидин оғир бўлиб ишлар, 
Яроқлар икки хил зарбидин оғриқ бедаво бўлди. 
Қилич ѐниға тўппонча қўшулиб, ҳайбати ошди, 
Ки аксар пойлавучлар ҳибсда мотамсаро бўлди. 
Қувониб, ибтидода, ўйлади эл - «зулм кетди» - деб, 
Келиб золим, мулозим бирла тезда ҳампо бўлди.
3
 
«Ўрус» нинг адолат ўрнатишига Анбар Отин ишончини йўқотиб 
борарди, унинг қалбида озгинагина илинжи учқуни қолган эди, ҳолос. У энди 
машҳур шоир, тараққийпарвар зиѐли Фурқатни кўмакка чорлайди, зора 
Фурқат ва унинг обрўли дўстлари ѐрдамида Туркистон зиѐлисининг овози 
―янги ҳоким‖ лар қулоғига бориб етса: 
Фурқато сиздин қабули илтижо қилсун ўрус! 
Бу заифни илтимосини адо қилсун ўрус. 
Келди, келди майлига бир янгиликни бошласун, 
Болаларга янги мактаблар бино қилсун ўрус. 
Оқ ит, кўк ит бўлиб итлар галолаб юрмасун, 
Посбонликка муносиб ит раво қилсун ўрус. 
Ваъда қилмишким, раийят ҳолини неку қилур, 
Айтингиз, ул аҳдига бир йўл вафо қилсун ўрус
1
 
1
Дилшод, Анбар отин. Ўзбек шоиралари баѐзи.- Т.: ―Фан‖, 1994-Б 170. 
2
Ўша манба.-Б122. 
3
Ўша манба-Б123. 


35 
Ниҳоят, фидойи зиѐли аѐлнинг охирги илинж-умидлари ҳам чиппакка 
чиқади; мустамлакачиларнинг тараққийпарварлигию адолатпарварлиги 
ҳақидаги гаплар бир томондан, халқни, иккинчи томондан, жаҳон афкор 
оммасини алдаш йўлида ваҳшийлик юзига кийдирилган ниқоб экани унга аѐн 
бўлади. Энди Анбар Отин фақат ўз халқидан, ўз зиѐлиларидан, фақат 
Туркистон фарзандларидан умидвор бўлади: 
Ўрус келиб ҳам бўлмади осуда, 
Зулму даҳшат йўқолсин эмди бас!
2
 
―Қаролар фалсафаси‖да Анбар Отин бу борада янада кескинроқ ва 
аниқроқ фикрлайди, қатъи хулоса чиқаради: рус подшоси ҳеч қачон 
Туркистон халқларига қайишмайди, руслар келиб ҳамма нарса жойига 
тушади, деган фикрлар бор-йўғи хомхаѐл. Умуман,―Қаролар фалсафаси‖нинг 
тўртинчи фасли тўлалигича ижтимоий зулм ва ижтимоий адолат 
муаммоларига бағишланган. Анбар Отин унда дастлаб ―зулмат‖ тушунчасига 
алоҳида тўхталади, унинг луғавий маъносини тушунтиради, шундан кейин 
уни, табиий ва ижтимоий-фалсафий тушунча сифатида олиб қарайди, ҳамда 
иккига ―зулмати ногиҳоний‖ ва―зулмати муваққат‖га ажратади. Кейин эса 
ҳар иккала ҳодисанинг воқеликда мавжуд бўлиш шароити ҳамда шартларини 
фалсафий жиҳатдан изоҳлайди: тун зулмати табиат ҳодисаси, қонуний, айни 
пайтда, ўткинчи хусусиятга эга, аммо ижтимоий зулмат, бу-зулмат у табиат 
қонунига мос эмас, унга бўйсунмайди, аксинча унга зид, шу сабабдан у 
жамиятнинг табиий тараққиѐтига ғов бўладиган моҳиятан унга қарама- 
қарши ҳодиса. У инсон ўйлаб чиқарган ва амалга ошираѐтган ѐвузлик, ҳам 
илоҳийлик, ҳам инсонийлик табиатига ѐт аъмол, шу боис унга барҳам бериш 
мумкин ва керак. ―Зулмати муваққат жаҳонға муслат ўлуб, бот фурсатда 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish