29
билан қабул қилинган) Оренбургга қарам бўлмаган алоҳида Туркистон
генерал-гунернаторлиги тузишдан иборат бўлган, генерал-губернаторлик
1867 йил 11 июл фармони билан таъсис этилган‖.
1
Шу фармондан кейин,
бошида ҳарбий губернатор турган ҳолда Туркистон ўлкасида Сирдарѐ,
Еттисув, Самарқанд областлари тузилган. Ҳар бир областда уездлар,
уездларга итоат этувчи волость бошқармалари тузилган.
Генерал-губурнатор
қошида унинг ѐрдамчилари бўлган ва ўлканинг ҳарбий ҳамда фуқаро
амалдорларидан иборат 7-10 кишилик кенгаш тузилган. Областларни ҳарбий
губернаторлар ва область бошқармалари идора қилган. Уездларни уезд
бошлиқлари идора қилган. Шундай қилиб, ―Туркистондаги барча ҳокимият
ҳарбий маъмурият қўлида бўлган‖.
2
Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги келганда шуни айтиш керакки, уларда
ўз давлатларини бошқаришда ҳеч қандай жиддий ўзгаришлар рўй бермади.
Деярли ҳамма усул-идора илгаригича қолди, улар фақат мавжуд
мустақилликларини йўқотган эдилар. Бухорода мамлакатни бошқариш,
аввалгидек, шайҳул ислом, қози калон, нақиб-раис каби олий руҳоний
шахслар қўлида бўлиб, амир уларнинг розилигисиз
амирликнинг ички
ҳаѐтига боғлиқ бирор масалани ҳам ҳал қила олмасди. Ишлаб чиқаришнинг
феодал усули ва мамлакатнинг сиѐсий жиҳатдан парчаланганлиги ишлаб
чиқариш кучларининг тараққиѐтига зарба бериб Ўзбекистоннинг қолоқ
бўлиб қолишига ва бу ерда ўрта аср тузуми, усул-идорасининг сақланиб
қолишига асосий сабаб бўлди.
Фарғона, Самарқанд, Тошкентдаги маҳаллий ҳарбий маъмурият илгариги
имтиѐзларининг кўпидан маҳрум бўлди ва шу билан халқ ўртасидаги
аввалги таъсирини йўқотди.
Энди Туркистонда хонлар, беклар,
мингбошиларнинг ўрнини чор маъмуриятининг ҳарбий ва фуқаро
амалдорлари ҳамда уларнинг итоатгўй малайлари, асосан, маҳаллий
зодагонлар ҳамда бойлардан танлаб олинган вилоят бошқарувчилари,
оқсоқоллар, бошлиқлар ва шу кабилар эгаллади.
Ўлкадаги янги сиѐсий-иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар
Ўзбекистоннинг туб жой аҳолиси ўртасида янги, тараққийпарвар ғояларни
вужудга келтира бошлади. Чунки кишиларнинг ижтимоий ҳаѐтидаги моддий
ўзгаришлар
уларнинг,
дунѐқарашида,
тафаккурида
ҳам
тегишли
ўзгаришларни келтириб чиқаради ва
уларнинг ривожи учун замин
ҳозирлайди: бу ўзгаришлар эса тараққиѐтнинг объектив қонунидир.
Ўша даврда Ўзбекистон территориясида умумий ҳисоблаганда 400 дан
ортиқ мадраса ишлаган: Туркистон ўлкасида – 313 та, Бухоро амирлигида –
103 та ва Хивада–8 та мадраса бўлган. Булардан ташқари, ҳар бир қишлоқда,
албатта, мачит бўлган. Мачитлар жуда кўп вақфга, яъни моддий бойликларга
эга бўлиб, Ўзбекистондаги туб жой аҳоли ўртасида ислом идеологиясини
кенг тарғиб қилувчи қудратли марказ бўлган.
1
Ўзбекистон тарихи. –Т.: 1жилд . Иккинчи китоб , ЎзФА нашриѐти, 1956, -Б103-104.
2
Ўша манба. -Б103-104
30
XIX асрнинг 80-йилларида Туркистонда маҳаллий аҳоли учун рус
мактаблари очила бошлади. Ҳаѐтнинг янги
тарихий шарт-шароитлари
сабабли маҳаллий аҳоли орасидан ўқитувчилар етишиб чиқди ва мактаб-
мадрасаларнинг ўқув планларини ислоҳ қилиш, уларда ўқитиш усулини
ўзгартириш
учун кураш авж олиб кетди, асрлар бўйи давом этиб келган
ғафлат, турғунликка қарши ва маърифатпарварлик учун кураш зўрайди.
Жадидчилик дунѐвий таълимни фаоллаштиришга интила бориб, айни
пайтда юзага келаѐтган
миллий буржуазия манфаатлари, шаклланаѐтган
товар – бозор муносабатлари шароитларини ўзида акс эттирди. Улар
анъанавий таълим ислоҳоти, янги усулдаги мактаблар ва театр труппаларини
яратиш, ҳар бир мусулмоннинг банк ва молиявий капитал ишида иштирок
этиш имконияти тарафдорлари бўлганлари ҳолда, исломнинг баъзи эскирган
ақидаларини инкор этишда, фаннинг (математика, география, грамматика ва
бошқалар) ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтни тезлаштиришдаги аҳамиятини
тан олишди.
Жадидлар маънавий ва иқтисодий янгиланишга бўлган эҳтиѐж ҳақида
матбуотда кўплаб чиқишлар қилдилар, жумладан, М.Беҳбудий ўзи нашр
қилган ―Ойна‖ журналида шундай деб ѐзади:
―...Сиз, муҳтарамлар, ўз
Do'stlaringiz bilan baham: