Меркантилизм ва ғарб давлатларида классик иқтисодий мактабнинг вужудга келиши
Режа:
Меркантилизмнинг вужудга келиши, мазмуни, ижтимоий - иқтисодий асослари ва тарихий тақдири.
Классик (мумтоз) иқтисодий мактабнинг пайдо бўлишининг тарихий шарт-шароитлари.
Физиократизм иқтисодий таълимоти.
1. Меркантилизмнинг вужудга келиши, мазмуни, ижтимоий-иқтисодий асослари ва тарихий тақдири.
Юқорида кўриб ўтилган биринчи мавзуда бойликнинг ҳалқ моддий фаровонлигининг асоси мехнат, ер, дехқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик деб уни ҳар томонлама асослаб келинди, лекин XV асрга келиб аҳвол кескин ўзгарди. Аввало феодал тузимнинг емирилиши, товар - пул муносабатларининг ўсиши, фан ва маданиятнинг ривожи, айниқса янги ерларнинг очилиши, буюк географик кашфиётлар, мустамлакачилик тузимининг пайдо бўлиши, айниқса савдо - сотиқнинг ривожланиши, бошқа янги таълимотнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди, ноэквивалент савдо туфайли метрополия колониялари ҳисобига беқиёс бойиди. Ана шу ўзгаришлар асосида иқтисодий таълимотларда меркантилизм вужудга келди.
"Меркантилизм" сўзи италиянча бўлиб, савдогар деган маънони билдиради. Меркантилизм синфий жиҳатдан савдо капиталини ҳимоя қилади. Европада олтин ва кумушнинг етишмаслиги, Ҳиндистонда нодир металлар кўп деган миш - миш гаплар кишиларни бойлик маконларини излаб топишга оталантирди.
Пул вазифасини бажарган нодир металлар, уларнинг оҳанграбо кучи - қудрати ҳаммани оёққа турғазди, инсонни ўйлашга, ихтиролар қилиш ҳаракатига ундади. Оқибатда, улар сув орқали кемаларда хавфли йўлга отланди, хариталар тузилди, компас кашф этилди. Шунинг натижаси ўлароқ меркантилизм сиёсати ҳам ишлаб чиқилди, унинг бош вазифаси давлатга кўпроқ олтин ва кумуш келтириш деб ҳисобланди. Бу даврда пул сифатида қимматбаҳо металлар: олтин ва кумуш ишлатилган, шу сабабли олтин ва кумуш заҳираларини кўпайтириш борасида маълум иқтисодий сиёсатлар ишлаб чиқилди.
1492 йилда португалиялик Христофор Колумб тасодиф туфайли Америка қитъасини очди. Лекин бу қитъанинг номи бошқа бир денгизчи - Америго Веспуччи номига қўйилди, аммо бу қитъадаги бир давлатга Колумбия номи берилди. Ҳиндистонни қидириш давом этиб, 1498 йилда Васко да Гама Ҳиндистонга олиб борувчи биринчи денгиз йўлини кашф этди. Магеллан бутун дунё бўйлаб саёхатга чиқиб, янги ерлар, ороллар кашф этди ва улар қисқа вақт ичида Европа давлатларининг мустамлакасига айланди. Кўплаб олтин ва кумуш конлари очилди. Янги хом ашё манбалари очилиб, Европага пахта, тамаки, кофе, какао келтирила бошланди. Капитализмнинг шаклланиши ва ривожи учун капиталнинг дастлабки жамғариш жараёни кучайди, унга қулай имконият яратилди. Савдо-сотиқ ривожланди, савдо компанияларининг роли беқиёс ўсди. Меркантилизм ривожида икки даврни алоҳида ажратиш мумкин:
1. Илк меркантилизм ёки монетаризм (XV-XVI)
Ривожланган меркантилизм (ёки мануфактура даври)
Биринчи давр монетар, яъни олтин ва кумуш пуллар тўплаш даври ҳисобланади. Бунда пул баланси сиёсати олиб борилган. Қимматбаҳо металларни ташқарига олиб чиқиш ман этилган. Савдогарларга олиб чиқилган товарнинг бир қисмига пул (олтин) олиб келиш мажбурияти юклатилган.
Меркантилизм иқтисодий сиёсатида: мамлакат ва давлат ҳазинасини имкони борича нодир металларни (олтин, кумуш, зар, дур) кўпроқ тўплаш; назария ва таълимотда: савдо, пул обороти, яъни муомила асосида иқтисодий қонуниятларни излаб топиш; шу давлатларда савдо капиталининг асосий тамойили - қимматроқ сотиш учун сотиб олиш, фарқига сариқ метал шаклида фойда олиш. Фойда фақат ишлаб чиқаришда эмас, балки савдо йўли билан ҳам юзага келишини исботлашдан иборат. Чет элларга кўпроқ чиқариш, улардан камроқ олиш сиёсати давлат сиёсатига айланди.
Меркантилистларнинг илмий дунёқарашининг етакчи тамойиллари қуйидагилар: олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар бойликнинг асоси сифатида қаралади, мамлакатга олтин ва бошқа нодир металларни оқиб келиши учун ташқи савдони тартибга солиш, арзон хом ашёни импорт қилиш йўли билан саноатни қўллаб - қувватлаш; протекционизм сиёсатидан фойдаланиш; иш ҳақини паст даражада ушлаб туриш, актив савдо баланси бўлишга эришиш;
Мануфактуранинг ривожланиши, мамлакатлардан келтирилган арзон, кўп ва сифатли хом ашё ҳисобига рўй берди. Ноэквивалент алмашув оқибатида метрополия бойиб борган. Англия ўзидан 120 марта катта бўлган ерларни колонияга айлантирган ва улардан усталик билан фойдаланган.
Илк меркантилизм даврида олтин чақалар атайлаб ишдан чиқарилган, фақат ички савдо оборотини олиб бориш учун мумкин бўлган. Бу сиёсатнинг муҳим номаёндалари Англияда У.Стадфорд, Италияда Т.Скаруффилардир. Ривожланган меркантилизм XVI асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди ва XVII асрнинг ўрталарида асосан Англияда авж олди. Унинг асосий мафкурачиси Томас Манн (1571-1641) эди. Унинг фикрича, пул ташқи савдо оборотида бошланғич пунктни ташкил этади, яъни П-Т-П. Т.Манннинг фикрича, ҳар бир савдогар капиталист ўз пулини маълум фойда олиш учун оборотга қўяди ва шу йўл билан бойийди.
Савдо балансини ошириш учун ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга эътибор берилди, бунда биринчи навбатда ишчиларни иш ҳақини чеклаш ва умуман ҳалқни турмуш даражасини пасайтириш керак деб топилди.
Томас Манннинг ёзишича: "Мўл - кўлчилик ва куч ҳалқни қанчалик бузса, эҳтиётсиз қилиб қўйса, қашшоқлик ва мухтожлик уни шунчалик ақлли ва мехнатсевар қилади" - дейди.
XV-XVII асрларда меркантилизм ғоялари Европанинг деярли барча мамлакатларида хукм сурар эди. Францияда бу ғоя XVIII асрнинг иккинчи ярмида молия вазири Кольбер томонидан ривожлантирилди. Францияда судхўрликни ривожланиши шу сиёсат билан боғлиқ бўлиб миллий хусусият касб этади. (П-П). Италияда меркантилизм "пул", "чақа" тарзида номаён бўлди.
Меркантилизмнинг иқтисодий ғоялари ва унинг назарий асослари Англияда ишлаб чиқилди. Корхона ва айниқса давлат миқёсида бойлик тезроқ кўпайиши учун нима қилиш мумкин ва зарур? Меркантилистлар шу саволларга жавоб беришга уринадилар. Давр тақазоси билан саноат ҳали феодалистик шаклда эди ва саноат капитали ҳали етакчи эмас, асосий капитал савдода тўпланади. Миллий бойликка асосан ва кўпроқ савдо капитали сифатида қаралган ва асосий иқтисодий категория алмашув қийматига катта эътибор берилган. Меркантилистлар қийматнинг мехнат назариясини ривожлантирадилар. Уларнинг фикрича, капиталнинг ўсиши, жамғарилиши алмашув туфайли, ташқи савдо туфайли рўй берди - дейдилар.
Меркантилизм бу даврда ҳалқ манфаатидан йироқ сиёсатни олиб бораётганлиги очиқ маълум бўлиб қолди. Меркантилизм таълимот сифатида, иқтисодий сиёсатдаги йўналиш сифатида ҳам турлича эскираётган феодал муносабатларга қарама - қарши ва янгича буржуазиянинг қулаши орқали ўз даври учун прогрессив бўлган илк капитализмнинг шаклланишига яхши имконият яратди. Аммо Францияда Людовик XIV ва Кольберт томонидан мануфактурани кўпайтириш усули миллат саноатни ривожланиши учун эмас абсалютизмни мустахкамлаш, қиролни ҳимоялашга қаратилган.
Меркантилизм билан бирга сиёсий иқтисод тушинчаси ҳам кириб келди. Бу тушинча франциялик Антуан Монкретьен Сьер де Ваттевиль томонидан киритилди. (1565-1621). У 1615 йилда "Сиёсий иқтисод трактати" китобини ёзди.
Англияда қишлоқ хўжалиги ва саноатда капиталистик ўзгаришлар эрта амалга ошган ва бунга меркантилизм ҳам ёрдам берган бўлса, Францияда янги меркантилизм сиёсати хукумат аъзоси, Молия вазири Жон Батист Кольберт (1619-1683) томонидан олиб борилган. Бу сиёсат кольбертизм деб аталган. Кольберт асосий эътиборни саноатга қаратди ва аграр соҳани деярли эътиборга олмади.
Меркантилистлар биринчи марта бойлик сифатида истеъмол қийматни эмас, балки алмашув қийматни қабул қилдилар. Улар бойликни пул билан тенглаштириб қўпол, шу билан бирга содда қилиб буржуа ишлаб чиқаришнинг сирини уни алмашув қийматга тобе эканлигини очиб қўйдилар. XVIII аср охирида меркантилизм иқтисодий таълимот йўналиши сифатида тарих санасидан тушди. Саноат инқилоби шароитида бу таълимот ва унга асосланган сиёсат ҳаёт талабига жавоб бермай қўйди.
Бу таълимотнинг хатоларини классик мактаб вакиллари, ҳатто айрим меркантилистлар тан олган.
Ўша даврдаги (ва ҳозири) олимларнинг фикрича, мамлакат бойлиги олтин ва кумуш заҳираларидангина иборат бўлмай, ер, қурилиш ва бошқа кўплаб истеъмол молларидан иборатдир. Масалан, В.Петти Англиянинг XVIII аср охиридаги пул миқдорига баҳо бериб, бу пуллар барча мулкнинг 3 фоизидан камроқ эканлигини исботлаб берди. Актив савдо баланси фақат вақтинча самара беради. 1630 йилда Т.Манннинг ўзи ҳам мамлакатга қимматбаҳо металларнинг оқиб келишини ва "қимматроқ сотиш, арзонроқ олиш" доктиринаси мамлакатнинг ўзига қарши эканлигини тушинди.
Таниқли инглиз иқтисодчилари Р.Кантильон (1680-1734) ва Д.Юм (1711-1776)лар ҳам меркантилистлар ғоясининг нотўғри эканлигини исботлаб бердилар. Алоҳида мамлакатда ҳар бир қўшимча олтин қазиб олиш ҳажмлари бошқа мамлакатларга нисбатан ички баҳолар даражасини оширади.
Импортнинг экспортдан ортиқчалиги оқибатида олтиннинг оқиб кетиши билан қопланиши керак. Меркантилистларнинг ғояларини амалда жорий қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини Жон Ло тарихий тажрибаси мисолида кўришимиз мумкин.
Меркантилист Жон Ло (1671-1729) ўзининг "пул савдони рағбарлантиради" деган асосий ғоя билан қоғоз пулларни юқори даражага кўтарган ва 1705 йилда унинг "Пул ва савдо тахлили" асарида "....бахоларда фойда ҳиссасини оширишга давъат этиш, ...пулнинг кўпайиши ҳозирги ўзига тўқ одамларни тадбиркорликка жалб этади" деган фикрлар айтилган бўлиб нотўғри, илмий жиҳатдан асосланмаган фикр билан инсонларни гангитади. Унинг ҳаёти тўғрисида "Инфляциянинг отаси", "Кредит сеҳргари", "Банкир Лонинг ғаройиб ҳаёти" каби турли китоблар чоп этилган.
Жон Ло Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида заргар оиласида туғилди. Лондонда у банк ишларини яхши ўрганиб 1494 йилда биринчи банкини юзага келтиради.
Жон Лонинг ғояси қуйидагилардан иборат: Иқтисодий равнақнинг калити мамлакатда пул мўл - кўллигидир, чунки пулнинг кўплиги ердан, ишчи кучидан ва тадбиркор маҳоратидан тўла фойдаланишни таъминлайди, лекин у метал пулларни эмас кредит, банк томонидан чиқарилган пулларни қўллаб - қувватлайди.
Шотландия парламенти Жон Лонинг банк тузиш лойиҳасини рад этади. Аммо Франция қабул қилади. 1716 йилда унинг раҳномолигида хусусий акционерлик банки тузилади. У муваффақият билан ишлайди ва Жон Ло бош вазир даражасигача кўтарилади. Ло 1717 йилда катта компания тузади ва бу қирол банкига айланади. Унинг иккинчи буюк ҳизмати капитални марказлаштириш ва ассосациялаш ғояси эди. У акция чиқарди, сотиб катта дивидент тўлади. Акцияларни йигирма мартагача қимматга сотиб, қайта даромад кўради. Лекин Ло янги банкнотлар чиқариш билан молияда тартиб ўрнатиш мумкин эмаслигини сезмади. Чунки акцияларни қўллаш учун кўпроқ акция керак эди. Оқибатда пул станоги тез ишлаб акцияларнинг баҳоси туша бошлади ва 1720 йилда бу компания инқирозга учради. Жон Ло эса Париждан Брюселлга қочишга мажбур бўлди.
Ҳозирги даврда ҳам унинг элементлари, яъни Жон Ло ғояси асосида молиявий ютуқларни қўлга киритиш учун ҳаракат қилаётганлар учраб туради. Масалан, Россиядаги "МММ", "Валентина", "Гермес" ва бошқалар, лекин Жон Лонинг тизимида фақат ёмон томонларини кўриш нотўғри. Унинг молиявий ғояси кредит - молия соҳаси ва давлатнинг иқтисодиётига аралашуви йўли билан хўжаликни ривожлантиришдан иборат эди. Жуда кўп олимлар Ришер, Шмоллер (Франция), Канингем, Эшли (Англия) меркантилистларнинг ғояларини қўллаб - қувватлайдилар. А.Смит ҳам "Ҳимоя фаровонликдан муҳимроқ" деб ёзади, яъни меркантилистлар "бойлик, олтин ва кумушнинг оддий тўпланиши эмас, балки бошқа давлатларникидан ортиқроқ бўлиши" тўғрисидаги, яъни "қўшнингни талон тарож қил" деган сиёсатни қилиб, шу йўл билан бойиш ғоясини илгари суради. Ундан ташқари, яна бир ғоя - бу ички истеъмолни камайтириш орқали амалга ошириш.
Монополистик капитализмнинг ривожланиши, турли хил кризисларнинг бўлиб туриши меркантилистлар таълимотида ҳам кичик илмий куртаклар борлиги ва унда фойдаланиш ғояларини илгари суради. Ж.М.Кейнс ўзининг "Меркантилизм тўғрисидаги мулоҳазалар" ва "Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси" (1936 й) номли асарларида меркантилизмнинг айрим ғояларини қўллайди, унинг "амалий донолик" куртаклари борлиги таъкидланади. Ҳозирги тил билан айтганда бозор муносабатлари автоматик равишда барча зиддиятларни ҳал эта олмайди, шу сабабли давлатнинг иқтисодиётга аралашуви зарурлиги, "меркантилизм доктиринасидаги илмий ҳақиқат уруғлари" эканлигини ва ундан фойдаланиш зарурлигини ҳисобга олишимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |