Режа: Меркантилизмнинг вужудга келиши, мазмуни, ижтимоий иқтисодий асослари ва тарихий тақдири. Классик (мумтоз) иқтисодий мактабнинг пайдо бўлишининг тарихий шарт-шароитлари. Физиократизм иқтисодий таълимоти



Download 109 Kb.
bet4/5
Sana01.07.2022
Hajmi109 Kb.
#724756
1   2   3   4   5
Bog'liq
1413565597 59648

3. Физиократизм иқтисодий таълимоти.
Физиократлар (латинча physio-табиат, kratos-хокимият) XVIII асрда Францияда ижод этган классик иқтисодий мактаб номаёндаларидир.
Физиократлар мактаби феодализмдан капитализмга ўтиш даврида ривожланди. Бу иқтисодий йўналиш Францияда вужудга келди ва бу тасодифий эмас эди. Франция аграр ҳолатдаги давлат бўлиб, аҳолининг асосий қисми қишлоқларда яшар, миллий бойликнинг 2/3 қисми шу соҳада яратилар эди. Деҳқонларнинг аҳволи тобора ёмонлашиб бормоқда эди, лекин Францияда янги, нисбатан самарали синф - фермерлар ҳам пайдо бўлиб, тобора ривожлана бошлади. Феодал тузимга қарши кураш ғояси физиократлар ва уларнинг асосчиси Ф.Кенэнинг иқтисодий таълимотларида асосий ўринни эгаллади. Бу таълимот фермерлар синфини ҳимоя қилди, ишлаб чиқаришни, асосан қишлоқ хўжалигини оғир аҳволдан олиб чиқишни бош мақсад қилиб белгилади. Табиат қонун - қоидаларга амал қилиш кераклиги, шу йўл билан мамлакат бойлигини ортириш мумкинлигини кўрсатиб берди. Францияда қишлоқ хўжалигининг аҳволи ва уни яхшилаш тадбирлари тадқиқотларнинг асоси бўлди. Шу даврларда эксплуатациянинг асосий шакли бўлиб у пул ва натура шаклида олинар эди. Деярли 80 фоиз ерлар дворянлар қўл остида эди. Францияда 2 миллион хонавайрон бўлган деҳқонлар бор эди. Ана шундай шароитда аграр масалани ҳал этиш физиократларнинг асосий вазифаси бўлиб қолди. Улар қишлоқ хўжалигини мамлакат бойлигининг асоси деб тушинадилар.
Физиократларнинг муҳим томони шундан иборатки, улар меркантилистлардан фарқ қилиб ўз тадқиқотларини иқтисодиётнинг муомила соҳасидан ишлаб чиқариш соҳасига кўчирадилар. Олимлар ибораси билан айтганда, улар "Замонавий сиёсий иқтисоднинг ҳақиқий оталари" эдилар. Уларнинг хизмати шундан иборатки, ўша давр дунёқараши доирасида капиталнинг дастлабки таҳлилини беришди. Бу уларни бошқалардан ажратиб турувчи асосий масала эди. Аммо физиократлар ишлаб чиқариш соҳасини, фақат қишлоқ хўжалиги соҳаси билан чеклаб қўйган эдилар. Физиократлар дастури бўйича Франциядаги феодализм қолдиқларини тугатиш, фискал солиқ тизимини рационализация қилиб, рентадан ягона солиқ олиш, майда ер участкаларини бирлаштириб дон соҳасида барча протекционастик тўсиқларни бартараф этиш керак эди.
Ф.Кенэ физиократизм таълимотининг асосчиси. Ф.Кенэ (1694-1744) ҳар томонлама кенг билимли олим бўлиб, Версаль яқинида камбағал деҳқон оиласида дунёга келди. У ёшлигидан тиббиёт (медицина)га ҳавас қўйди, қишлоқ жарроҳидан дарс олди. 1718 йилда врачлик касбини эгаллади. 1744 йилда медицина доктори илмий даражасига эришди. 1752 йилда эса Людовик VI хонадонида табиблик қилди. У олтмиш ёшидан бошлаб иқтисодиёт муаммолари биллан бевосита шуғиллана бошлади.
Ф.Кенэнинг иқтисодий ғоялари қирол саройи Версалда юзага келди. Бу ерда у умрининг деярли охиригача яшади ва ижод қилди. Дидро ва Д.Алламбер томонидан чоп қилинган "Қомус"да Ф.Кенэнинг дастлабки иқтисодий мақолалари: "Фермерлар", "Дон", "Солиқлар" босилиб чиқди. 1758 йилда унинг асосий ёки энг муҳим асари "Иқтисодий жадвал" юзага келди. Ф.Кенэ бу асарида физиократизм мактаби асосларини яратди, унинг назарий ва сиёсий дастурини таърифлаб берди. Унинг иши ва тадқиқотларини XVIII асрнинг иккинчи ярмида Франциянинг таниқли давлат арбоби А.Тюрго (1727-1781 йиллар) давом эттирди. Шундай қилиб ҳақиқий физиократлар мактаби "иқтисодчилар мактаби" қарор топди.
Ф.Кенэ "табиий тартиб" концепиясини илгари сурди. У пайдо бўлаётган ва тобора мустаҳкамланаётган капитализм тузимини тушиниб иқтисодиёт эркин рақобат асосида ривожланишини, бозор баҳоси стихияли ўзгаришини, давлатнинг аралашувини инкор этадиган жараённи қўллаб - қувватлади. Иқтисодиёт, иқтисодий ривожаланиш одамларнинг истак - хохишларига боғлиқ бўлмай табиий жараён бўлиб уни маълум қонуниятларга бўйсинишини тан олиш физиократларнинг ютуғи эди. Бу қонунлар уларнинг фикрича тарихий бўлмай абадий қонунлар деб қаралган эди. Шу сабабли ишлаб чиқаришнинг капиталистик шакли табиий ва абадий ишлаб чиқариш шакли деб ҳисобланган Ф.Кенэ алмашувнинг эквивалентлиги таълимотини илгари сурди. У алмашув ва савдо бойлик яратмайди, демак алмашув жараёни ҳеч нарса ишлаб чиқармайди деб ҳисоблаган. Эркин рақобат шароитида алмашув соҳасида тенг миқдорли қийматнинг алмашуви рўй беради. Бу қиймат товарда улар бозорга кирмасдан олдин ҳам мавжуд бўлади (В.Петининг товар қиймати фақат алмашув пайтида пайдо бўлади деган фикри нотўғри). Алмашувнинг эквивалентлиги тўғрисидаги таълимот меркантилистларнинг қарашларини инкор этиш учун назарий асос бўлди. Аммо Ф.Кенэ миқдорли қийматни алмашув сабабини тўғри тушинтириб беролмади, чунки қиймат назарияси ҳам тўла ишлаб чиқилмаган эди ва у қийматни ишлаб чиқариш харажатлари билан айнан бир деб ҳисоблаган.
Физиократларнинг иқтисодий тизимида "соф маҳсулот" тўғрисидаги таълимот марказий ўрин эгаллайди. Ф.Кенэ ялпи ижтимоий махсулот ва ишлаб чиқариш харажатлари ўртасидаги фарқни соф маҳсулот деб билади. У "Соф маҳсулот қишлоқ хўжалигида деҳқончиликда, табиат кучлари таъсирида истеъмол қийматлари миқдори кўпаяди" деб таъкидлайди. Саноатда эса деҳқончиликда яратилган маҳсулотларнинг шакли ўзгаради, унинг миқдори кўпаймайди, шунинг учун "соф махсулот" кўпаймайди, демак бойлик яратилмайди. Физиократларнинг бундай фикрлаши қийматнинг ижтимоий табиатини тушинмасликдан ва қиймат тушинчасини, истеъмол қиймати билан қориштириб юборилиши оқибатида юзага келади.
Физиократларнинг "унумли ва унумсиз" мехнат тўғрисидаги таълимоти "соф махсулот" тўғрисидаги таълимоти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг мантиқий давоми ҳисобланади.
Меркантилистлардан фарқли равишда улар "Соф маҳсулот" яратувчи мехнат унумли бўлади, яъни қўшимча қийматни яратади деган эдилар. Ф.Кенэ "соф махсулот" тўғрисидаги ўз қарашлари асосида жамиятни 3 синфга бўлади: Унумли синф (фермерлар), ер эгалари синфи ва унумсиз синф (саноатчилар).
Физиократларнинг муҳим хизматларидан бири шуки, улар капитал тушинчасини таҳлил қилишган. Қишлоқ хўжалигида ерни сифатли ишлаш, ерларнинг захини қочириш, қуритиш, от, плуг, барона учун маълум аванс ҳамда уруғ - ишчи - батрак сарфларини ажратиб, асосий ва айланма капитал тўғрисидаги ғояларини билдиради.
Ф.Кенэ иқтисодий тарихда такрор ишлаб чиқариш жараёнини ва ялпи ижтимоий махсулот муомиласини бутунича кўрсатиш учун биринчилардан бўлиб уриниб кўрди. Бу жараён схематик равишда "Иқтисодий жадвал"да ўз аксини топган. Унда мамлакатда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотнинг айланиши орқали қандай тақсимланиши кўрсатилган, бунинг оқибатида ишлаб чиқаришнинг аввалги хажмида қайта бошлаш учун шарт - шароитлар яратилади.
Жадвалда Ф.Кенэ иқтисодий таълимотининг асосий томонлари, унинг "соф махсулот" ва "капитал", унумли ва унумсиз синфлар тўғрисидаги таълимотлар акс этган. Унда муаллифнинг капиталистик ишлаб чиқариш усулини ҳимоячиси сифатида синфий позиция ҳам кўриниб турибди. "Иқтисодий жадвал"нинг шартларига кўра бу жараён беш актдан иборат бўлиб, ҳар бири бир миллиард ливрга тенгдир.

  1. Мулкдорлар синфи "унумли синф"дан 1 миллиард ливрлик озиқ - овқат сотиб олади, яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотнинг 1/5 қисми реализация қилинади.

  2. Мулкдорлар "унумсиз синф"дан 1 миллиард ливрлик саноат махсулотлари сотиб оладилар. Шу билан "унумсиз синф" ўз маҳсулотнинг ярмини реализация қилади.

  3. "Унумсиз синф" мулкдорлардан олган пулга "Унумли синф"дан истеъмол учун керакли махсулотларни олади. Шу йўл билан қишлоқ хўжалик маҳсулотининг яна ярми реализация қилинади.

  4. "Унумли синф" "Унумсиз синф"дан олган 1 миллиард ливрга унинг ўзидан ("Унумсиз синф"дан) ишлаб чиқариш қуроллари олади. Улар асосий капиталнинг ейилган, ишдан чиққан элементларини тиклашлари керак. "Унумсиз синф"нинг махсулотини қолган иккинчи ярми реализация қилинади.

  5. Айланиш жараёнининг бешинчи, якунловчи актида "Унумсиз синф""Унумли синф"дан 1 миллиард ливрлик ишлоқ хўжалик хом ашёси харид қилади.

Умумий ижтимоий махсулотнинг айланиши натижасида синфлар ўртасида 3 миллиард ливрлик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва 2 миллиард ливрлик саноат буюмлари реализация қилинади.
"Иқтисодий жадвал"да такрор ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш асосида олинган муҳим илмий хулоса шундаки, унда айрим - айрим, олди - сотди актлар қараб чиқилмасдан кўплаб индивидуал актлар синфлар ўртасидаги муомилага бирлаштирилган.
Ф.Кенэнинг жадвали иқтисодий тарихда биринчи марта натурал, яъни товар ва пул ҳолидаги моддий неъматларнинг макроэкономик занжири бўлиб, ундаги ғоялар бўлажак иқтисодий моделларнинг куртаги бўлиб қолди.
Ф.Кенэнинг ғоялари
Download 109 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish