Режа: Меркантилизмнинг вужудга келиши, мазмуни, ижтимоий иқтисодий асослари ва тарихий тақдири. Классик (мумтоз) иқтисодий мактабнинг пайдо бўлишининг тарихий шарт-шароитлари. Физиократизм иқтисодий таълимоти


Классик (мумтоз) иқтисодий мактабнинг пайдо бўлишининг



Download 109 Kb.
bet2/5
Sana01.07.2022
Hajmi109 Kb.
#724756
1   2   3   4   5
Bog'liq
1413565597 59648

Классик (мумтоз) иқтисодий мактабнинг пайдо бўлишининг
тарихий шарт-шароитлари.
Меркантилизм ўрнига классик (мумтоз) иқтисодий мактаб вужудга келди. Ўша даврларда саноатлашаётган буржуазия синфининг талабларига жавоб берадиган таълимотларга эҳтиёж ўсиб бормоқда эди. Унинг номаёндалари ўз илмий тадқиқотларини, кишиларнинг ишлаб чиқариш соҳасидаги илмий таҳлилини асос қилиб олдилар. Классик мактаб ишлаб чиқаришнинг капиталистик усули шаклланаётган ва мустаҳкамланаётган даврда вужудга келди. Капитализм айрим мамлакатларда тарихий шарт - шароитлар турлича бўлган, яъни феодал муносабатларнинг сақланганлиги даражасига қараб турлича ривожланади. Бу жараён дастлаб XVI асрда Англияда рўй беради. Феодализм емирилиб унинг заминида капиталистик муносабатлар шакллана борди, ҳунармандчилик ўрнига мануфактуранинг кириб келиши ижобий воқеа бўлди. Манфактурада мехнат тақсимоти, кооперация, ёлланма ишчи кучи, яъни капиталистик ишлаб чиқариш куртаклари пайдо бўлди. Қишлоқ хўжалигида, капиталистик фермерчилик юзага келди, илмий техника янгиликлари кенг қўлланила бошланди. Аграр инқилоб ислоҳат номини олиб, бу ўзгариш манфактура саноатининг ўзгариши билан боғлиқ. Дастлабки майда тўқиш, хом ашё, жун, қўйларни кўпайтирилиши ва хаказо. Саноат тез ўса бошлади. Янги синфлар пайдо бўлди. Дехқонларнинг еридан ажралиши, ёлланма ишчиларга айлантирилиши қарама - қаршиликни кучайтирди. Бу жараёнларнинг барчаси охир - оқибатда буржуа инқилобининг юзага келишига замин яратди. Англияда феодал жамиятга чек қўйилди, демократик жараёнлар кучайди. Англиянинг бойишида унинг мустамлакачилик сиёсати катта ўрин эгаллади. Англия жаҳондаги энг йирик ва кучли денгиз давлатига айланди. Савдо, товар - пул муносабатлари ҳам кескин ривожланди. Бу ерда механика, астраномия, физика фанлари тез ривожлана бошлади. Шу даврда Исаак Ньютон (1693-1727 йиллар), Томас Гобс (1588-1679 йиллар) каби олимлар яшаб ижод этган. "Инсон инсонга бўри" ибораси Томас Гобсга тегишли бўлиб, инсоннинг ҳаракатлантирувчи куч - эгоизм эканлигини илгари суради. Уларнинг фикрига қараганда ижтимоий ҳаётда ҳам табиатдагидек объектив қонуниятлар таалуқлидир. Ана шундай шароитда классик иқтисодий мактаб шаклланди ва ривожланди. Классик иқтисодий мактаб номаёндалари феодализм ўрнига келган нисбатан прогрессив капиталистик муносабатларнинг ички иқтисодий алоқаларини ўрганадилар ва ўз тадқиқотларини асосан ишлаб чиқариш соҳасига кўчирадилар. Классик иқтисодий мактаб деганда В.Петтидан бошланадиган иқтисодий тадқиқотлар тан олинади. В.Петти классик мактабнинг отаси ва статистиканинг кашфиётисидир. Англияда В.Петти, Францияда П.Буагильбер шу мактабнинг бошловчилари бўлдилар. Францияда шу мактабнинг бир йўналиши бўлган физиократлар вужудга келди (Ф.Кенэ, А.Тюрго ва бу мактаб А.Смит, Д.Рикардолар билан якунланди). "Ҳамма учун иқтисодиёт" ишлаб чиқариш омиллари вужудга келди. Мехнат, ер ва капитал товарга айлантирилди.

Download 109 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish