31
июнда ―Тараққий‖
номи билан нашр этилди, унга таниқли жамоат арбоби
Исмоил Обидов (Габидов) муҳаррирлик қилди. Жадидлар дастурий
ҳужжатлар, амалий ҳаракатлар стратегияси ва тактикасини фаол ишлаб чиқа
бошладилар.
Шу
билан бирга, жадидчилик ҳаракатида ҳали 1914-1915 йиллардаѐқ
пайдо бўлган бўлиниш февраль инқилобидан сўнг сезиларли кучайди ва 1917
йил октябрь арафаларига келиб яққол кўринди.
Халқларни маданий ва миллий ўз-ўзини бошқаришга чақирган
инқилобий демократик шиор жадидларнинг халқ оммасини маърифатли
қилиш ва уларни миллий умумдемократик манфаатлар учун курашга
отлантиришга бел боғлаганликларини кўрсатар эди.
XIX аср охири XX аср бошида Марказий Осиѐ халқлари
маданияти
хазинасида Фурқат номи ўзига хос ўрин тутади.
Фурқат дунѐқараши ва ижтимоий-фалсафий тафаккурининг шаклланиши
даврида Марказий Осиѐ халқларининг ижтимоий ҳаѐтида эски муносабатлар
емирилаѐтган ва янги муносабатлар вужудга келаѐтган эди. Сиѐсий ҳаѐтдаги
янги ҳодисалар таъсири остида, Россия билан иқтисодий ва маданий
алоқалар таъсири остида ўтган асрнинг 80-90–йилларидаѐқ Ўзбекистон
зиѐлиларининг демократик қисми намояндалари кўз ўнгида дунѐни
эскича
англашнинг, тарихий жараѐнлар ҳақидаги диний идеалистик тасаввурнинг
асоссизлиги, ҳақиқатга хилофлиги тобора равшан кўрина бошлади.
Зокиржон Фурқатнинг хизмати шундан иборатки, у XIX асрда ижтимоий
тараққиѐтни тушунтиришнинг янги усулини топишга уринди, феодал-хонлик
тузуми ва ўрта асрчилик идеологиясига қарши кураш олиб бориш учун
тарихга, жамиятга нисбатан ўз янги қарашларини асослашга ҳаракат қилди.
Фурқат
мамлакат
халқларининг
қолоқликда
сақланишига
жаҳолатпарастлик,
зулматнинг
ҳукмрон
бўлиши,
ҳокимиятни
бошқарувчиларнинг маърифат ва маърифатпарвар кишиларга ғамхўрлик
қилмасликлари энг асосий сабаб деб ҳисоблади.
Эсизким, бизни (нг) ўтмуш хону беклар
Кечиб ишратда зайи субҳу шоми.
Кетурмай ѐнига бир аҳли дониш
Ўзига хос этиб неча авоми.
Чу илму фазл элини тутмадилар,
Қилибон тарбиятда эҳтироми.
Чу илм аҳлиға парво қилса эрди,
Булур эрдимуди давлатга ҳоми.
1
Фурқат ана шу фикрга амал қилиб, ўз ватандошларини Европа
билимларини ўрганишга даъват қилди. Фурқат тараққиѐт манбаини фанда
деб билди, у жонажон мамлакатни тараққий эттиришнинг асосий йўли
хонлик усул-идорасини битиришда деб тасаввур қилди, халқ
моддий
турмушининг яхшиланишини ўз ватанининг куч-қудратида деб англади.
1
Фурқат. Танланган асарлар. – Т.: 1958, -Б24.
32
Комил ишончли маърифатчи Фурқат ўзининг шеърий ижодини сиѐсий ғоялар
билан маҳкам боғлади. Шеърият Фурқат қўлида ўткир қурол бўлиб хизмат
қилди. Унинг ѐрдамида Фурқат ўрта асрчилик ва жаҳолатпарастликка қарши
курашди. Ижтимоий тараққиѐт жараѐнига ўзига хос фикрлар билан баҳо
бериб, ўз асарларида жаҳолатпарастлик ва турғунликка қарши курашди,
Марказий Осиѐ халқларининг техника ва иқтисодий жиҳатдан юксалишини
орзу қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: