Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Раҳбар шахснинг маҳорати – раҳбарнинг бошқарув санъати сирларини 
билиши, ходимларни танлашдан тортиб, улар билан боғлиқ зиддиятли 
вазиятларда оптимал ечим топа билиши, ўзи масъул жабҳада ундан 
фойдаланган ҳолда, юксак меҳнат самарадорлигига эришиш учун 
жамоасининг бунѐдкорлик кучларини сафарбар эта олиши, ташкилотчилик 
қобилиятининг намоѐн бўлишида намоѐн бўлади. 
1
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ 
намунавий қоидалари
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори. www.lex.uz 


21 
Раҳбар маҳоратининг муҳим жиҳати унинг муомала маданиятида акс 
этади. Самимийлик, адолатпарварлик, хушмуомалалик, ишбилармонлик, 
асосий муаммо билан иккинчи даражали вазифаларни ўз вақтида фарқлай 
билиш, ташаббускорлик, оптимизм – раҳбар маҳоратини белгиловчи 
омиллардандир. 
Шахсий етуклик — инсоннинг ижтимоий ва маънавий-ахлоқий 
баркамоллигини англатувчи тушунча. Шахсий етуклик ҳар бир кишида 
асосан маънавий тамойиллар ва талабларга жавоб берадиган инсоний 
фазилатларнинг тўла-тўкис шаклланганлигини англатади. Шахснинг ўз 
ўрнини билиши, одоб-ахлоқ талабларига риоя қилиши, ўзгалар ҳурматини 
жойига қўйиши, ўз шаъни, қадр-қиммати ва ор-номусини сақлаши, муомала 
ва билим-кўникмаларини юксак даражада эгаллаб олганлиги шахсий етуклик 
белгилари саналади ҳамда ўз муаммоларини самарали ечиш ва жамият 
маданий ҳамда моддий қадриятларини яратишга имкон беради. Шахсий 
етуклик инсондан ўзини қуршаб олган вазиятни тасаввурлар ѐки 
адашишлардан ҳоли тарзда тўғри тушунишини, ўз хатти-ҳаракати учун 
масъулиятни ўз зиммасига олишга тайѐрлиги ва уларни олдиндан кўра 
билишга лаѐқатлиликни назарда тутади. Шахсий етук инсон ўз олдига мақсад 
қўяди ва унга қандай эришиш кераклигини билади; ўзининг ким эканлигини, 
яъни кучли ва кучсиз томонлари ҳамда муаммолари ҳақида ўзига ҳисоб бера 
олади. Етук инсон ўзини ҳурмат қилиш асносида бошқа кишиларни ҳам 
ҳурмат қилади ҳамда уларнинг манфаатларини ҳам тўғри тасаввур этади. 
Шахсий етук киши ижтимоий маъқуллаш ѐки маъқулламасликлардан 
нисбатан ҳолидир, чунки у ҳаѐт ҳамда ижтимоий муҳит ҳақидаги шаклланган 
қарашларни эгаллаган бўлади. Одатда унинг маънавий қадриятлари 
доирасида индивидуал эҳтиѐжларидан ташқари ижтимоий масъулият ҳам 
бўлади ва бунинг учун бу аҳамиятли саналади. Шахсий етук инсонга 
псиҳологияда тарбияланганлик ҳолати сифатида қаралади, ҳар бир катга 
ѐшдаги киши унга эришиши лозим, - деб ҳисобланади.
Шахсий намуна : 1) шахс маънавиятининг намоѐн бўлиш шакли ва 
даражаларидан бири; 2) тақлид қилиш учун намуна вазифасини ўтовчи 
инсоннинг ѐки ижтимоий гуруҳнинг, жамоанинг ижобий ѐки салбий 
ҳаракати; 3) тарбия усулларидан бири, бунда бир киши ѐки гуруҳнинг хатти-
ҳаракати бошқалар учун намуна бўлади; шу билан бирга намунага 
эргашишга рағбат уйғонибгина қолмай, балки фаолиятнинг тайѐр шакли ҳам 
таклиф этилади ва у кейинчалик кенг ѐйилиб, кўпларнинг хулқий меъѐрига 
айланади. Шахсий намуна ижтимоий интизом ва ўзаро тарбия, анъаналарни 
қўллаб-қувватлаш ва хулқ-атворни такомиллаштиришни амалга оширувчи 
воситалардан бири. Намуна кучи катта аҳамиятга эга. Унинг таъсирчанлиги, 
асосан, ижтимоий шароит ва имкониятларга боғлиқ. Шахсий намунага 
эҳтиѐж бир ижтимоий иқтисодий тузумдан иккинчисига ўтиш, кескин 
бурилиш даврларида сезиларли даражада ошади, бунда жамият ахлоқсизлик, 
қонуннинг ишламаслик ҳолатида бўлади. Шахсий намуна тарбия воситаси 


22 
сифатида оила, ўқувчи ѐшлар, салбий хулқ атворли кишилар мавжуд
ижтимоий гуруҳларда, Айниқса,, сезиларлидир. Шунингдек у гўдаклик ва 
болалик ѐшида таълим ҳамда тарбиянинг асосий усули ҳисобланади. 
Раҳбар шахслар авлодини шакллантириш аслида жуда мураккаб масала. 
Бу масала билан олимлар ва давлат раҳбарлари узоқ вақт, изчиллик билан
шуғулланганлар. Чунки, инсон раҳбар бўлиб туғилмайди, изчил тарбия ва 
тажриба воситасида иқтидорли кишилар раҳбар шахсга айлана боради. Шу 
маънода украиналик олим А.Г.Ковалѐвнинг ―раҳбар шахс‖ тушунчасига 
берган таърифларига диққат қилиб ўтиш лозим. Унинг фикрича, раҳбар 
шахслар қуйидаги уч типга бўлинади: 
1. Салбий типлар. Улар жамоада ѐмон муҳитни юзага келтиради. Ўзи 
ҳеч нарса қилмайди, лекин ўзгалардан талаб қилади. Ишлар ўз ҳолича 
кетаверади ва аслида эса ишнинг боришида жамоадан кимнингдир 
ташаббуси бор бўлади. Бундай типдаги раҳбар шахслар жамоани етарли 
даражада бошқара олмайдилар, натижада ишда орқага кетиш бошланади.
2. Ижобий типлар. Улар жамоада хушкайфиятни юзага келтирадилар. 
Бу типдаги раҳбар шахсларнинг бир камчилиги – ўзгаларга нисбатан 
меъѐридан ортиқ даражада талабчан бўлишларидир. Натижада улар 
бошқараѐтган жамоада ноқулай муҳитнинг юзага келиш эҳтимоли бўлади.
3. Ўртача типлар. Улар салбий ва ижобий тип ўртасида бўладилар. 
Бундай типлар жуда қаттиқ ишлайдилар, ўзгалардан ҳам шуни талаб 
қиладилар. Бироқ бундай раҳбарлик қилиш усули авторитар ҳисобланиб, у 
ўзгаларга ҳукм ўтказишга олиб келади.
1
Раҳбар кадр, давлат хизматчисининг шахсий сифатлари, фазилатлари 
макон ва замонда шаклланади. Ҳозирги янги, ўтиш даврида илгари раҳбар 
кадрларда бўлмаган истиқлол даврига хос фазилатларни шакллантириш учун 
ажойиб имкониятлар мавжуд. Ўзгараѐтган ижтимоий муҳит иш услуби, 
раҳбарлик тарзи, талаблари янги типдаги давлат мулозимлари, раҳбар 
кадрларни тарбиялаш учун зарур бўлган объектив шарт-шароитни яратди. 
Галдаги вазифа давлат хизматчиларига қўйилаѐтган янги талабларни, улар 
учун зарур бўлган фазилатларни илмий асослаб, таҳлил этиб, умумлаштириб, 
маънавий-маърифий 
тарбия, 
амалий 
тажриба 
ѐрдамида 
махсус 
шакллантиришдир. Ана шунда давлат хизматчилари тафаккуридаги 
янгиланиш улар орқали халққа, демакки, ҳар бир ўзбекистонликка етиб 
боради. Жамият тафаккури тезроқ янгиланади, миллат бир жону бир тан 
бўлиб, ислоҳотларни тезлаштиради. 
Давлат хизматчилари тафаккурини янгилаш икки томонлама жараѐндир. 
У бир томондан, янги, замонавий давлат хизматчиларига хос фазилатларни 
махсус, илмий асосда шакллантиришни талаб қилса, иккинчи томондан, 
1
Ковалѐв А. Влияние личности руководителя и стиля его работы на социально – психологический климат 
коллектива. // Социально – психологичесикий климат коллектива и личность. – Т.: ―Мысль, 1983. С. 139-
140. 


23 
ҳамон ўз таъсирини кўрсатаѐтган, собиқ шўро кадрлар сиѐсатида ―синалган‖ 
корпоратив-бюрократик псиҳологияни сиқиб чиқариш талаб қилади. Бу икки 
жараѐнни параллел олиб бориш зарур. 
Маълумки, шахсий манфаатлар, нафс устуворлигига қурилган 
бирлашув, уюшиш кучли бўлади. Чунки шахсий манфаат устуворлиги давлат 
органларига суқилиб кириб олган худбин, юлғич, устомон, лаганбардор, 
иқтидорсиз шахсларни бирлаштиради. Собиқ шўро тизимида бундай 
бирликнинг тамойили - шахсий садоқат, ―мен сизга, сиз манга, давлатни эса 
қўя туринг‖ тарзида намоѐн бўлди. Натижада, шахс – давлатдан, давлат – 
шахсдан, шахс – ўз меҳнати меваларидан узоқлашди, бегоналашди. Шу 
сабабли муросасиз танқид остига олинган шахсий, гуруҳий, маҳаллий, қон-
қариндошчилик манфаатларини давлат манфаатидан устун қўйиш каби собиқ 
шўро тизимидан қолган зарарли мерос баъзи ҳолларда ҳамон ўзини эслатиб 
турибди 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish