14
ватанпарварлик, имон, диѐнат, адолат, меҳр-шафқат, эътиқод, поклик,
ҳалоллик, вафодорлик кабиларни ўз ичига олади.
Раҳбар шахс маънавиятига хос фазилатлардан асосийси Адолатдир.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбар
адолати ҳақида шундай деган: ―Раҳбар адолати,
элу юртга етакчилик
қилишдек оғир масъулиятни бўйнига олган одамнинг адолати бугунги кунда
беқиѐс аҳамиятга эга. Авваллари ҳам кўп бор айтган бир фикримни яна
такрорламоқчиман: халқ очликка, ҳамма нарсага чидаши мумкин, аммо
адолатсизликка чидай олмайди. Одил ҳукмдор, адолатли раҳбар ғояси
Форобийдан
Алишер
Навоийгача
яна
бошқа
кўп-кўп
мутафаккирларимизнинг улуғ маънавий идеали бўлиб келган‖.
1
Раҳбар шахс маънавиятини ташкил қилувчи фазилатлардан ташқари,
яна инсонга хос иллатлар ҳам бор. Улар раҳбар шахс маънавиятининг
шакллантиришга тўсиқ бўлмоқда.
Мисол учун, профессор Э.Ғозиев ана
шундай иллатлардан ўн бештасини кўрсатиб ўтади:
1. Ўзини-ўзи бошқара олмаслик.
2. Шахсий қадриятлардан путур кетиши.
3. Шахсий мақсаднинг ноаниқлиги.
4. Ўзини-ўзи камол топтиришнинг издан чиққанлиги.
5. Муаммоларни ҳал қилиш малакаларининг етишмаслиги.
6. Ижодий ѐндашувда нуқсонларнинг мавжудлиги.
7. Одамларга таъсир ўтказа олмаслик.
8. Бошқарув фаолияти хусусиятларини етарли даражада тушунмаслик.
9. Раҳбарлик қилиш малакаларининг заифлиги.
10. Бошқаларни ўқитиш, уларга сабоқ бериш, ўргатиш уқувининг
йўқлиги.
11. Меҳнат жамоасини жипслаштириш қобилиятининг пастлиги.
12. Янгиликлар билан ўзгалар эътиборини жалб қилишга уқувсизлик.
13. Одамлар билан муомала қилиш маданиятининг йўқлиги.
14. Ақл ва фаросат бобида сусткашлик.
15. Ишбилармонлик қобилиятининг кучсизлиги.
2
Ахлоқан баркамол, билимли ва тажрибали, илм асосларини чуқур
эгаллаган, адолатпарварлик, инсонпарварлик эътиқоди кучли раҳбар шахслар
юксак маънавий фазилатларнинг соҳиби бўла оладилар. Бу фазилатлар
бирлашиб, жамиятнинг дунѐқараши, эътиқоди, халқнинг
миллий онги
шаклланишига, мустаҳкамланиб, ривожланишига олиб келади. Маънавий
камолот унинг барча қирралари ўзаро боғлиқлиги, бир-бирига бевосита ѐки
билвосита таъсир этиб туриши асосида давом этади. Инсон, жумладан,
раҳбар шахс камолотини маънавиятнинг юқоридаги томонларидан
1
Каримов И. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 1999. Б. 239.
2
Ғозиев Э. Рахбар фаолиятидаги нуқсонларни бартараф этиш. // ―Халқ таълими‖ журнали, 2000. № 3. Б. 18-
23.
15
бирортасисиз тўлиқ тасаввур этиш мумкин эмас. Унинг моҳияти ҳам шу
сифатларнинг муштарак бирлиги асосида
шаклланади ва камол топиб
боради.
Раҳбар шахс маданияти. Маданият, аввало,, маънавий бойлик
ҳосиласидир. Сиѐсий маданияти юксак раҳбар миллат, давлат, халқ манфаати
нуқтаи назаридан иш тутади, умум манфаатини ўз шахсий эҳтиѐжи ва
манфаатларидан устун қўяди.
Аввало,, раҳбарлар ва раҳбарликка даъвогар шахслар ўзларини ҳар
жиҳатдан тарбиялаб боришлари лозим. Бунинг учун сиѐсий ҳаѐтдан хабардор
бўлиш ѐки иқтисодий ва касбий билимларни ўзлаштиришнинг ўзигина кифоя
қилмайди. Улар жаҳон тажрибалари асосида шаклланган илғор бошқарув
малакаларини ҳам ўзлаштирган бўлишлари керак. Бугунги раҳбар
бунга
ўзига нисбатан талабчан бўлиб эришади. Масалан, у ҳар куни газета ва
журналлар ўқиши, радио ва ойнаи жаҳон янгиликларидан хабардор бўлиш
орқали ҳам маълум даражада билим эгаллаши мумкин. Яна сиѐсат,
иқтисодиѐт ва маънавиятга дахлдор китобларни, ҳатто мумтоз адабиѐтларни
мустақил ўқиши, тарихий жараѐнларни чуқур мушоҳада қилиши ҳам унинг
дунѐқарашини кенгайтиради.
Буларнинг барчаси раҳбар маданий савиясининг ўсиб боришига ва
сиѐсий маданиятининг такомиллашувига катта ѐрдам беради.
Чунки
чекланган тафаккур, чала билим, паст маданият билан дунѐни билиб,
масъулиятли иш ва мансабни эгаллаб бўлмайди.
Бинобарин, демократик асосда шаклланиб бораѐтган жамиятимиз талаби
шуки, сиѐсий етук, ақлан ва маънан баркамол, пухта билимга эга бўлган
теран тафаккурли кишиларгина раҳбар бўлишга ҳақлидирлар.
Аждодларимизнинг киндик қони тўкилган муқаддас масканимиз
саналмиш шу Ватаннинг бир кафт тупроғи,
зилол суви, тоза ҳавоси, ранго-
ранг табиати-ю, қир-адири, тоғ-тошлари юракка шунчалик яқинки, буни бир
сўз билан таърифлаш қийин. Ана шундай мўътабар Ватанда раҳбарлик
қилиш, унинг келажак авлоди, ҳар бир жамоасига масъул бўлиш, бутун
умрини раҳбарлик меҳнатига бағишлаш, юрт равнақи учун умрини сарфлаш
ҳар бир етакчи учун катта бахт.
Do'stlaringiz bilan baham: