11
Юқорида келтирилган жиҳатлар раҳбарлик фаолиятининг маълум
аспектларини намоѐн этади. Масаланинг иккинчи томони - раҳбарлик
фаолияти билан шуғулланувчининг шахси билан боғлиқ юксак инсоний
фазилатлардан иборатдир. Раҳбар ҳалол-пок, виждонли, иймонли, қаттиққўл,
диѐнатли, меҳр-шафқатли бўлиши керак. Раҳбарликка эгри йўл, эгри қўл,
эгри мақсад билан эришиб бўлмайди. Феъл-атворида
эгрилик бор киши
раҳбарлик лавозимида узоқ фаолият юритолмайди.
Раҳбар
мустақил
бўлиши,
ижтимоий
фаолиятнинг
қонунан
тақиқланмаган ҳамма соҳаси билан шуғуллана олиши лозим. Шу билан
бирга, у ўзи бошқараѐтган жамоа орасида обрў-эътиборга эга бўлиши зарур.
Раҳбар фаол бўлмаса, жамиятда ижтимоий фаоллик шаклланмайди.
Каттами, кичикми, қайси мансабда бўлишидан қатъи назар, ҳар бир
раҳбар олдида «ўз ишимга талаб даражасида ѐндашишим учун нималарни
билишим, қандай фазилатларга эга бўлишим керак?» - деган савол ҳамиша
кўндаланг туради.
Бошқарувда тажриба, кўникма, маҳорат, билим, ақл ва идрокнинг ҳам
роли катта. Аммо, энг аввало,, бошқарув – бу
санъат, аниқроғи, ижоддир.
Раҳбарликка ҳам, худди санъаткор учун зарур бўлганидек, иқтидор ва
истеъдод лозим. Яъни, ҳар кимдан санъаткор чиқмаганидек, истаган одамдан
ҳам яхши раҳбар чиқавермайди.
Раҳбар ўз қобилияти, истеъдодини ишга солиб изланади, шу мақсадда
ҳаѐтни, одамларни чуқур ўрганади. Натижада, тўплаган билимлари,
тажрибаларини бошқарувнинг умумий қонуниятлари асосида шакллантириб,
ўзининг раҳбарлик усулини яратади. У ўз бошқарув
усулларини
шакллантиришда мутлақо эркин шахсдир, лекин унинг раҳбарлик усули
ижобий натижа бериши керак.
Раҳбарлик фаолиятининг самарадорлиги раҳбар шахснинг тафаккури,
ақл-идрокига ҳам бевосита боғлиқ бўлади. Тафаккур раҳбарга кенг ва чуқур
фикрлай олиш, яхшини ѐмондан,
фойдани зарардан, муҳимни номуҳимдан
бехато ажрата олиш имкониятини беради. Бу - ҳаммага ҳам насиб
қилавермайдиган юксак фазилат. Агар раҳбарда шулар шаклланган бўлса,
бундай раҳбар бошқарувнинг сир-асрорларини қийналмасдан эгаллайди
ҳамда ўз жамоасида обрў эътиборга эга бўлиб, улар ишончини қозонади.
Демак, ҳар қандай раҳбар кенг ва чуқур фикрлай олиши билан бирга,
чаққон ва
уддабурон, ҳаракатчан ва шижоатли бўлиши ҳам керак. Шунинг
учун раҳбарлик фаолиятини тафаккур ва ҳаракат бирлиги дейиш мумкин.
Раҳбардаги ўзига хос талабчанлик, меҳрибонлик ҳамда масъулият жамоа
аъзоларида ҳам жавобгарлик ҳиссининг шаклланишига сабаб бўлади.
Малакали раҳбар кадрлар тизимини муваффақиятли шакллантиришда
―Ижтимоий псиҳология‖, ―Раҳбар псиҳологияси‖, ―Бошқарув псиҳологияси‖
каби фанларни яхши ўзлаштириши учун бор имкониятини ишга солиши
керак.
12
Хуллас, жамоага раҳбарлик қилиш катта санъат. Раҳбар – устоз,
мураббий, раҳбар - миллат тарбиячиси, жамиятимиздаги масъул шахс. Унинг
машаққатли меҳнати натижаси ўлароқ, келажак
ворислари камол топиб
боради. Демак, раҳбарларга қаратилган эътибор – Ватан тақдирига
қаратилган эътибордир.
Do'stlaringiz bilan baham: