Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти - индивид томонидан ахлоқий онг 
орқали жамият маданиятини идрок этиш даражаси; ахлоқ талаблари инсон 
хатти-ҳаракатлари жамиятнинг шакллантирувчи таъсири остида қай 
даражада чуқур ва уйғун эканлиги кўрсаткичидир. Турли омиллар таъсири 
остида: раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти ҳаѐтий тажриба ва тарбия; 
билим ва санъат шахс жамиятнинг ахлоқий маданияти ютуқларини турли 
даражада ўз онги ва хатти-ҳаракатларида жамлайдиган мураккаб дастур 
бўлиб, ўз ичига инсониятнинг шундай тажрибасини оладики, унга кўра инсон 
анъанавий вазиятларда ахлоқан иш юритади, ҳамда онгнинг ижодий 
элементларини – ахлоқий ақл, интуицияни ҳам ўз ичига олади ва улар 
ѐрдамида муаммоли вазиятларда ахлоқий қарорлар қабул қила олади. Раҳбар 
шахсининг ахлоқий маданиятини шакллантиришдан мақсад - анъанавий ва 
ижодий элементларнинг оптимал уйғунлигига эришиш, шахснинг аниқ бир 
тажрибасини 
жамоатчилик 
ахлоқининг 
барча 
бойликлари 
билан
бирлаштиришдир. 
Раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти - элементларининг яхлит тизими 
бўлиб, ахлоқий фикрлаш маданияти (ахлоқий мулоҳаза юритиш қобилияти, 
ахлоқий билимлардан фойдалана олиш, яхшилик ва ѐмонликни ажратиш, 
юзага келган вазиятнинг ўзига хос хусусиятларига ахлоқий меъѐрларни 
қўллай билиш ва ҳоказолар)ни қамраб олади. Ўз ичига яна туйғулар 
маданиятини, инсоннинг ―ахлоқий резонансга‖ қобиллиги, ҳамдардлиги ва 
жонкуярлигини; ахлоқий тажрибада ҳис-туйғу ва ўйларнинг амалга 
оширилиш қиѐфасини, уларнинг кундалик ҳаѐтда хатти-ҳаракат меъѐрига 
айланиб бориш даражасини характерловчи хулқ-атвор маданияти; шаклларни 
регламентловчи қоидаларга қай даражада амал қилиш сифатидаги этикетни, 
мулоқотда шахснинг ўзини тута билишини олади. Қисқа қилиб айтганда, 
раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти - умумий ахлоқий тамойилларни 
билиш, уларни чуқур ҳис этилган қарашларига айлантириш, хатти-
ҳаракатларнинг энг муносиб шаклини қўллай билишдир. Унинг ҳар бир 
элементини 
ўзлаштириш 
раҳбар 
шахсининг 
ахлоқий 
маданияти 
мустаҳкамлигини шакллантиришга ѐрдам беради. Раҳбар шахси ахлоқий 
маданиятининг олий даражасини ―ахлоқий донолик‖ деб, ахлоқий 
фаолиятининг оптималлиги ва уйғунлигини таъминлаб бера олиш, ҳар 
қандай вазиятда ҳам муносиб хатти-ҳаракат қила олиш деб таърифласа 
бўлади.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
Давлат 
бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 
ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида 


13 
Қарори қабул қабул қилинган бўлиб унда: ―Раҳбар ўзига бўйсунувчи 
ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак 
бўлиши, давлат органида ѐхуд унинг таркибий ѐки ҳудудий бўлинмасида 
маънавий-психологик муҳит шаклланишига кўмаклашиши лозим, у 
бўйсунувчи ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқиб 
кетадиган топшириқларни бажаришини талаб қилмаслиги, шунингдек 
қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишга ундамаслиги керак.
Раҳбар: 
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уларни тартибга солиш 
юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши; 
коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриши;
ходимларни самарали бошқариши, ўзига ишониб топширилган мулкка 
ва молиявий маблағларга эҳтиѐткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда 
бўлиши шарт. Раҳбар ўзига бўйсунувчи, хизматдаги хулқ-атвори 
принциплари ва қоидаларини бузаѐтган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига 
(ҳаракатсизлигига) йўл қўйилмаслиги чораларини кўрмаганлиги учун жавоб 
беради.
Давлат хизматчилари хулқ-атвори билан жамоада бошқа давлат 
хизматчилари билан ўзаро ишчанлик ва амалий ҳамкорлик қарор топишига 
даъват этилган. 
Давлат хизматчилари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли
фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни 
ҳурмат қилиши шарт. Давлат хизматчилари ўзига бўйсунувчиларга ва 
фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-
қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир 
кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак.
Хизмат вазифаларини бажариш чоғида иш шароитлари ва хизмат 
тадбирларининг шаклига боғлиқ ҳолда давлат хизматчиларининг ташқи 
кўриниши фуқароларнинг давлат органига нисбатан ҳурмат билан
муносабатда бўлишига ѐрдам бериши, умумий қабул қилинган иш услубига 
мувофиқ бўлиши, улар расмийлиги, вазминлиги ва тартиблилиги билан
бошқалардан ажралиб туриши керак. 
Давлат хизматчилари хизматдан ташқари вақтда умумий қабул 
қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари, ғайриижтимоий хатти-
ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.‖
1

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish