79
Кайковус каби алломалар ҳамда Воиз Муҳаммад Рафиъ, Воиз Қавзиний,
Воиз Ширвоний, Ҳусайн Воиз Кошифий каби воизлар ўзларининг
тилшуносликка, мантиқшуносликка, фалсафага, воизлик санъатига, шеър
илмига бағишланган асарларида бу мавзуга доир ўз фикрларини
билдирганлар.
Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, Шарқ мумтоз адабиѐтида тортишув,
баҳслашув тарзида ѐзилган асарлар ҳам бўлиб, улар ―мунозара‖ деб аталган.
Асосан, шеърий йўл билан, баъзан эса насрда ѐзилган мунозараларда икки
(ѐки ундан ортиқ) образ орасида муайян масала бўйича баҳс кетади. Ўзбек
мумтоз адабиѐтида мунозара жанридаги асарларнинг аксарияти XV асрда
яратилган. Жумладан, Яқинийнинг ―Ўқ ва Ёй‖, Амирийнинг ―Чоғир ва Банг‖,
Аҳмадийнинг ―Танбур ва Чанг‖ мунозаралари диққатга сазовор.
Баъзан
ижодкорлар мунозара шаклида ѐзилган парчаларни ўзларининг бошқа
жанрдаги асарлари таркибига киритишган. Хусусан, Алишер Навоийнинг
―Фарҳод ва Ширин‖ достонидаги Фарҳод ва Ҳисрав ўртасидаги машҳур
диалогни тилга олиш мумкин.
Баҳслар таснифи
Мақсади, ўрни, вақти, шакли, предмети, иштирокчилар сонига кўра
турли баҳслар ўртасида муайян фарқлар мавжуд. Шунга кўра мутахассислар
уларни таснифлашга ҳаракат қилишади. Аммо баҳсларнинг умумқабул
қилинган таснифи ҳали ишлаб чиқилмаган. Шундай бўлса-да, баҳс
турларини фарқлаш баҳс иштирокчиси учун фойдадан ҳоли эмас. Масалан,
иштирокчилар сонига кўра уларнинг ―баҳс-монолог‖, ―баҳс-диалог‖ ва ―баҳс-
полилог‖ турларини ажратиш мумкин. Кўпчилик иштирок этадиган баҳс-
полилог ижтимоий-сиѐсий, маънавий, илмий ҳаѐт билан боғлиқ муҳим
масалаларни ечишда катта аҳамият касб этади. Ёки баҳс тингловчилар
кузатувида
ва
тингловчиларсиз
ҳам
олиб
борилиши
мумкин.
Тингловчиларнинг борлиги баҳслашувчиларга ўз таъсирини ўтказади, гарчи
улар баҳсга аралашмасалар-да, ижтимоий ҳаѐтда баҳс тингловчилар учун
олиб борилиши ҳолатларини кўп учратиш мумкин (масалан,
сайловчилар
билан учрашув пайтида, теледебатларда). Бунда баҳс ҳақиқатни аѐн этиш,
бир-бирини ишонтириш, рақибга ўз нуқтаи назарини ўтказиш учун эмас,
балки у ѐки бу муаммога эътиборни (жамоатчиликнинг эътиборини)
қаратиш, тингловчиларда (сайловчиларда) муайян таассурот уйғотиш, уларни
ўз томонига оғдириш учун олиб борилади. Табиийки, бунда баҳслашувчи
рақибини эмас, тингловчиларни ишонтирувчи далилларни келтиради,
фикрини баѐн этишда уларнинг манфаатлари, фикр йўналиши, дунѐқараши,
хоҳиш-истаклари ва ш.к.ларга
мослашишга интилади, кузатаѐтган одамлар
олдида ўзининг рақибдан устунлигини намойиш этишга ҳаракат қилади.
Яъни бунда психологик ва ташқи жиҳатлар ҳал этувчи роль ўйнайди ва ўзини
ишонч билан тутиш, ҳозиржавоблик, гапга усталик, лозим бўлса ўткир ва
ҳазил гап топа олиш ва ҳатто ташқи қиѐфа муҳим аҳамият касб этади. Бу
80
борада немис олимлари Зигельман ва Миллерлар шундай ѐзадилар:
―Билдирилган сиѐсий фикр-мазмуни қисман аудитория томонидан
шакллантирилади ѐки ҳар ҳолда, ахборотга нисбатан кутилаѐтган муносабат
асосида аудитория танланади.‖
1
Баҳсга киришган кишилар доим ҳам бир хил
мақсадни кўзламайди, турли ният-истакка таяниб иш кўради. Мақсад-
муддаосига қараб баҳсларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ҳақиқат
учун (ѐки ҳақиқатни аѐн этиш учун) баҳс; бирон-бир кишини ишонтиришга
қаратилган баҳс; ғалаба (ўз нуқтаи назарини қандай бўлмасин ҳақ деб
топтириш) учун баҳс; баҳс учун баҳс.
Уларнинг ҳар бири баҳслашувчилар (оппонентлар)дан муайян тактика
қўллашни талаб этади.Баҳс ҳақиқатни излаш, бирон-бир фикр ѐҳуд ғояни
синаб кўриш ва уларни асослаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Кўтарилган масаланинг тўғри ечимини топиш учун баҳслашувчилар у ѐки бу
масалага бўлган турли нуқтаи назарларни қиѐс қиладилар. Улар бирон-бир
фикрни, унга қарши қандай эътирозлар бўлиши
мумкинлигини билиш учун
оппонентлардан ҳимоя қиладилар ѐки аксинча, оппонент томонидан
билдирилган фикрга, унинг тўғрилигини асословчи қандай далиллар
борлигини аниқлаш учун қарши чиқадилар. Бундай баҳсда далил-исботлар
диққат билан танланади ва таҳлил этилади, қарама-қарши томоннинг нуқтаи
назари ва қарашлари синчиклаб ўрганилади, яъни биргаликда ҳақиқат, тўғри
ечим изланади. Албатта, бундай баҳс масалани тушунадиган, у ҳақда етарли
маълумотга эга бўлган, унинг ҳал этилишидан манфаатдор бўлган, керак
бўлса ўз нуқтаи назаридан (агар унинг нотўғрилиги аѐн бўлса) воз кечишга
тайѐр одамлар ўртасидагина бўлиб ўтиши мумкин.
Баҳсдан кўзланган мақсад ҳақиқатни аѐн этиш, тўғри ечимга келиш
эмас, оппонентни ишонтириш ҳам бўлиши мумкин. Бунда баҳслашувчи
одатда, ўзи тўғри деб билган нарсага оппонентини ишонтиришга ҳаракат
қилади.
Айримлар учун баҳсда кўтарилган масаланинг ўзи ѐки унинг тўғри
ечими, ѐки ҳақиқатни аѐн этиш, оппонентини ўзининг ҳақлигига ишонтириш
эмас, балки ғалаба керак.
Бунинг сабаблари турлича. Масалан, улар ўзларининг ҳақ эканлигига
астойдил ишонтиришлари ва ҳар қандай
шароитда, ўз нуқтаи назарларида
қаттиқ туришлари мумкин. Ёки бошқаларга ғалаба ўз мавқеини сақлаб
қолиш, ўз шахсиятининг аҳамиятини кўрсатиш, атрофдагиларнинг ақли ва
қобилиятларини тан олиши учун керак. Яна бошқалар ғолиб бўлишни яхши
кўради. Улар ўзларининг ноҳақ эканликларини ҳис этган, тушунганда ҳам
ортга чекинмайди. Бундай одамлар ҳақида немис мутафаккири И.В.Гѐте
шундай деган эди: ―Кўплар шунинг учун ҳам ҳақиқатга қарши
баҳслашадиларки, уни шундай эканлигини тан олсалар ҳалокатли аҳволга
тушиб қоладилар‖. Аѐнки, бу каби баҳсдан ҳеч қандай самара йўқ ва
1
.Почепцов. Г. Теория и практика коммуникации. –М., 1998. - С. 239
81
Кайковуснинг ―нодон билан ҳамсуҳбат бўлмағил‖, деган пандини эсга олиб,
яхшиси уни вақтида тўхтатган маъқул.
Баъзан ―баҳс баҳс учун‖ ҳолатлари ҳам учрайди. Бундай баҳсга мойил
кишилар учун нима ҳақда, ким билан нима мақсадда баҳслашиш муҳим эмас,
тилини қайраб олса бас. Унга алоҳида тўхталиб ўтишнинг ҳожати йўқ, фақат
бемақсад сўзлаш ақлсизларнинг иши эканлиги ҳақидаги ҳикматни эслатиб
ўтамиз, ҳолос.
Амалиѐтда юқорида келтирилган баҳс турларини бир-биридан ажратиш
мушкул. Зеро, биринчидан, уларнинг таснифи кўп жиҳатдан нисбий
характерга эга, иккинчидан эса, баҳслашаѐтганлар икки ѐки ундан ортиқ
мақсадни кўзлаши мумкин ва ш.к.
Do'stlaringiz bilan baham: