77
бўлмаса, ҳар қандай воқеа-ҳодиса ҳақида инкор этиб бўлмас, сўнгги ҳақиқат
мавжуд бўлганда, инсон тафаккури ҳам ибтидоий ҳолатда ривожланишдан
тўхтаб қолар эди. Баҳсда ҳақиқат дунѐга келади, деган қадимий ҳикмат
беҳуда пайдо бўлган эмас. Геродот бу борада шундай деган эди: ―Агар
қарама-қарши мулоҳазалар билдирилмаса, маъқул фикр қандай
саралаб
олинади‖.
Баҳс қоидаси: ҳатто жуда қулай вазиятларда ҳам одамлар фикрини
ўзгартириш жуда қийин масаладир. Агар ўз қарашларингизни бошқа бировга
ўтказишни истасангиз, унинг фикрини ҳурмат қилинг. Ҳеч қачон
одамга
унинг ноҳақлигини айтманг. Хато қилиш эҳтимолини ўзингизда бўлишига
ҳам эътибор беринг. Бу барча турдаги баҳсларга якун ясайди ҳамда
фикрлашингиз ҳаққонийлигини ўзида ҳам яратишга ҳаракат қилади. Шу
билан ҳамсуҳбатингизни ўзи ҳам сиз каби ноҳақ бўлишини тан олишига
имкон беради.
Кейин, агар бирон бир инсонни ўз томонингизга қаратиб олишни
истасангиз, уни ҳақиқий дўсти эканлигингизга ишонтиринг. Бу, албатта,
ҳақиқатга яқин йўлдир. Баҳсни туғдирмайдиган шундай иборалар ҳам
мавжудки, улар диққат билан эшитишга ундайди. Масалан:
«Сизни
дилингиздан ўтаѐтган фикрларга қарши эмасман, балки мен ҳам худди
шундай қилган бўлар эдим». Баҳс
пайтида «Жанжал билан бирон нарсага
эришиб бўлмайди», деган иборани эслашга ҳаракат қилинг. Энг яхши
натижага эришувнинг йўлларидан бири бу – баҳсдан қочишдир. Баҳсдан
қизишиб ўз ғурурини
ерга уришни истамай, ноҳақлигини билиб туриб ҳам
тан олмаслик мумкин эканлигини ѐдда тутинг. Ўз фикрингизни айтиб
қўйишнинг ўзи етарли. Балки бироз вақт ўтиб, ҳеч қандай босимнинг
таъсирисиз ҳам у тўғри хулосага келиши мумкин. Ўзининг ҳақлигини
қайсарлик билан исботлаш ѐки баҳслашиш - маълум маънода зўравонлик
ҳам ҳисобланади, ва оқибатда, ягона келишувга олиб келмаслиги мумкин.
Англашилмовчиликни
маданият, муносабат, тавозеълик ва мулойимлик,
аниқлик ва совуққонлик ҳамда бошқани тушунишга ҳаракат қилиш орқали
бартараф қилиш мумкин.
Баҳс асосли ва ишончли бўлиши лозим. Баҳсда сиз рақибни хафа қилиш
эмас, балки ундан қочишга ҳаракат қиласиз.
Сиз келтирган асосларингиз
мутлақо тўғри бўлиши лозим. Касбий мунозара доимо асослар занжирини
талаб қилади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мантиқдан бехабар кишиларга
нисбатан мантиқий исботларнинг келтириш
усулларидан бохабар
кишиларнинг жамоатда баҳсдан муваффақиятли чиқиб кетишларига
имконият даражаси баландроқ бўлар экан.
Касбга доир баҳсда ўзини тутиш услуби доимо мулойимлик касб этиши
зарур. Босиқ ва мулозаматли одам доимо ғолиб келади. Сўзамоллик диққатли
жимлик билан алмашиши лозим. Жиззакилик ва асабийлашишга ўрин йўқ.
Индивидуал баҳсда мухими– асос, мантиқ ва далиллардир. Имо
ишоралар ва
ҳайқиришларни қабул қилиш мумкин эмас. Чўзилиб кетадиган баҳсларда ҳар
78
иккала тараф ўзининг ахлоқи ҳақида ўйлаб кўриши лозим. Ҳар ҳолда гап
бундай бахяларда синган коса устида кетмайди. Жанжалларга сабабчи
бўладиган одамлар ўзи ҳақида ўйлаб кўрадиган бўлса, одатда
«асаблари ҳеч
Do'stlaringiz bilan baham: