70
қобилиятини талаб қилади. Мазкур усулни қуйидаги зиддиятли вазиятларда
қўллаш мумкин:
- муаммонинг ечими муҳим бўлиб, муросага йўл қолмаган вазиятларда;
- зиддиятли томон билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш кўзланганда;
- асосий мақсад ўзаро тажрибага эга бўлиш бўлганда;
- фикрларнинг интеграцияси зарур бўлса ҳамда ходимлар шу жараѐнга
жалб этилса.
Муроса усули. Муроса усулининг асосий мақсади иккала томонни ўзаро
келиштириш ҳисобланади. Шу маънода бу усул ҳамкорликка ўхшаб кетади,
бироқ анча юзаки амалга оширилади. Бу усул томонларнинг манфаати мос
келиб уни қандай ҳал этишида жуда самарали.
Муроса келишувни амалга
оширишда маълум маънода кўникма бўлиши лозим, ҳар бир аъзо нимагадир
эришиши зарур. Мазкур усулнинг камчилиги шундаки,
биринчи томон
иккинчи томонга нисбатан ўз имкониятларини ошириб юборса, кўзланган
мақсадга эришиб бўлмайди.
Муроса усулини қуйидаги зиддиятли вазиятларда қўллаш мумкин:
- иккала томон ҳам бирдай имкониятларга эга бўлса;
- бир томоннинг эҳтиѐжларини қондириш мумкин бўлса;
- аниқ қарор қабул қилингунига қадар вақтинчалик муроса йўлини
танлаш.
Чекиниш усули. Бу усул, асосан, томонларнинг тўғридан-тўғри
манфаатларига зид келмаса ѐки муаммо унчалик муҳим бўлмаса,
зиддиятнинг кескинлашувига таъсир этмаса ѐки томон муаммони ҳал этиш
учун ўз кучларини сарфлашни истамаган ҳолларда ўзи самарасини беради.
Шунингдек, бу усулдан томонлар тенг кучга эга бўлмаган ҳолда
фойдаланиши мумкин. Акс ҳолда, алоқалар узилиши мумкин.
Зиддиятли
томон бу усулдан агарда:
- зиддият манбаи асоссиз ва муҳим бўлмаса;
- ўз манфаатига ҳал эта олмаслигини билса;
- муаммони ечиш учун етарли кучга эга бўлмаса;
- қўшимча ахборотга эга бўлиш учун вақтдан ютишни истаса;
- зудлик билан масалани ҳал этиш хавфли бўлса;
- ходимларнинг ўзи бу муаммони ҳал эта олса;
- масалани ҳал этиш соғлиққа зарар бўлса;
- зиддиятда мураккаб инсонлар – қўполлар, нолувчилар иштирок этса
ишлатиши мумкин.
Бу усул муаммодан қочиш эмас,
аслида чекиниш зиддиятли
вазиятлардан қўл келиши мумкин.
Мослашиш усули. Бу усул иккинчи томон билан алоқада бўлиб, муҳитни
яхшилаш учун ўз манфаатларини оқламаслик тушунилади. Томас ва Килмен
фикрича, айрим ҳолларда бу зиддиятни ҳал этишнинг ягона йўли
ҳисобланади. Чунки унинг пайдо бўлиш пайтига келиб иккинчи томоннинг
71
манфаатлари сизникидан зарурроқ бўлиб қолиши мумкин. Мослашиш усули
қуйидаги ҳолларда қўлланиши мумкин:
- асосий вазифа тинчликни сақлашга қаратилганда;
- зиддият масаласи томонлар учун муҳим бўлмаганда;
- бошқалар билан алоқани мустаҳкамлаш ўз
манфаатидан устун
келганда;
- ҳақиқат сиз томонда эканлигини билганда;
- етарли куч ва имкониятларга эга бўлмаганда.
Юқоридаги усуллар шахслар томонидан самарали ишлатила олинсагина
ўз ижобий натижасини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: