Медиатив келишув



Download 53 Kb.
bet1/2
Sana09.04.2022
Hajmi53 Kb.
#540312
  1   2
Bog'liq
Медиатив келишув (3)

МЕДИАТИВ КЕЛИШУВ


Урганч шахар 2022-04/04 - сонли _____ апрел 2022 йил


“URGANCH BINO INSHOAT QURILISH” МЧЖ ИТКТ устав асосида иш юритувчи раҳбари Б.Атабаев бир томондан, кейинчалик “Биринчи тараф” деб номланувчи, ва “XORAZM HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ бош директори С.М.Берегин, иккинчи томондан, кейинчалик “Иккинчи тараф” деб номланувчи, уларнинг биргаликдаги номи “Тарафлар” деб номланувчилар ва “YURIST MEDIATOR” МЧЖ устав асосида иш юритувчи раҳбари Д.О.Арипова кейинчалик “Ташкилотчи” деб номланувчи, ушбу медиатив келишувни қуйидагилар ҳақида туздилар.


1. Биринчи тараф “URGANCH BINO INSHOAT QURILISH” МЧЖ ИТКТ билан Иккинчи тараф “XORAZM HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ га 2021 йил 20 май куни 23-сонли топширикномасига асосан 2 100 000 (икки миллион бир юз минг) сўм утказилган.
Биринчи тараф, “URGANCH BINO INSHOAT QURILISH” МЧЖ ИТКТ Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан чиқиб, Иккинчи тараф ““XORAZM HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ дан, Биринчи тараф фойдасига 2 100 000 (икки миллион бир юз минг) сўмлик тулов 255 кунга кечиктирилган яъни 2 100 000 (икки миллион бир юз минг) сўмлик 0,4% 8400 ( саккиз юз турт юз ) сўм хар бир кечиктирилган кунга пеняни ташкил килса 255 кунга кечиктирилган кунига пеня микдори 2 142 000 ( икки миллион бир юз кирк икки минг ) сўмни ташкил килади. Лекин конунда курсатилганлиги буйича туланмаган 2 100 000 (икки миллион бир юз минг) сўмнинг 50%= 1 050 000 ( бир миллион эллик минг ) сўмни ташкилкилишини инобатга олиб Ўзбекистон Республика фукоралик кодексининг 333-моддасига хужалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий базаси тугрисидаги конуннинг 32- моддасига асосан жавобгар “XORAZM HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ дан давогар “URGANCH BINO INSHOAT QURILISH” МЧЖ ИТКТ фойдасига 2 100 000 (икки миллион бир юз минг) сўм 50% =1 050 000 ( бир миллион эллик минг ) сўм пеня хамда олдиндан туланган судхаражатларини ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан келиб чиққан низони ҳал қилиш учун Тарафлар медиация тартиб-таомилини “YURIST MEDIATOR” МЧЖ ҳуқуқшуноси, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 26 февралдаги 53-ум-сонли буйруғига асосан Профессионал медиаторлар реестрига 4-сон тартиб рақами билан киритилган Профессионал медиатор Бабажанов Фаррух Қадамбоевич (МТ № 000047 рақамли сертификат 2021 йил 12 февралда берилган) иштирокида ўтказдилар.
2. Тарафлар медиация тартиб-таомилини Урганч туманлараро Иқтисодий суди иш юритувидаги 4-2201-2202/367-сонли иш бўйича низони суд тартибида кўриш жараёнида ўтказдилар.
3. Медиация тартиб-таомили қуйидаги тартибда ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 июлдаги 482-сонли “Медиация тўғрисида”ги қонуни ҳужжатларига асосан медиация тартиб-таомилини қўллаган ҳолда низо хусусида тарафларнинг ҳамкорлиги асосида ўзаро мақбул қарорга эришиш мақсадида амалга оширилди.
4. Медиацияни ўтказиш муддатлари 30 (ўттиз) кун.
5. Медиация тартиб-таомилини ўтказиш учун ҳақ тўлаш “XORAZM HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ томонидан “YURIST MEDIATOR” МЧЖ банк ҳисоб рақамига пул ўтказиш орқали амалга оширилади.
6. Медиация натижаларига кўра Тарафлар қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар: Иккинчи тараф Даъвогар “URGANCH BINO INSHOAT QURILISH” МЧЖ ИТКТ томонидан хатолик буйича утказилган 2 100 000 (икки миллион бир юз минг) сўм карздорликни Жавобгар “XORAZM HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ томонидан 2022 йил 1 май кунигача тулаб берилади. Даъвогар “URGANCH BINO INSHOAT QURILISH” МЧЖ ИТКТ 1 050 000 ( бир миллион эллик минг ) сўм пенядан воз кечади.
6.1. Тарафлар ўртасида 4-2201-2202/367-сонли иктисодий иш юзасидан шу кунга қадар мавжуд бўлган низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилади.
6.2. Қарздор “XORAZM HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ томонидан ушбу Медиатив келишувнинг 6-бандидаги мажбуриятлари бузилган ёки лозим даражада тўлиқ бажарилмаган тақдирда, “URGANCH BINO INSHOAT QURILISH” МЧЖ ИТКТ ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб Урганч туманлараро Иқтисодий судига мурожаат этишга ҳақли.
7. Ушбу Медиатив келишувни Тарафлар белгиланган муддатлар ва шартларга риоя қилиб бажарадилар.
8. Ушбу Медиатив келишув Тарафларнинг келишуви ёки бир Тарафнинг талабига биноан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, Медиатив келишув муддати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
- юридик шахснинг тугатилиши;
- суднинг ҳал қилув қарорига биноан Медиатив келишувни бекор қилиниши муносабати билан.
9. Тарафлар медиация тартиб-таомили билан боғлиқ барча маълумотларнинг махфийлигини сақлаш мажбуриятини оладилар. Бундай маълумотлар фақат Тарафларнинг ўзаро розилиги бўлган тақдирда, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда ошкор қилиниши мумкин.
10. Медиатив келишувни бажармаслик натижасида бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
11. Медиатив келишувни бажариш муносабати билан келиб чиқиши мумкин бўлган низоларни Тарафлар ўзаро музокаралар орқали ҳал қилиш чораларини кўрадилар.
12. Агар ушбу низоларни музокаралар орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, низо Урганч туманлараро Иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилади.
13. Медиатив келишув у тузилган пайтдан бошлаб амал қилади. Медиатив келишув Тарафлар томонидан ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармагунга қадар амал қилади.
14. Медиатив Келишув тўрт нусхада тузилди ва улар бир ҳил юридик кучга эга, судга, ҳар бир Тараф ва Медиаторга биттадан нусха берилади.




Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish